Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 0.57 Mb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
Океандаги рудниклар. Кон-техник шароитига кўра, океан чуқурлигига боғлиқ ҳолда, кончилик ишлари олиб боришни уч турга ажратиш мумкин: биринчи, сув юзасидан 5-10 м чуқурлигигача, иккинчи, 100-200 м чуқурликгача ва учунчисини чуқурлик чегараси океан тубига етгунча. Денгизни ёки океанни 5-10 м бўлган чуқурлигида сув тўлқини таъсир этадиган қисмидаги сочма конларни қазиб олиш. Бу шароитда қум ва гравийни қазиб олиш бўйича анчагина амалий тажрибалар тўпланган. Бу амалий тажрибалар эса асосан АҚШ ва Германияда барқарорлашган. Бундай конларни қазиб олишда скрепер қурилмалари қўлланилиб, уларнинг сидириб оладиган чўмичларининг сиғими ўнлаган м3 бўлган. Бу чўмич маҳсус конструкциядан иборат бўлиб қанотлар билан жиҳозланган, қанотлар чўмични океан тубидаги жинслар билан ишқаланишини камайтириб, сув қалинлиги орасида сўзиш имконини беради. Африкани жанубий-ғарбий қирғоқларига яқин жойлашган сочма конлар қазиб олинган. Аммо у ишдан фойда кўрмаганлиги сабабли рудникни иш фаолияти тўхтатилган. Қирғоқ зонасида ишлаш учун ер қазувчи оддий машиналар базасида амфибия (қуруқликда ва сув остида ишлатиладиган машина) конструкцияси яратилган. Лекин ҳозирги даврда бу турдаги конструциялар асосан қурилиш ишларида қўлланилмоқда. Шулар жумласидан сув тагида қувурлар ётқизиш, кабеллар ўрнатишда, сувни тубини текислашда, фундаментлар ўрнини ўйиб чуқурлар ҳосил қилишда қўлланилмоқда.
Энди фойдали қазилмаларни 100-200 м чуқурликда континенталь шельф доирасида қазиб олиш имкониятларини кўриб чиқамиз. Бундай шароитда асосан кўп чўмичли денгиз драгаси қўлланилади. Қазиб чиқариш ишлари асосан денгиз, океан чуқурлиги 50-60 м, сувни чайқалиб тўлқинланиши 2-3 баллдан юқори бўлмаган шароитда қазиб чиқаради. Драгани бир жойдан иккинчи жойга силжитиш металл сим арқонли-якорли қурилма ёрдамида амалга оширилади. Биринчилардан бўлиб денгизда ишлашга мослаштирилган драга 1917 йили Индонезияни Сингапур шаҳарини шарқий қирғоқлари доирасидаги сочма қалай конини қазиб олишда қўлланилган. Биринчи драга 12 м чуқурликгача қазиб олишда ишлатилган. Индонезияда 1966 йилдан шу кунгача “Банка” ороли чегара қирғоқларидан 13 км ичкарисида сув остидан қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Қазиб олиш ишлари чуқурлиги 45 м га етган чўмичини сиғими 0.5 м3 драга электродвигателини қуввати 1324-2721 кВт ни ташкил этади. Битта драгани йиллик иш унумдорлиги 3 млн. м3 кон массасини ташкил этган. Чиқариб олинган касситеритни ўртача миқдори 1 м3 кон жинслари таркибида 1 кг/м3 ни ташкил этган. Ҳар бир драга йилига 3000 т қалай чиқариб олиш имконига эга. Аляска соҳилларидаги Платинум шаҳари яқинида драгалар ёрдамида денгиз тубидаги ноёб сочма металли платиналар гуруҳини қазиб олмоқда. Рудани қазиб олиш учун драгадан бошқа денгиз тубидаги рудаларни ажратиб олиш учун драглайнлар ва грейферлар ҳам қўлланилмоқда. Булар драгага нисбатан анча чуқурликдан қазиб ола олади. Грейфер чўмичини сиғими 8 м3, қазиб олиш ишлари қирғоқдан 1.6 км узоқликда, 25 м чуқурликда олиб борилмоқда. Таиланд мамлакатини денгиз бўйидаги сувидан қалайни замлесос қурилмаси ёрдамида қазиб олинмоқда. Замлесосни энаргетик қуввати 827 кВт га эга бўлган бешта генератордан иборат, ҳозирда қурилма ёрдамида қалай қазиб олинмоқда. Замлесосни сўрувчи қувурини диаметри 0.65 м га тенг. Флорида қирғоқларидан қум қазиб олишда земскаряд (ер снаряди) синовдан ўтқазилган. У сув остини 30 м чуқурлигигача қирғоқдан 1 км узоқликда ўрмаловчи ғилдираги билан ҳаракатлана олади. Унинг энергетика қурилмасининг қуввати 551кВт, иш унумдорлиги 150 м3/соат ни ташкил этади. Шундай қилиб ер шарининг ҳар хил қисмларида бир неча ўнлаган метрлар билан ўлчанадиган чуқурликдан фойдали қазилмаларни қазиб чиқариб олмоқда. Бу ишларда ҳам қуруқликдаги фойдали қазилма конларини қазиб олишда синовдан ўтиб ишлатилган ускуналар ҳам қўлланилмоқда. Чуқурлиги 100 м дан ортиқроқ сув тагида жойлашган конларни қазиб олиш ишлари ўзгача. Одатдаги ускуналар бундай шароитда ишлашга яроқсиз. Маҳсус машиналар деярли кам яратилган, лекин қатор таклифлар, лойиҳалар, патентлар олинган синов конструкциялари яратилган. Япония мухандиси Масуда томонидан таклиф қилинган ўзига хос драгани конструкцичсининг чўмичлари пропилленли арқонга (канатга) бириктирилган қурилмадан иборат, уни Тинч океанида синовдан ўтказган. Пропилленли арқон кемани қуйруқ қисмидан туширилиб унинг бурун қисмидан кўтарган. Бундай илмоқни умумий узунлиги 10км пропилленли арқонни диаметри 40 мм Унга бир неча юзлаган сиғими 45 кг бўлган чўмичлар бириктирилган. Синов иши 8 км чуқурликда олиб борилган, бир суткада 100 тоннага яқин фойдали қазилма бирикмаларини кўтарган. Ўтқазилган Амалий синов яхши натижа берган. Асосий камчилиги иккита, биринчиси арқонлар оралиғидаги масофани камлиги, кема узунлигин ўзгармаслиги-бир ҳил ўлчамдалилиги. Шунинг оқибатида арқонлар (канатлар) бири иккинчиси билан ўралиб қолиш эҳтимолини юқорилиги; иккинчиси, кема ёнлама силжиши учун бунга қўшимча маҳсус двигатель ўрнатиш зарурлигидир. Бу камчиликларга барҳам бериш учун кейинроқ чўмичларга осилган пропиленли арқонни иккита параллел йўналишда ҳарактланадиган кемадан тушириш ва чиқариш таклиф қилинган. Денгиз тубидан фойдали қазилмаларни гидро транспорт ёрдамида кўтариш ҳам таклиф қилинган. Шулар жумласидан эрлифта принципи. Бундай қурилма океан қирғоқларига яқин қисмида 750-900 м чуқурликдан темир, марганенц конкрецияларида синовдан ўтган. Қазилмани иш унумдорлиги 60 т/соат га етган. Амалий тажриба якунлари яхши баҳоланган. Дунё бўйича 29% га яқин ош тўзи, 65% магний, 68% бўр денгиз, океан сувларидан ажратиб олинмоқда. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling