Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
aholi daromadlari va xarazhatlari osishini samarali boshqarish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реал даромадлар
- РД= Hоминал даромад-турли хил тўловлар/Истеъмол нархлар индекси
Номинал даромадлар – бу ишловчининг муайян турдаги иш (хизмат)
ларни бажаргандан сўнг унинг меҳнатининг натижасига қараб (бунда албатта унинг миқдори ва сифати ҳисобга олинади) бериладиган меҳнат (иш) ҳақи кўринишидаги жами даромадларини ифодалайди. Реал даромадлар - истеъмол нархларининг индексига қараб тузилган жорий даврдаги номинал пулли даромадлардир. Реал даромад жами пул даромадларидан турли тўловлар (солиқлар, ижтимоий суғуртага 11 Якубов И.А. "Баланс муаммолари фанидан маърузалар матни" ,Т.:ТДИУ- 2005 йил 51-бет. 23 ажратмалар) ажратиб ташлангандан сўнги қолган пул даромадини истеъмол нархлари индексига бўлиш ёрдамида аниқланади: РД= Hоминал даромад-турли хил тўловлар/Истеъмол нархлар индекси Ҳозирги кунда аҳолининг турмуш даражасини тобора яхшиланиб боришида унинг шахсий даромадлари аҳамиятлилиги билан муҳим ўринни эгаллайди. Аҳолининг шахсий даромади бир нечта эементларни ўз ичига қамраб олган таркибий гуруҳлардан ташкил топади (1-жадвал). Хусусан, шахсий даромадлар таркибига қуйидагилар киради: Ø Иш ҳақи; Ø Меҳнат натижаларини сотишдан олинган даромад; Ø Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад; Ø Капиталдан олинадиган даромад; Ø Таваккалчиликдан тушган тушум; Ø Қолдириладиган даромад; Ø Ижтимоий даромад; Ø Қарз даромадлари; Ø Бошқа даромадлар. Бунинг ичида энг асосийси тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромад ҳисобланиб, айни вақтда аҳоли жами даромадларидаги улуши 60- 70% ни ташкил этмоқда. Тадбиркорлик фаолиятининг кенг ривожланган кисми бу - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдир. Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка қаратилаётган катта эътибор натижасида аҳоли даромадлари кундан-кунга ошиб бормоқда. Хатто қишлоқ жойларда ҳам тадбиркорлик фаолияти кенг қўйилган. Бундан ташқари, аҳоли даромадларининг ҳосил бўлиш хусусиятига кўра, адолатли ва адолатсиз даромадларга бўлинади 12 . Аҳолининг адолатли даромади - бу инсоннинг ўз пешона тери билан 12 А.Ўлмасов, М.Шарифхўжаев. "Итисодиёт назарияси", дарслик. Т.: "Меҳнат", 1995. 123-бет. 24 топилган, яъни унинг ақлий ва жисмоний қобилиятига кўра ҳосил бўладиган, унинг меҳнат унумдорлигига қараб қўлига келиб тушадиган даромадлар мажмуидир. Бунга мисол қилиб, ишчи ва ходимларнинг иш ҳақилари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган даромадлар ва бошқа шунга ўхшаш даромадларни олишимиз мумкин. Аҳолининг адолатсиз даромадлари - бу инсоннинг кўпроқ, омадига, унинг таваккалчилик қобилиятига кўра ҳосил бўладиган, яъни аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, инсонда кўп меҳнат ва вақт талаб қилмасдан топилиши мумкин бўлган даромадлар мажмуидир. Адолатсиз даромадларга лотереядан чиққан пул ютуқлари, мерос қилиб қолдирилган даромад, жаҳон биржаларида секундига топиладиган миллионлаб пуллар киради. Ижтимоий омиллар аҳамияти ўсиб бориши аҳоли турмуш фаровонлигини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш муҳимлигини англатади. Шунинг учун ҳар қандай ислоҳотлар дастлаб инсон манфаатларини устун даражада эътиборга олиш зарурлигини тақазо этади. Аҳоли даромадларининг турли кўринишларда намоён бўлиб бориши даромадлар табақаланишига асос бўлиб хизмат қилади. Аҳоли даромад турлари: пул шаклидаги, натурал шаклидаги ва хизматлар шаклидаги даромадларга ажралади. Бундай даромад турлари келиб тушиши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилганлиги боис даромадларнинг фарқланиш хусусиятларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунинг учун даромадлар шаклланиши ва табақаланиши уларнинг бозор ва нобозор даромадларнинг ҳосиласи бўлишига боғлиқ бўлади. Ҳозирги кунда аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиб боришида унинг шахсий даромадлари муҳим ўринни эгаллайди. Аҳолининг шахсий даромади бир нечта эементларни ўз ичига қамраб олган таркибий гуруҳлардан ташкил топади (1-жадвал). Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling