Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Юқорида келтирилган тадқиқотчиларнинг тадқиқот ишларида таълим-тарбиянинг психологик жиҳатларини ўрганиш, ўқув фаолиятини бошқариш мазмуни кўпроқ тадқиқ этилган


Download 394.5 Kb.
bet4/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

Юқорида келтирилган тадқиқотчиларнинг тадқиқот ишларида таълим-тарбиянинг психологик жиҳатларини ўрганиш, ўқув фаолиятини бошқариш мазмуни кўпроқ тадқиқ этилган. Бизнинг тадқиқот ишимиз улардан фарқли бўлиб, мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш муаммосини ўрганишга зарурат борлигини ва мавзунинг долзарблигини қуйидаги жиҳатлар:

  1. Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг ўзига хос услубига эга бўлиш зарурати борлиги.

  2. Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълим тизимининг алоҳида бир поғонаси эканлиги ва унда бола тарбияси ўзига хос коммуникатив қобилиятларнинг психологик жиҳатлари мавжуд эканлиги.

  3. Мактабгача таълим муассасалари ходимларига нисбатан қўйиладиган талабларнинг тубдан ўзгараётганлиги.

  4. Ота-она ва тарбиячиларнинг бола психик тараққиётига таъсир этувчи коммуникатив психологик хусусиятларни таркиб топиши.

  5. Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларни таълим-тарбия бериш самарадорлигини ошириш билан таъминлаш шунингдек, хорижий тажрибалардан фойдаланиш кераклиги.

  6. Тарбиячиларнинг мактабгача ёшдаги болалар билан муомала маданияти, шахслараро муомала маромлари, мактабгача ёшдаги болаларнинг муносабатларида кескин ҳаракатларнинг кузатилаётганлиги ва бошқа бир қатор омиллар билан боғлаб изоҳлаймиз.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар бизни “Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” номли илмий тадқиқот мавзусини тадқиқ этишга асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларни шакллантириш муаммосининг ечимига хос психологик хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белигилаб олинди.
Тадқиқотнинг вазифалари:
1.Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларни шакллантириш муаммосининг психология фанида ўрганилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича назарий ва амалий асосларини ўрганиш.
2. Шарқ мутафаккирларининг шахс тараққиёти ва баркамол инсоннинг шаклланиш муаммоларига оид қарашларини ўрганиш ва уларни психологик таҳлил қилиш.
3.Мактабгача ёшдаги болалар билан тарбиячи ва ота-оналарнинг коммуникатив қобилиятларни шакллантиришга хос замонавий психологик хусусиятларини аниқлаш.
4.Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнидаги муаммоли коммуникатив психологик хусусиятлар компонентларини аниқлаш.
5. Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларни намоён бўлиши ва шакллантириш хусусиятларининг ўрганиш.
6. Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларнинг психологик хусусиятларини ривожлантиришнинг самарали педагогик-психологик усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
7. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш юзасидан илмий - психологик тавсиялар яратиш ва уларнинг самарадорлик даражасини асослаш.

Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling