Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Боб бўйича қуйидаги хулосаларга келинди


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Боб бўйича қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. Сатира ва юмор адабиёт ва санъатнинг ажралмас таркибий 
қисми сифатида айрим кишилар феъл-атворидаги хунуклик тасвири 
орқали маънавий поклик, ахлоқий гўзалликни улуғлайди. Шу тариқа 
маънавий-маърифий, адабий-эстетик тарбия қуроли вазифасини 
бажаради.
2. Ўтган давр мобайнида яратилган болалар ҳажвий шеърияти 
мавжуд ижодий анъана ва принципларнинг қонуний давоми 
сифатида ўзида анъаналарнинг замонавийлик мезонлари асосида 
янги тажрибалар билан уйғунлашганини кўрсатади. Шунинг учун 
ҳамишда ҳажвий-юмористик образ яратишда шартлилик ва 
мажозийлик тамойилларидан фойдаланиш масалалари ҳам алоҳида 
йўналиш сифатида таҳлилга тортилди. Ҳажвий-юмористик кулги 
яратиш восита ва усуллари ижодкор бадиий маҳорати билан 
чамбарчас боғлиқ эканлигига диққат қаратилди. 
3. Ҳозирги болалар ҳавжий шеъриятида қуйидаги икки йўналиш 
устуворлик қилиши аниқланди: 
– биринчи йўналишни бевосита болаларнинг юмористик образи 
яратилган шеърлар ташкил этади. Бу типдаги ижод намуналарида 
болалар табиатида учраб турадиган айрим шўхлик ва 
ўйинқароқликлар, дангасаликва тўполончилик одатлари қувноқ қаҳ-
104
Rasulov A. Betakror o‘zlik. – Toshkent: Mumtoz so‘z, 2009. – 186-b. 


~ 147 ~ 
қаҳа билан фош этилишини кузатиш мумкин. Турсунбой Адашбоев, 
Анвар Обиджон, Дилшод Ражаб каби шоирларяратган ҳажвий-
юмористик образлар бунинг ёрқин далилидир; 
– иккинчи йўналишни мажозий шеърлар ташкил этади. 
Бухилдаги намуналарда дов-дарахтлар, нарса-ҳодисалар, ҳайвонлар, 
жониворлар, паррандаю даррандаларнинг мажозий характердаги 
юмористик образлари яратилганини кузатиш мумкин. Бу образлар 
фақат ташқи шакл-шамойили билангина эмас, балки поэтик 
мазмунига кўра ҳам мукаммал юмористик образлар даражасига 
кўтарилгандир. Бу йўналишдаги образларни яратишда мавжуд 
ижодий анъана ва ворисийлик катта аҳамият касб этади. 
2. Кузатишлардан маълум бўлаётирки, сўнгги давр болалар 
шеъриятида ҳажвий образ яратишда қуйидагича уч хил усулдан кенг 
фойдаланилмоқда: 
– болаларнинг характерида учраб турадиган чақимчилик, 
ғийбатчилик, дангасалик, ёлғончилик каби иллатларнинг бевосита 
ҳажв қилиниши; 
– болаларнинг ҳажвий образини яратиш баробарида ҳаётдаги 
муҳим ижтимоий-маънавий, ахлоқий муаммолар, иллатлар ҳажвий 
йўсинда фош этилиши, шу орқали кичик китобхонда уларнинг яшаш 
фалсафасига фаол муносабат ҳосил қилиниши; 
– болаларнинг маънавий-ахлоқий олами билан боғлиқ 
нуқсонларни очишда мажозий образ ва деталлардан, шартли 
тасвирдан кенг фойдаланилиши. Натижада турли-туман ҳайвонлар, 
парранда-ю даррандалар образлари орқали айрим болалар феъл-
атворидаги муҳим ижтимоий ҳамда маънавий-ахлоқий муаммоларга 
эътибор қаратилиб, уларни келтириб чиқарган сабаблар илдизини 
очиб беришга диққат қаратилмоқда. Бундай самарали ижодий 
изланишлар болалар шоирларининг кундалик ҳаёт ҳодисалари, 
инсон шахси ва руҳиятига чуқурроқ кириб боришда муҳим ижодий 
ютуқларга эришаётганидан далолат беради. 
5. Болалар ҳажвий шеъриятида жаҳон болалар шеъриятидаги энг 
яхши анъаналар давом эттирилиши туфайли яратилаётган ҳажвий-
юмористик образлар поэтик кашфиёт даражасига кўтарилди. Улар 
зиммасига ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ маълум “ижтимоий 
юк” ортилди. Натижада инсонларнинг табиатга, жониворларга 
бўлган шафқатсизларча муносабати акс этган шеърлардаги ҳажвий-
юмористик образларнинг характер-хусусиятлари инкишофида турли 
мажозийлашган шартли поэтик деталлар, бадиий тасвир воситалари, 


~ 148 ~ 
ўхшатишлар, сўзларни кўчма маънода қўллаш, жонлантиришлар 
орқали ўзининг юксак бадиий ифодасини топди.
6. Бу давр болалар шеъриятида фольклор унсурлари ва қувноқ 
кулгидан самарали фойдаланиш натижасида: 
а) болалар табиатида учраб турадиган баъзи бир қусурларни 
беғараз, қувноқ кулги остига олиш ва уларни тузатишга хайрихоҳлик 
билдириш; 
б) турли-туман табиат ҳодисалари, ҳайвонлар, жониворлар, 
паррандалар, ўсимлик ва сабзавотларнинг мажозийлашган юмористик 
образлари воситасида ҳаёт билан чуқурроқ таништиришга ҳаракат 
қилиниши болалар ҳажвий шеъриятининг бадиий-эстетик қимматини 
муайян даражада оширишга замин яратилди. 


~ 149 ~ 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling