Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet29/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

"ҚОРИН ФАЛСАФАСИ" - ушбу қоидага асосан, инсонни фақат қорни тўқ, бир хилда фмкрловчи коммунистик жамоа тузуми мате­риализмни - моддиятчиликни илоҳийлаштириш баробарида маънави­ятга етарли эътибор бермади, уни иккинчи даржали унсур деб ҳисоблади. Бизнинг ҳозирги эркин жамиятимиз эса, моддиятчилик­нинг аҳамиятини инкор этмаган ҳолда, маънавиятчилик йўналишини устувор санаб, инсонни энг аввало, маънавиятли шахс, ўз фикри­га, ўз сўзига, ўз эркига эга маънавий индивид, қолаверса фуқаролик жамиятининг аъзоси эканини, эътироф этади. Нафақат эътироф этади, балки ана шу йўналишда жуда катта ишларни амал­га оширишни асосий вазифаси деб билади.
ДИН ВА АХЛОҚ - моҳиятан дин инсон ҳаётининг ахлолқийли­гини тақозо қилади. Шу боис диний-шаръий тамойиллар ва меъёр­лар ҳадиси шарифдаги ўгитлар ахлоқ-одоб қоидалари билан чам­барчас боғлиқ. Чунончи, инсон энг олий қадрият сиатида қатъий муҳофаза этилади. Одам ўлдииш мумкин эмас, одам ўлдириш энг улкан ахлоқсизлдик ҳисобланади. Ўғрилик, бировнинг ҳақини ейиш, мунофиқлик, алдаш, ёлғон гапириш ва шу каби бошқа турли иллатлар ҳам диний-шаръий, ҳам ахлоқий нуқтаи назаридан ман этилади. Аксинча, инсонни эъзозлаш, одамларнинг бир-бирига кўмакдош бўлиши, тўғрилик, ростгўйлик, ҳалоллик, раҳмдиллик, қавмдоши қандай юксак даражада бўлмасин, унга хушомад қилишдан тийиниш, фақат Яратгангагина сиғиниш сингари фазилатлар айни пайтда ҳам диний тақво, ҳам ахлоқий талаб томонидан маъқуллан­ган хатти-ҳаракатлардир. Шу боис ахлоқни диндан мустақил, мух­тор маънавий ҳодиса сифатида талқин этувчи марксча-ленинча қарашлар мантиқий ва илмий асосга эга эмас. Дин, таъкидлагани­миздек, инсонни ахлоқийлаштиришнинг воситаси тарзида иш кўра­ди. Демак, диний тақво билан ахлоқий талабнинг илдизи бир. Ҳар икки ҳолатда ҳам виждон кўзга кўринмайдиган бошқарувчи мурват сифатида намоён бўлади. Бу - ботиний кўриниш; зоҳирий кўриниш эса шаръий ҳукмлар ва ҳуқуқий қонунларда ўз аксини топади.
ҲУҚУҚ ВА АХЛОҚ - ахлоқий талаб ҳуқуқий қонун-қоимдалада ўз аксини топади дейиш билан биз ахлоқ ва ҳуқуқнинг мстаҳкам алоқага эга эканини тасдиқлаб турибмиз. Зеро аслида ҳам шун­дай. Муайян жамиятдаги ҳуқуқий қонун-қоидалар ўша минтақа халқи томонидан асрлар мобайнида ишлаб чиқилган ахлоқий ақида­лар, тамойиллар, меъёрлар,шунингдек, нисбатан умумийлик хусусиятига эга бўлган урф-одатлар замирида вужудга келади. Лекин баъзи бир урф-одатлар, анъаналар ҳуқуқий меъёрлар дара­жасига кўтарила олмаслиги ҳам мумкин. Бунинг сабаби, уларнинг, аввало, нисбатан хусусий табиатга эга бўлганида, қолаверса, ахлоқий ва ҳуқуқий тараққиёт талабларига жавоб бера олмаслиги­да. Масалан, жоҳилият даврида арабларда қиз туғилса, уни ти­риклақ кўмиб ташлаш одати бўлган. Кейинчалик, мусулмонлик ёйилганда, бу одат ғайри муслимлик одати сифатида рад этилди. Ҳозирга келиб, ундай ҳодиса ҳуқуқий қонунлар асосида жиноят деб қаралади. Ёки бизнинг минтақада қадимда мавжуд бўлган хун олиш одати ҳам ҳозирда жиноят сифатида жазога лойиқ ҳисоблана­ди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Кўриниб турибдики, ахлоқ ва ҳуқуқ, гарчанд, бир илдизга эга бўлса-да, уларнинг жамият ахлоқий ҳаётини бошқарув усули ҳар хил: ахлоқ асосан тушунтириш, панд-ўгитлар воситасида иш кўрса, ҳуқуқ мажбурий усул, жазо чоралари орқали иш олиб бора­ди. Айни пайтда, шуни ҳам айтиш керакки, ҳуқуқ ахлоққа нисба­тан анча аиқ ва анча муайян ички бўлинишларга эга. Чунончи, халқаро ҳуқуқ, фуқаро ҳуқуқи, жиноий ҳуқуқ, меҳнат ҳуқуқи ва ҳ.к. нисбатан қатъий чегараланган ҳуқуқий меъёрлар мавжуд. Ах­лоқ эса ҳуқуққа нисбатан анча кенг қамровли. Чунончи, ҳуқуқий қонунлар мавжуд тузумга, муайян шахс ва ёш доирасидаги киши­ларга тадбиқ этилса, ахлоқий қоидалар, ҳикматлар, панд-ўгитлар барча тузумлар ҳамда турли ёшдаги кишиларга тааллуқли бўлади. Шунингдек, ҳуқуқий меъёрлар аниқ адресни тақозо қилади, ах­лоқий қоидалар эса мавҳумлиги ва умумийлиги билан ажралиб ту­ради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling