Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Махаллий таъсири: кузда, терида, ички органларда узгаришлар кузатилади. 
Лазер нурларининг спектрал тафсифига караб куз органларидаги (жадвал). 
Куриш органларида узгаришлар аввал кузатилади ва айникса кичик ѐруглик 
таъсирида купрок кузатилади. Танани очик кисмларида лазер нурланишлар 
таъсирида куѐшдан куйиш турдаги узгаришлар кузатилади. Инфракизил ва 
куровчи диапозондаги лазер нурланишлар терида янгил функционал 
узгаришлар, то огир патологик узгаришларгача келтириб чикаради (иссикдан
куйиш, хужара ичида фотокимѐвий реакциялар). Терида пигментация 
канчалик кучли ривожланган булса таъсир шунчалик кучли кузатилади. 
Лазер нурланишлар махаллий таъсири организмга умумий реакцияларни 
хосил килади. Ишчиларда кузни тез чарчашига умумий хол сизланиш 
холатига, куз атрофида огрик ва огирлик, бош огриги, уйкусизлик, тез 
таъсирчанликга шикоятлар кузатилади. Вегетатив фукцияларни бузилиига, 
астеник холатига олиб келади (гипотония, тез терлаш, томир реакцияларни 


120 
лабиллиги). Гемоглобин конда камаяди, эритроцитларни сони камаяди, 
ретикулоцитларни сони купаяди, лейкопения кузатилади. Лазер нурланишлар 
иммунитетни камайтиради, гормонал системада – гипофизоадреналин 
системасида узгаришлар келтириб чикаради Лазер мосламаларини 
ишлатилганда мухофаза чоралари. Лазер нурланишларини салбий таьсирини 
олдини олиш чоралари бевосита мосламаларни урнатилиш жараѐнидан 
бошлаб амалга оширилиши керак.
Уларга куйидаги тадбирлар киради:
- хонадаги деворлар нурни ютувчи катламлар билан копланилиши;
- хонада мавжуд мослама ва ускуналарнинг сатхларини тук рангга акс этиш
коэффиценти 40% гача буяш;
- иложи борича манбани алохида хонада жойлаштириш;
- лазер мосламаси урнатилган хона эшигига махсус белги куйиш;
- лазер нури йулини экранлаш;
- хоналарга ажралиб чикувчи омилларга карши кураш учун рационал 
вентиляциядан фойдаланиш;
- иш сатхларида гигиеник талабларга мос ѐритилганликни яратиш;
- йул йулакай хосил булувчи омилларга карши самарадор чораларини тадбик 
этиш;
- технологик жараѐнни кузатиш дарчаларида махсус экран урнатиш;
- шахсий химоя воситаларидан фойдаланиш; 
Замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида радиоэлектроника, паст ва 
юқори частотали генераторлар қўлланилиши оқибатида иш жойларда 
ионлаштирилмайдиган электромагнит энергияси (ЭМЭ) таъсири бориш 
жойлари кундан-кунга кўпаймоқда. Бу омил бошқа омиллар қатори маълум 
шароитларда ишчилар организмига салбий таъсир этиши мумкин. Шу 
сабабли меҳнат гигиенаси варачи физик омиллар туркумига кирувчи 
электромагнит майдонларига гигиеник баҳо бериш чораларини ишлаб 
чиқариш ишларини бажариши керак. ЭММ физик-гигиеник таснифи. 
Электромагнит майдонлари туркумига ионлаштирилмайдиган йиғиндиси 


121 
электромагнит нурланишларидан электростатик доимий магнит паст 
частотали майдон радиочастотадаги ЭММ инфрақизил, кўринувчи ва 
Ультрабинафша лазер нурлари киради. Ўзгарувчан ЭММ – магнит ва электр 
майдонлари йиғиндиси бўлиб, бўшлиқда ѐруғлик тезлигида тўлқин 
кўринишида тарқалади. Манба атрофида ЭММ тарқалиши уч зонага (яқин-
индукция зонаси, оралиқ-интерференция зонаси, узоқ-тўлқин зонасига) 
бўлинади. Яқин индукция зонаси, бу зонада шаклланган ЭММ йўқ чунки 
электр ва магнит майдонлари орасида боғланиш бўлмайди, бири кенг 
кўрсаткичга эришса иккинчиси энг оз кўрсаткичда бўлади. Шу сабабли бу 
зонада таркибий қисмлардан бирини (электр В/м, магнит А/м 
майдонларнинг) таъсири бўлади. Бунга кўра зонада ҳар икки таркибий 
қисмлар алоҳида ўлчанади. Узоқ тўлқинли зона, бу ерда ЭММ шаклланган 
бўлади, магнит ва электр майдонлари кучланганликлари фазаси бўйича бир-
бирига мос келади ва Е=337 н боғлиқликда бўлади. Ҳар иккала таркибий 
қисм биргаликда таъсири энергия оқими зичлиги (ЭОЗ) энергетик кўрсаткич 
билан ифодаланади (бирлиги Вт/м2). ЭММ кўрсаткичлари қаторига тўлқин 
узунлиги метрда (м) ифодаланувчи тебраниш сони грецларда (Гц) 
ифодаланувчи бирликлари киради. Ўзгарувчан электромагнит майдонлари 
таснифи.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling