Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet35/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ТИНЧЛИКПАРВАРЛИК, ЖЎМАРДЛИК сингари аҳлоқий тамойиллар ҳам инсоният ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, тинчликпарварлик урушнинг, қонтўкишнинг ҳар қандай кўринишини инкор этади. Баъзи улуғдавлатчилик ва буюкмиллатчилик руҳи ҳукмрон бўлган жамиятларда тинчликпарварлар қувғин қилинади, турмага ташланади. Лекин улар ўз тамойилларидан ҳеч қачон қайтмайдилар. Улар инониятни барча баҳсли масаларини тинч йўл билан ҳал қилишга чақирадилар, ер юзида тинчлик қрнатиш учун тинимсиз кураш олиб борадилар. Жўмардлик тамойили эса Шарқда қадимдан мавжуд. Оврўпада уни альтруизм номи билан Огюст Конт илмий му­омалага киритган. У кишида ўз қавмдошига ачиниш ҳиссидан, унга бахт ва фаровонлик тилаш туйғусидан келиб чиқади, моҳият ҳам беминнат хайрияга асосланади. Бундан ташқари, бизнинг миллий аҳлоқшунослигимизда ўзбекчилик, меҳмондўстлик каби тамойилар мавжуд. Улар миллатимизнинг энг яхши ананаларига садоқат туйғусидан келиб чиқади ва ўзбек кишисига хос бағрикенглик, дўстга, меҳмонга борини бағишлашдек фидоийлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради.
Инсон ҳаётида аҳлоқий меъёрлар ҳам катта эга. Улар тамо­йилларга нисбатан анча содда, умумлашмаган, тор қамровли. Уларни кукндалик ҳаётимизда маълум аҳлоқий тамойилларнинг амалга ошиш мурувватлари ҳам дейиш мумкин, улар аҳлоқий талаб­ларнинг энг одди шакли сифатида рўёбга чиқади. Ҳалолик, ротгўйлик, хушмуомалалик, боодоблилик, камтарлик сингари меъёрлар айниқса, диққатга сазовор. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳалолликни унинг дастлабки тор диний мазмунида қайси таом ҳаром-у, қайсиниси ҳалол, деган маънода тушунмаслик лозим. У аллақачон умуминсоний маъно касб этган меъёрга айланган. Ҳалоллик, ростгўйлик виждон тушунчаси билан боғлиқ, инсоннинг ўзгага муносабати ўзига муносабатидек соф бўлишини талаб этув­чи меъёрлардир.
Ўнлаб меъёрлар орасида бу иккисига тўхталишимизни сабаби шундаки,мустамлакачилик даврида,айниқса,шўролар ҳукмронлик қил-
ган чораккам бир аср вақт мобайнида ёлғон,алдов,нопок­лик,ҳаромхўрлик,мунофиқлик сигари иллатлар халқимизга шу қадар усталик билан сингдирилдики,ҳозирги пайтда кўпчилик одамлар ҳалоллик ва ростгўйлик устидан ҳатто куладиган бўлиб қолганлар.
"қорин фалсафаси"га асосланган, инсонни фақат қорни тўқ, бир хилда фикрловчи комунистик жамоа аъзоси қилиб тарбиялашга уринган шўролар тузуми материализмни - моддиятчиликни илохий­лаштириш баробарида маънавиятга етарли эътибор бермади, уни иккинчи даражали унсур деб ҳисоблади.Бизнинг ҳозирги жамияти­миз эса,моддиятчиликнинг аҳамиятини инкор этмаган ҳолда, маъ­навиятчилик йўналишини устивор санаб, инсонни энг аввало,маъ­навиятли шахс,

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling