Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


III – боб. Нутқнинг лингво-культурологик жихатлари (хусусиятлари)


Download 263.25 Kb.
bet18/25
Sana11.01.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1087955
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
1 план ва диссертация Гулноза

III – боб. Нутқнинг лингво-культурологик жихатлари (хусусиятлари)
3.1. Нутқий фаолият ва нутқ функциялари
Нутқ фаолияти - одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш ва авлодларга узатиш ёки коммуникация ўрнатиш, ўз ҳаракатларини режалаштиришда тилдан фойдаланиш жараёнидир.
Нутқ фаолиятининг йўналиши ҳар хил бўлиши мумкин:
- янги информацияни бериш, янги билимларни бериш;
- ақлий масалани ечиш.
Тил алоқа воситаси ёки қуроли, нутқ фаолияти эса алоқа жараёнининг ўзидир. Нутқ фаолиятини турли белгилар асосида классификация қилиш мумкин.
Монологик нутқ маълум даражада нутқнинг батафсил тури ҳисобланади. Чунки монологик нутқда биз барча маълумотларни иложи борича тўлиқ беришга, нотаниш вазият ва ҳолатларни тингловчи тушуниши учун батафсил тасвирлаб беришга мажбурмиз.
Монологик нутқ - нутқнинг фаол, ихтиёрий турларидан биридир. Монологик нутқни амалга ошириш учун гапираётган одам қандайдир нутқ мазмунига эга бўлиши, шу мазмун асосида ўз нутқий мулоҳазасини изчил равишда қура билиши лозим. Бошқача қилиб айтганда нотиқ ўз нутқини (гапларнигина эмас) аввалдан бир бутун ҳолда олдиндан режалаштиради (программалаштиради).
Монологик нутқ қийин, мураккаб бўлганлиги сабабли уни махсус равишда тарбиялаш, шакллантириш талаб қилинади. Масалан кичик бола ёки ўрганмаган кишига ўз фикрини батафсил, монолог сифатида баён қилиш қанчалик қийинлигини барчамиз биламиз. Шу сабабли мактабларда, бошқа типдаги ўқув юртларида монологик нутқни ўстиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Айниқса ўқитувчи учун "тили тўмтоқ" бўлишдан ёмонроқ, педагогикага зидроқ нарса йўқ. Нутқнинг бу турини ривожлантириш учун турли баҳслар, маърузалар билан чиқишлар, тренинглар ўтказиш лозим.
Нутқнинг диалогик тури вазиятга қараб юзага чиқади ва контекстуал (шу вазиятдан, олдинги айтилган фикрнинг мазмуни ва шаклларидан келиб чиқилади) характерга эгадир. Диалогик нутқнинг харатеристикаси монологик нутқнинг характеристикасига қарама-қаршидир.
Биринчидан, диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. Шу сабабли ёзиб олинган диалогик нутқ ўзгалар учун кўпинча тушунарсиз бўлади.
Иккинчидан, диалогик нутқ ихтиёрсиз, реактив нутқдир. Диалогик нутқ кўпинча бирор фикрга, луқмага, ҳатто нутқ билан боғлиқ бўлмаган стимулларга жавоб тариқасида (қўлини эшик қисиб олган киши - "Ох, қуриб кетсин!" дейди) юзага келади.
Учинчидан, диалогик нутқ ниҳоят даражада оз тартиблидир. Диалогик нутқ давомида луқма ташлаш одатда олдиндан режалаштирилмайди. Агар диалогик нутқ жарёнида режалаштиришга тўғри келса ҳам бу оддий режалаштириш бўлади. Чунки, биз юқорида кўрсатиб ўтганимиздек диалогик нутқ контекстга боғлиқ равишда бошқарилади. Кўп ҳолларда у гўёки ўз-ўзидан "оқиб" келаверади. Диалогик нутқда қўлланилавериб одат бўлиб қолган сўзлар ва сўз бирикмалари ("раҳмат", "яхши", "марҳамат") жуда кўп қўлланилади.

Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling