сифатида тасаввур қилинган. Бирор қурбонлик унинг воситасисиз худоларга
етиб бормайди деб ҳисобланган.
Аѐл худолар қаторига тонг ва тонг нури маъбудаси Ушас, дарѐ худоси
Сарасватилар кирган. Сарасвати кейинчалик брахманизмда сўз худоси
сифатида тасвирланган.
Веда ибодатлари. Веда ибодатлари икки турга бўлинади.
Биринчиси
дуолар, иккинчиси худоларга атаб қилинадиган қурбонликлар ѐки бошқа бир
нарсаларни тақдим қилишдан иборат. Даставвал дуо китоблари бўлмаган
пайтда ибодатлар фақат қурбонликлар шаклида амалга оширилган. Унда
маъбудларга куйдирилган мой, нон ва ниҳоят, сув ѐки
сут билан
аралаштирилган сома ичимлиги тортилган. Шунингдек, ҳайвонлар (масалан,
от) ҳам қурбонлик қилинган. Вақт ўтиши билан бу маросимлар
мураккаблашиб борган. Қурбонлик банда билан худо ўртасидаги савдо,
келишув маъносида қабул қилинган. Масалан, инсон бир нарсага муҳтож
бўлса, худога қурбонлик қила туриб ундан ўз эҳтиѐжини қондиришни
сўраган.
Кейинчалик Ригведа, Атхарваведа каби мадҳия ва дуоларни ўзида
жамлаган китоблар пайдо бўлгач, ибодатнинг иккинчи кўриниши –
худоларга атаб дуо ва мадҳиялар ўқиш одат тусига кирган.
Do'stlaringiz bilan baham: