Ўқув дастурининг номи
|
Тикув жиҳозлари
|
Ажратилган соат
|
40
|
Мавзулар сони
|
14
|
Дастурнинг мақсади
|
Тикув ва тикув-трикотаж корхона жиҳозлари» фани корхона машина ёки тикув дастгоҳи ишчи ўринларини ташкил қилиш. Талабаларга ускуна ва жиҳозлар тўғрисида тегишли билимлар бериш. Ишлаш принциплари ва улардан фойдаланиш қоидаларини ўргатади.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Тикув машиналарини бир-биридан фарқлай олиш, иш жараёнида ҳосил бўладиган нуқсонларни аниқлаш ва уни бартараф қилиш йўлларини ўргатиш.
2.Машина қисмларини чуқур ўрганиш
3. Чет эл фирмаларидан келтирилаётган машиналарни техник-технологик схемасини ўқий олиш .
|
Билимлар
|
-тикув машина жиҳозларнинг таснифланиши;
-махсус тикув машиналар турлари, қўлланилиш соҳалари;
-мосламалар тури ва қўлланиш соҳалари;
-намлаб иситиб ишлов бериш жиҳоз турлари ва қўлланиш соҳалари
|
Кўникмалар
|
-тикув машина турларини танлаш ва қўллаш;
-турли мосламалар турини фарқлай олиш ва уларни қўллаш;
-ассортимент турига кўра намлаб иситиб ишлов бериш жиҳозларини танлаш ва қўллай олиш;
-тикув жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва бахяқатор ҳосил қилиш сифатини созлаш
|
|