57
Хусусан, 2004 йили аҳолини жами харажатларини 36% и маҳсулотлар
харид қилишга сарфланган бўлса, хизматларга ҳақ тўлашга эса, 9% и
сарфланган. 11-диаграммадаги маълумотларга
асосланиб шуни айтишимз
мумкинки, аҳолини жами харажатларини 33% и маҳсулотлар харид қилишга
сарфланган бўлса, 2005 йил сингари бунда ҳам 17% и хизматларга ҳақ
тўлашга харажатлар сафарбар қилинган. Ўтган 2007 йилга келиб эса, хизмат
ва сервис кўрсатувчи корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга
қаратилган хукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор қонун ва
қарорлар таъсири доирасида вилоят аҳолисининг
жами харажатларининг
17% и хизматларга ҳақ тўлашга йўналтирилган бўлса, 32% и маҳсулотлар
сотиб олишга сарфланган.
Ўзбекистон аҳолисининг пул даромадлари ва улардан келиб чиқадиган
харажатлар таркибининг ўзгариш тенденциясига бир назар ташлайдиган
бўлсак аҳоли пул даромадларининг асосий қисми товар харид қилишга ва
хизматларга тўловлар учун қилинадиган
истеъмол харажатларига сарф
қилинишининг гувоҳи бўламиз. Чунончи, 1998 йилда ана шундай
харажатларга жами харажатларнинг 85,0%и сарф қилинган бўлса, ушбу
кўрсаткич 2000 йилда 85,7%гача ошди. Аммо 2002 йилдан
бошлаб унинг
улуши пасайиш тенденциясига эга бўлиб, бу харажатларнинг миқдори 2004
йилга келиб 76,9%ни ташкил қилди. Аҳоли харажатларининг асосий
қисмини мажбурий тўловлар ва турли бадаллар ташкил қилади. Бунинг
асосий қисми давлат бюджетига тўланадиган солиқлардан иборатдир. Ушбу
тўловларнинг ҳам улуши аҳолининг умумий тўловида қисқариш
тенденциясига эга. Унинг миқдори 1998 йилда 8,5%ни ташкил қилган бўлса,
2000 йилда 8,3%га тушди. 2004 йилга
келиб эса, аҳолининг умумий
харажатларидаги улуши 7,8%ни ташкил қилди.
Уй хўжалиги харажатларининг маълум бир қисми жамғармаларга
қуйилмалар, қимматли қоғозлар ва валюта сотиб олишга сафарбар қилинади.
Бу кўрсаткичнинг улуши ўсиш тенденциясига эга бўлса, демак аҳоли