Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Ўзбек тили банк-
молия терминологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: ―терминлашиш‖, ―транстерминлашиш‖, ―детерминлашиш‖ тушунчаларининг моҳиятини аниқлаш, терминологик бирликлар тилнинг турли қатламларига кўча олиш хусусиятларини очиб бериш, терминлар ва умумистеъмол сўзлари миллий тилнинг луғавий бирликлари сифатида бир- бири билан узвий алоқадорликда тараққий этиши ва мазкур ҳолат ўзбек тилининг ички имкониятлар асосида ривожланиши учун замин яратиши ҳақидаги хулосалардан (2015-2017) А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш‖ мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта 10 махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5165-сонли маълумотномаси). Натижада терминологиянинг ривожланиш манба ва усуллари юзасидан талабаларнинг назарий билимлари ва кўникмалари ривожлантирилган, замонавий тилшуносликнинг устувор тенденциялари, йўналишлари ва ривожланиш тамойилларига мувофиқ аудиокитоблар мазмуни такомиллашган ва бойиган; ўзбек тилининг терминологик қатлами, унинг систем хусусиятлари, ўзбек тилининг луғат таркиби, асосий тараққиѐт манбалари (ўз қатлам ва ўзлашган қатлам) ва усуллари (аффиксация, композиция, семантик, синтактик), банк-молия терминларининг структур хусусиятлари бўйича хулосалардан (2014-2017) А-1-209 рақамли ―Маданиятлараро ва коммуникатив ѐндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги (инглиз тили) бўйича назарий фанлардан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш‖ мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 89-03-449-сонли маълумотномаси). Натижада когнитив тилшунослик, матн лингвистикаси ва бадиий матн стилистикаси бўйича ўқув қўлланмалари, назарий фанлардан дарсликлар, ўзбекча-инглизча- русча лингвистик терминлар луғати мазмуни бойитилишига асос бўлган. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling