Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/35
Sana13.04.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1354852
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
aholi daromadlari va xarazhatlari osishini samarali boshqarish

тўқ турмуш даражаси - инсоннинг ҳар томонлама камол топишини
таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиши;
v
нормал даража - инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла
тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган
меъёрлар бўйича оқилона истеъмол қилиши;

камбағаллик - меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси
сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол
қилиши;

қашшоқлик - истеъмол қилиниши, инсоннинг яшаш қобилиятини сақлаш
имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик
мезонлар бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиши.


15
Ҳар бир инсоннинг моддий ва маънавий турмуш имкониятлари унинг
даромадлари даражасига боғлиқ бўлади. Инсон даромадининг даражаси
қанчалик юқори бўлса, унинг ўз зарурий эҳтиёжларини қондириш,
саломатлигини сақлаш, дам олишни ташкил этиш, маълумот олиш, бўш
вақтини маданий тарзда ўтказиш имкониятлари шунчалик кўп бўлади.
Даромадлар эҳтиёжларни бевосита қондириш манбаи сифатида аҳоли
ҳаётида катта рол ўйнайди. Бюджетнинг даромад қисми асосан жисмоний ва
юридик шахслардан олинадиган солиқлардан ташкил топади ва улар
ижтимоий эҳтиёжлар учун сарфланади, шу тариқа аҳоли эҳтиёжлари
билвосита қондирилади.
Иқтисодий адабиётларда «даромад» тушунчаси ишлаб чиқарилган
маҳсулот нархининг, маҳсулотни ишлаб чиқариш сарфи ошиши деб,
шунингдек, ҳар бир синф, ижтимоий гуруҳ ёки алоҳида шахснинг янги
яратилган қийматда мавжуд бўлган ва унинг томонидан ўзлаштирилган
улуши деб тушунилади
7
.
Даромадлар ҳаракати бозор иқтисодиётининг ишлаб туришини
таъминлайди. Айланиш жараёнида даромадлар изчил равишда қуйидаги бир
неча босқич юзага келиши, тақсимланиш ва қайта тақсимланиш, пировард
истеъмолга ишлатилиш, жамғарилиш босқичларидан ўтади. Даромадларни
юзага келиши уларнинг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
жараёнидаги ҳаракатининг бошланғич босқичи бўлади. Бу босқичда
даромадлар бирламчи даромадлар сифатида шаклланади.
Тақсимланиш жараёнида тадбиркорлар бирламчи даромадларда
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш юзасидан солиқлар тўлайдилар, меҳнат
ҳақи ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари юзасидан ҳақ тўлайдилар.
Натижада 
дастлабки 
даромадлар 
иш 
ҳақи, фоизлар, рента,
корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдасига айланади.
7
У.Абдурахмонов, М.Касимов.” Стратегия ускоренного роста и повышение благосостояния населения”.
«Экономическое обозрение» журнали № 12(63) 2004, 34-36 бетлар.


16

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling