Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
Иммунитет (лотинча immunitas – бир нарсадан озод бўлиш) – организмнинг генетик бегона маълумотларини ташувчи модда ёки мавжудодлардан ҳимояланиши. Ирсият ва саломатлик. Боланинг ривожланиши ҳомиладор бўлиишдан, жинси ва биологик фонди аниқланишидан бошланадию бироқ бола организмида мавжуд бўлган генетик ирсий белгилар аниқ ижтимоий муҳитда амалга оширилади.
Ижтимоий тиббиётда соғлиқнинг учта даражаси мавжуд. алоҳида одамнинг соғлиғи, кичик этик ижтимоий гуруҳлар (оилавий ёки гуруҳлар соғлиғи). барча аҳолининг соғлиги (шаҳар ва қишлоқ). Учта даражада соғлиқни баҳолаш иқтисодий репродуктив сексуал, тарбиявий,тиббий ва психологик критериялар ҳисобга олинади. Соғлиқ - одам организмининг биологик, жисмоний, руҳий ҳолатлари, меҳнат фаолиятининг мувозанатлашган бирлигидир. У одам меҳнат унумдорлигини, мамлакатнинг иқтисодий қудратини, халқ фаровонлигини ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Халқ соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган барча чора-тадбирларда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг аҳлоқ нормаси, юксак бурчи бўлмоғи лозим. Касаллик - қандайдир ноқулай таъсиротлар натижасида организмнинг биологик, жисмоний, руҳий ҳолатлари ва меҳнат фаолиятининг бузилишидир. Касалликда махсус ва махсус бўлмаган белгилар вужудга келади.Махсус белгилар ўзгаришлар касалликни юзага келтирган факторнинг таъсир қилиш хусусиятига боғлиқ.Масалан, ташқи муҳитдаги мингдан ортиқ микроблар, 250 дан ортиқ вируслар, кўплаб замбуруғлар, гижжаларнинг ҳар қайси тури одамга юққанида, касалликни вужудга келтириши билан бирга, мазкур касалликни ўзига хос махсус белгиларини пайдо қилади, чунончи, буғма (дифтерия) касаллиги қўзғатувчиси (Лёффлер микроби) юққанида, микроб кирган жойда (томоқ, ҳиқилдоқ, бурун, кўз) да оқимтир-сарғич қазғоқ ҳосил қилади.Шу қазғоқда микроб кўпайиб, заҳарли модда (токсин) ишлаб чиқаради, у қонга сурилиб, биринчи навбатда юрак мускулини зарарлайди.Бошқа касалликларни қўзғатувчи микроб, вирус ва бошқа микроорганизмлар ҳам, бўғма микроби сингари, ўзига хос махсус касаллик белгиларини пайдо қиладилар. Ёки юқори ҳарорат таъсирида терида куйиш вужудга келади.Куйган жойда қизариш ва ичида тиниқ суюқлик бўлган пуфакча ҳосил бўлади. Терининг совуқ урган жойида ҳосил бўлган пуфакчада эса лойқа суюқлик бўлади. Бундан кўриниб турибдики иссиқ ва совуқ ҳароратлар ўзининг таъсир хусусиятига кўра терининг куйган ва совуқ урган жойларида, ўзига хос махсус белгиларни вужудга келтиради. Касалликда юзага келадиган махсус бўлмаган (носпетсифик) ўзгаришлар (белгилар) таъсир қилувчи фактор (микроб, вирус, иссиқ ёки совуқ ҳарорат ва ҳоказо) ларнинг хусусиятига бўглиқ бўлмайди. Балки, бу ўзгариш (белгилар) ноқулай таъсиротга нисбатан одам организмининг жавоб реаксиясига боғлиқ бўлади. Масалан, грипп касаллиги жараёнида бир кишида тана ҳарорати 37-37,5 даража атрофида бўлиб, бемор касалликни оёқда юриб ўтказади, иккинчи кишида эса тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиб, беморнинг аҳволи оғир бўлади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling