Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Математик эксперимент хаёлий экспериментга ўхшаш моддий экспериментга қараганда бир қатор афзалликларга эга
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
Математик эксперимент хаёлий экспериментга ўхшаш моддий экспериментга қараганда бир қатор афзалликларга эга.Моддий экспериментни ўтказиш учун кўп вақт, воситалар, турли манба ва таъминот зарур. Бундан ташқари яна бир муаммо мавжуд. Агар ишлаб чиқилган ускуна ўрганилаётган ходиса, унинг хоссалари ҳақида етарли маълумот бера олмаса, унда бошқа янгисини қуришга тўғри келади. Тўғри, физикларда салбий натижа ҳам бари-бир натижа, деган нақл мавжуд. Яъни, эксперимент ўтказишда содир бўлган мувафақиятсизлик тадқиқотчини қаерда хатога йўл қўйилганлигини излашга мажбур қилади. Математик эксперимент арзон, қисқа вақт ичида амалга оширилади, моделни бошқарилиши эса енгил,яъни,математик операция орқали амалга оширилади. Математик эксперимент асосини ўрганилаётган объектнинг математик моделини тузиш ташкил қилади. Бу модель математик структура кўринишига эга , объектнинг ўрганиш учун зарур бўлган томонини ифодалайди. Экспериментда математик структура ва унинг параметрларига физик ёки объектнинг табиатига мос келадиган маъно берилади, шу маънодан келиб чиққан ҳолда олинган натижа тушунтирилади. Тенгламалар тизимидан ташкил топган модель кузатса бўладиган топологик, график кўргазма шаклга келтирилган бўлиши мумкин. Математик экспериментнинг технологик босқичлари қуйидагилардан иборат: Объектнинг математик модели тузилади, кўриб чиқилиши керак бўлган томонлар, масалалар аҳамиятига қараб биринчи ва иккинчи даражага бўлинади, моделдан фойдаланиш шарти ва чегараси аниқланади. Модель дифференциал ёки интегродифференциал тенгламалардан иборат математик формулалар асосида тузилади. Эксперимент олдига қўйилган вазифа математик масалага айлантирилади. Масала алгебраик формулалар мажмуаси бўлиб, унда хисоб ва ечимни топиш шартлари ифодаланади. Кўп холларда масала алгоритм шаклига келтирилади. Бунда экспериментал масала турли синов режимидан ўтаётган моделнинг оптимал параметрик қийматини топишдан иборат бўлди. Компьютердан фойдаланиш мақсадида экспериментга оид масалани ечиш алгоритми ва дастури ишлаб чиқилади. Математик амалларни бажарилиши давомида натижа рақамли ахборот шаклида пайдо бўлади, уларнинг мазмуни аниқланади. Ахборотни аниқлиги моделни асосини ташкил қилган тенгламалар ва алгоритмларни нақадар ишончли бўлиши билан белгиланади. Математик модель устида олиб борилган хисоблар натижаси қайта ишлаб чиқилади, олинган қийматлар ва рақамлар бўйича хулоса чиқариш амалга оширилади. Хусусан,физикада математик эксперимент усули билан термоядроли синтез жараёни ўрганилди. Бунда дейтрий ва тритийни шарик шаклида ифодалайдиган сонлар ва тенгламалар тизимидан иборат модель ишлаб чиқилди. Моделга тенгламаларда ифодаланган «лазер нури» юборилди. Маълум алгоритмлар асосида бажарилган математик операцияларни кўрсатишича моделдаги марказни қисилиши ҳароратни катта даражага кўтарилишишга олиб келди. Натижада параметрик қийматлар кескин ўзгарди, термоядроли реакцияни ифодалайдиган миқдорий ўзгаришлар хосил бўлаётгани аён бўлди. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling