Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети
Download 1.73 Mb.
|
KURS ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раққос–одамчалар машқи.
- Лабирин т машқи 1
- Лабирин т машқи 2
2 -машқ. Фарқини топ учун материал «Ҳамма нарсани пайқайсан» машқи 7-10 та предметни қатор қўйиб, усти ёпиб қўйилди. Сўнгра предметларнинг устини 10 секундга очиб, ўқувчилардан унинг қандай кетма-кетликда жойлашганини эслаб қолишлари сўралди. Сўнгра эса, предметларнинг ўрнини алмаштириб қўйиб, аввалги ҳолатида қандай кетма-кетликда жойлашган эканликларини аниқлашдилар. Машқнинг сўнгги босқичида ўша предметларга қарамасдан, уларнинг рангини айтиб бериш сўралди. «Санаш» машқи Ўқувчилардан 1 дан 20 гача бўлган сонларни доскага ёки қоғозга ёзиш давомида айтиш таклиф этилди. Бунда санаш олдинга, ёзиш эса тескари томонга қараб борди, яъни бир деган ҳолда ўқувчи қоғозга 20 ни ёзади 2 деганда 19 ва ҳ.к. Топшириқни бажаришга кетган вақт ва хатолар сони саналди. Шуни таъкидлаш жоизки, гиперактив ўқувчилар билан гуруҳий тарзда олиб бориладиган ўйин ва машқларни танлаганда мазкур тоифа ўқувчиларнинг қуйидаги хусусиятларини инобатга олдик: - диққат етишмовчилиги, импульсивлик, юқори фаоллик ҳамда узоқ муддат давомида гуруҳий қоидаларга бўйсунишни билмаслик, - кўрсатмаларни охиригача тинглай билмаслик ва уларни бажара олмаслик, тез чарчаб қолиш ва х.к. Ўйин давомида бу тоифа ўқувчилар ўз навбатларини кутиб туришлари жуда қийин ва бошқалар манфааатлари билан ҳисоблашишлари ҳам мушкул. Шунинг учун бу тоифа ўқувчиларни жамоавий машқ ва ўйинларга босқичма босқич жалб этдик. Гуруҳий ўйинлар ҳам аниқ қоидаларга асосланган, диққатни ривожлантиришга қаратилган эди. Раққос–одамчалар машқи. Яна махсус варақа таклиф қилинади. А) бир оёқли одамчаларни белгила (чиз,бўя,сана) Б) қўлларини ёйиб, бир оёқда турган одамчаларни белгила(………) В) Оёқларини кериб, қўлларини ёйиб турган одамчаларни белгила (..) Г) қўл оёқларини бирдай ёйган одамчаларни белгила (…….) Д) оёқларини жуфтлаб, қўлларини туширган одамчаларни белгила(…….). Лабирин_т_машқи_1'>Лабиринт машқи 1 Оролчада µазина яширилган. Унга етиш учун лабиринтдан адашмай ўтиш керак. Лабиринтлардан адашмай ўтганларга «хазина топар» унвони берилади. Лабиринт машқи 2 Лабиринт машқи хам икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда 4 та кичик лабиринт ўқувчиларга тақдим этилди. Ўқувчиларга лабиринтда муҳим нарса яширинганини, агар уим уни тез ва тўғри йўл билан топса, “хазина топар” кнвони олишини айтиб ўтилди. Машқнинг иккинчи босқичида эса 2 та катта лабиринт тақдим этилиб, худди биринчи босқичдаги каби лабиринтда муҳим нарса яширинганини, агар уим уни тез ва тўғри йўл билан топса, “хазина топар” кнвони олишини айтиб ўтилди. Шундан сўнг ўқувчилар машқни жуда эпчиллик билан бажаришга киришдилар ва яхши натижага эришдилар. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling