Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Рудаларни денгиз ва океанлар тубидан қазиб олиш
Download 0.57 Mb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
2.7. Рудаларни денгиз ва океанлар тубидан қазиб олиш.
Дунё океанлари ўзининг майдони бўйича қуруқликга нисбатан уч баробар катта. Унинг таркибий қисми 3.5% га яқин миқдордаги туз бўлган шўр сувдан иборат, ҳарорати ўртача 3.70С ни ташкил этади. Сув ҳароратининг ва шўрлик даражасини доимо бир ҳил миқдордалиги окенанларни характерли белгиларидан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткич сувни устки юпқа қатламидагина ёки геологик бурғилашлардагина ўзгаради. Океанлар сув билан тўлган оддий ботиқлиқ бўлмай ер қобиғининг маълум тузилишидир. Чунки океанлар доирасидаги ер қобиғини қалинлиги 5-7 км бўлса, континентлар чегарасидан ҳисоблаганда 35-40 км дан 70-80 км гача етади. Ҳозирги вақтда океанлар сувга тўлиб кетганидек бўлса ҳам континентал ер қобиғини океанлар туби билан туташадиган жойи ҳозирги океанлар акваторияси чегараларидан эмас балки 2-5 км чуқурликдан ўтади. Дуне океанлари ўсимлик ва ҳайвонат оламини сувда яшайдиган муҳитидир. Шунинг учун кўпчилик минералларни ҳосил бўлиш жараёнлари биологик масса иштирокида кечади. Оҳактошни ҳосил бўлиши сувдаги карбанат ангидрит кальцитни сув ости ўсимликлари ва ҳайвонат дунёси томонидан ўзлаштирилиши натижасида океанлар тубидаги уларнинг склетлари ва беркинадиган қароргоҳларида оҳактошлар ҳосил бўлади. Улар океанлар тубига милионлаган тонналарда чўкиб тўпланади. Биологик массани океан тубига чўкишидан нефть ҳосил бўлади деган гипотеза ҳам мавжуд Океан тубини баъзи жойларида катта миқдорда ўлчамлари 2-3 см дан 5-6 см гача бўлган конкрециялар мавжудлиги аниқланган. Уларнинг таркибий қисмида 10-15 % темир, 20-25 % марганец, 2% никель, 1.9% мис, 1.5 % коболть минераллари борлиги аниқланган. Бу ҳосил бўлган масса таркибидаги рангли металлар миқдоридан анчагина кўп. Шунинг учун улар саноат аҳамиятига эга бўлганлиги билан инсониятни қизиқтиради. Фақат Тинч океанида 16 млн. км2 майдонда жуда катта ўлчамдаги конкрециялар заҳираси мавжуд. Конкреция умуман янги турдаги полиметалл рудалари бирикмасидир. Бундаги металлар мустақил минераллар ҳосил қилмасдан гидрооксид темир, марганец таркибли аралашма сифатида мавжуд. Бундай рудани қайта ишлаб керакли металларни ажратиб олиш учун янги технология ва катта миқдордаги маблағлар талаб этилади. Қизил денгизни 2 км дан кўпроқ чуқурлигида сув ҳарорати 5600С қизиганлиги, сувни шўрланиш даражаси эса 26% га етганлиги аниқланган. Туз эритмаси билан тўлган чуқурликда юқори миқдорда бойиган металлар борлиги ҳам аниқланган. Бу омиллар Қизил денгиздан бошлаб қитъанинг синиши бўлиб, шундай хулоса қилиш мумкин-ки, Африка қитъаси аста-секин араб ярим оролидан ажралиб бораётганлигидан далолатдир. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling