Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


 Аҳоли даромадлари ошишини таъминловчи омиллар таҳлили


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/35
Sana13.04.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1354852
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
aholi daromadlari va xarazhatlari osishini samarali boshqarish

2.3. Аҳоли даромадлари ошишини таъминловчи омиллар таҳлили.
Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2008 йилги иқтисодий
истлоҳотларнинг учинчи асосий устувор вазифа деб белгиланган уй


54
хўжалиги фаровонлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Бинобарин, уй хўжалиги харажатларининг таҳлили ҳам бозор муносабатлари
шароитида муҳим аҳамиятга эга. Уй хўжалиги харажатлари кундалик ҳаётни
тиклаш ва бошқа турли моддий ҳамда маьнавий эҳтиёжларини қондириш
учун маҳсулот ва товарларни харид қилишга сарф қилинган харажатлардан
иборатдир. Уй 
хўжаликларининг 
харид 
қуввати 
улар 
олаётган
даромадларининг миқдорига боғлиқ бўлади, даромадлар ошиб бориши билан
харажатларнинг таркиби ҳам ўзгариб боради ва шу йўсинда уй хўжаликлари
бир-биридан фарқланиб, уларнинг фаровонлиги ортиб боради. Лекин, бу
фарқланишлар нечоғлик даромадли бўлмасин, фикримча, уй хўжалиги
харажатларининг бир умумийлик томони мавжудки, у умуминсоний
эҳтиёжларнинг мавжудлигидандир. Кундалик турмушда ҳар бир инсонга хос
бўлган: овқат ейиш, қийиниш, коммунал хизмат харажатлари, маънавий
озуқа олиш каби эҳтиёжларга сарфланадиган харажатлар мавжуд. Тўғри,
харажатларнинг миқдори турлича бўлиши мумкин, аммо унинг таркибий
тузилиши аҳоли фаровонлигидан далолат беради.
Худди шунингдек Қашқадарё вилояти аҳолисининг ўтган тўрт йилдаги,
яъни 2004-2007 йиллар мобайнидаги харажатлари таркибига эътибор
қаратадиган бўлсак бу давр мобайнида вилоят аҳолисининг харажатлари
миқдори йилдан-йилга ўсиб борди (7-жадвал). Жумладан, 2004 йили
аҳолининг жами харажатлари ва жамғармалари йиғиндиси 415,1 млрд.сўмни
ташкил этган бўлса, 2005 йилга келиб, 902,8 млрд.сўмни ташкил этиб, 2004
йилга нисбатан 2,2 мартага кўпайган. Вилоят аҳолисининг харажатлари 2006
йилга келиб, 1485,0 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, 2004 йилга нисбатан 3,5
мартага кўпайган.
Кўриниб турибдики, аҳолининг товар ва хизматларга бўлган
эҳтиёжининг қондирилиши тўрт йил давомида ўсиб борган.
Қуйидаги диаграммалардан кўриниб турибдики, вилоят аҳолисининг
маҳсулотлар харид қилишга кетган харажатлари бошқа харажат турларига
нисбатан жами харажатларнинг салмоқли қисмини ташкил этган.


55

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling