Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Кунига 3 ёки 4 марта овқатланилганида таомланишлар орасида ҳеч нарса емай ва иложи бўлса ҳеч нарса ичмай турганингиз маъқул


Download 0.52 Mb.
bet46/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Кунига 3 ёки 4 марта овқатланилганида таомланишлар орасида ҳеч нарса емай ва иложи бўлса ҳеч нарса ичмай турганингиз маъқул. Ушбу тартибнинг бош моҳияти шундаки, ошқозон ўзига тушган овқатнинг миқдори, таркибига қараб уни турли вақт сақлаб туради (қовирилган ва бошқа қуюқ овқатлар, палов, қовурма лағмон ва ҳоказо 8-10 соат гача, суюқроғи 1-2 соат ва ҳоказо) ва уни қайта ишлаш билан жадал “шуғулланади” (тегишли таркибли ва миқдорда шира ажратади, ҳаракат қилади, овқатни маълум қисмини ичакларга ўтиш учун тайёр ҳолга келтиради ва ҳоказо). Мана шу пайтда бирор нарсага кўнгил кетиб, тамадди қилиш (масалан, бутерброд, пирожки, сомса, пишириқлар ва бошқалар) ошқозон ишини бузади, уни олдин ейилган овқатни “саришта” қилмасдан янги таом порцияси билан шуғулланишга мажбур қилади. Инсон ошқозони айрим ҳайвонларникидан фарқ қилиб, бундай аралаш-қуралаш овқатланишни уддасидан чиқиши қийин, чунки у бир камералидир. Шунинг учун ҳар ким бу ўринда қандай овқатлар меъдада қанча вақт сақланишини билиб таомланиши муҳим.

  • Сувни чайнаб ютинг, овқатни эса сув қилиб ичинг” деган Арасту замонидан қолган ҳикматда гап кўп. Ҳақиқатдан ҳам сув қултум, қултум қилиб, секин-аста ичилса унинг асл мазаси сезилади, энг муҳими, бунда оғиз бўшлиғидаги рецепторлар (сезувчи нерв учлари) етарли даражада таъсирланиб, бош мияга тегишли импульслар юборади ва чанқоқлик босилади, керагидан ошиқча сув ичилмайди (ошиқча сув юрак-қон томирлар тизимига қўшимча юклама беради, ҳаракат қилишга ҳалақит қилади). Таомни эса сўлак билан аралашиб, суюқроқ ҳолга келгунича чайнаш унинг ошқозон - ичакларда енгил ҳазм бўлишини таъминлайди. Агар овқат луқмаси оғизда давомли вақт сақланса, ҳали айтиб ўтилган рецепторлар тегишли ҳолда қитиқланиб, ҳазм аъзоларининг кейинги қисмларида айнан шу таомни қайта ишлайдиган ферментлар ажралишини рағбатлантиради. Шу нуқтаи назардан баъзан вақтга қизғониб, “ тез овқат еган, тез ва кўп ишлайди” деган мақоллар боис апил-тапил, шошилиб таомланиш умуман нотўғри. Бундай овқат биринчидан оғиз бўшлиғида етарли майдаланиб, сўлак билан аралаштирилмаганлиги учун қийин ҳазм бўлса, иккинчидан, таом кераклигидан анча кўп еб қўйилади, ошиқча таомланишнинг эса доим зарар келтирувчи омил эканлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳар хил сабабларни рукач қилиб, шошиб-пишиб овқатланиш кони зарар. Диетолог ва нутрициолог олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳар бир овқатланиш (нонушта, тушлик ёки кечки овқат) камида 30 дақиқа давом этиши керак.


  • Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling