Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


Download 0.7 Mb.
bet4/20
Sana31.01.2024
Hajmi0.7 Mb.
#1829333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
GRANT loyiha 2021

Биринчидан, ҳозирги вақтда таълим тизимида босқичлараро ҳамкорлик, ўзаро интеграция, таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим ташкилотларининг методик таъминоти мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар мазмунини тўла акс эттирмайди. Жумладан, мактабгача таълим босқичида фаолият кўрсатаётган аксар ходимлар касбий лаёқатининг, илмий-методик савиясининг ўртамиёналиги, уларга мақсадли ва манзилли методик ёрдам кўрсатиш ҳаётий заруриятга айланганлиги негизида ОТМдаги тегишли йўналишда илмий-педагогик фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилардан иборат мактабгача таълим ташкилотларига методик ёрдам инновацион марказини (бундан кейин инновацион инновацион марказ деб аталади)ташкил этишни тақозо қилмоқда.
Иккинчидан, республикамизда мактабгача таълим педагогикаси, мактабгача таълим методикаси йўналишларида илмий салоҳият баланд эмас. Айни пайтда бу йўналишларда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ҳам бармоқ билан саноқли. Инновацион марказ фаолияти орқали иқтидорли ёшларни бу соҳада илмий тадқиқот ишларига йўналтириш, илмий ғоя ва янгиликларни, тадқиқот натижаларини Инновацион марказга жалб қилинган амалиётчи тарбиячилар, МТТ директорлари орқали тажриба-синов ҳамда апробациядан ўтказиш, амалиётга жорий қилиш вазифалари ҳам ғоят муҳим долзарб масала саналади.
Учинчидан, ОТМларидаги Мактабгача таълим факультетлари талабаларини – бўлажак тарбиячиларни амалиётга тайёрлаш, касбга руҳий созланиш жараёнини йўлга қўйиш учун айни пайтда уларнинг МТТларига боришлари, таълим-тарбия жараёнини кузатишлари, ўрни билан бунда бевосита иштирок этишлари етарли даражада йўлга қўйилмаган. Ҳолбуки, амалиёт билан чамбарчас боғлиқлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик етук мутахассис тайёрлаш омилидир. Талабаларнинг Инновацион марказ тингловчилари билан учрашувларини ва бошқа шаклдаги мулоқотларини йўлга қўйиш, улар ўртасида “устоз-шогирд” муносабатини ўрнатиш, амалий машғулотларни МТТларга кўчириш ҳам бу борада юқори самара гарови бўлиши кутилмоқда.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling