Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Эшитиш анализатори функционал ҳолатини текшириш
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
Эшитиш анализатори функционал ҳолатини текшириш.
Энг кенг қўлланиладиган усуллардан бири, бу аудиометрия текширишлари – эшитиш сезувчанлигини ўлчаш. Кишида эшитишнинг йўқолишини аниқлаш усулларига мувофиқ аудиометрик текширишлар эшитиш қобилиятининг пасайишини аниқлаш, яъни эшитишнинг ўзгармас (қайтмас), ҳамда вақтинчалик (қайтар) силжитишларини (пасайишини) аниқлаш учун ўтказилади. Бунда аудиометр ѐрдамида текширилувчига турли жадалликдаги ва турли частотадаги товуш сигналлари берилиб, аудиограммада ҳаво орқали ѐки суяк орқали эшитиш сезувчанлигининг бўсағалари белгиланади. Эшитиш сезувчанлигининг (бўсағасининг) ўзгаришларига қараб адаптация (эшитиш бўсағаси 15 дБ дан ошмаса ва у шовқин таъсири тўхтагандан 3 дақиқагача вақт ичида қайта тикланса); ѐки эшитиш анализаторининг чарчаш (бўсаға 15 дБ дан юқорироқ ошса ва қайта тикланиш учун 3 дақиқадан кўпроқ вақт талаб қилинса) хақида фикр юритиш мумкин. Эшитиш сезувчанлигининг турғун (ўзгармас) пасайиши оғир 141 қулоқликни ривожланганлигидан дарак беради. Аудиометрик текширишлар натижасига қараб шовқиннинг организмга таъсирини баҳолашда албатта, кишининг ѐшига қараб бўладиган ўзгаришлари ва эшитиш сезувчанлигини пасайишининг бошқа сабабларини (турли касалликлар натижасида) ҳисобга олиш лозим. Шовқин таъсири остида марказий асаб системасининг ўзгаришлари хронорефлексометрия усули ѐрдамида ўтказилади. Ундан ташқари, товуш сигналлариниг критик частотаси ҳам аниқланади (КЧСЗМ-1 асбоби ѐрдамида). Бу асбобда текширишнинг моҳияти шундан иборатки,бунда текширилувчига частотаси аста-секин ошиб борувчи товуш сигналлари берилиб намойиш қилинади. Товуш сигналлари маълум частотага этганда текширилувчи алоҳида товуш сигналларини фарқлай олмасдан, узлуксиз товуш сифатида қабул қилади. Мана шу частота – критик частота деб аталади. Критик частотанинг юқоридан пастга қараб силжиши эшитиш анализаторининг чарчаганлигини кўрсатади. Барча физиологик текширишлар шовқин таъсири билан бўлган ишдан олдин, иш пайтида ва ишдан кайин ўтказилади. Ишлаб чиқаришда шовқиннинг зарарли таъсирини олдини олиш чоралари. Ишлаб чиқаришда шовқинга қарши кураш мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Ташкилий-техник чора-тадбирлар энг самарадор ҳисобланади. Бу тадбирларга қуйидагилар киради: технологик жараѐнни ўзгартириш, яъни катта шовқин ҳосил бўлиши билан кечадиган жараѐнларни, операцияларни шовқин кам чиқадиган ѐки умуман шовқин чиқармайдиган технологик жиҳозларга, асбобларга, механизм ва машиналарга, операцияларга алмаштириш, парчинлашни пайвандлаш билан, штампланишни пресслаш билан алмаштириш; шовқинни унинг тарқалиш йўлида камайтириш мақсадида турли шовқин ютувчи материаллар (резина кигиз, битум ва бошқалар), сўндиргичлар қўллаш йўли билан. Бу тадбирларнинг барчаси умумий, яъни жамоавий чоралардир. Тиббий- профилактик тадбирларга меҳнат қилиш ва дам олишни қулай ва рационал тартибини ишлаб чиқиш (шовқиннинг таъсир этиш вақтини камайтириш, 142 яъни шовқинсиз касблар билан алмаштириб туриш, қўшимча танаффуслар киритиш, дам олишни шовқинсиз хоналарда ташкил қилиш йўли билан камайтириш), ишга киришдан олдин ва иш давомидаги даврий тиббий кўриклардан ишчиларни ўтказиш, шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш, ишлаб чиқаришда шовқиннинг жадаллик даражасини назорат қилиш ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар киради. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling