Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технология институти


Download 261 Kb.
bet3/10
Sana05.04.2023
Hajmi261 Kb.
#1277003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Амалиёт услубий кулланма

2.1. Иш юритиш тизимини таҳлил этиш
Иш юритиш функцияларини бажарувчилар сони, меҳнат сарфи ва ишни қийинлик даражаси. ҳужжат юритиш учун ахборотларни қайта ишлашда қўлланиладиган техник воситалар. Бошқариш ва меъёрий-маълумотнома ҳужалигини информацион таъминлаш ҳолати. Ҳужжатларни номи, шакли ва ҳажмлари. Реквизитларни ўлчамлари ва ҳажми. Ҳужжатларни тизими ва таркиби. Маълумотларни кодлаш ва таснифлаш тизими. Маълумотларни тизимли (таркибий) бирликлари. Меъёрий маълумотли таъминоти.
Классификаторлар ва кодификаторлар, маълумотномалар, меъёрлар ва меъёрий ҳужжатлар. Меъёрий-маълумотли таъминлаш фаолияти даражаси. Таснифланиш белгилари ва усуллари, бўлиш асослари. Ҳужжатларни кодлаш тизими. Кодни ташқи таъсирдан мухофазалаш. Таснифланиш тизими сиғими. Компьютерли ахборотлар базасини таркиби ва тизими. Машинали узаткичларда ахборотлар ҳажми. Компьютерли ахборотлар базасини ташкил этиш ва юритиш дастурий воситалари.
2.2. Ахборотлар таркибий бирлиги тизимли схемасини тайёрлаш
Ахборотлар таркибий бирлиги тизими схемасини тайёрлаш бўйича қуйидаги тавсиялар берилади.
Амалиётни ушбу бўлимидан мақсад, иш юритиш масалаларини ўрганиш. Ўрганишни предмет сохаси иш юритишни алохида катта масаласи бўлиши ёки нисбатан кичик ўлчамдаги ўзаро боғлиқ масалалар тўплами ҳам бўлиши мумкин.
Тадкикот килиш жараёнида аниқланади:

  • иш юритиш функциялари бажарувчилари сони ва уларнинг иш ҳажми;

  • ахборотларни қайта ишлашда қўлланиладиган техник воситалар;

  • меъёрий маълумот хўжалиги ва бошқаришни ахборот билан таъминлаш ҳолати.

Тадқиқот ўтказиш учун сўроқнома варақаси ёки тадқиқот анкетаси қўлланилади. Анкетада ҳар бир ҳужжат бўйича кўрсатилади; номи, код, ҳужжат тури (кириш ёки чиқиш, бир марталик ёки тўлдириб борилувчи); қаердан қаёрга жўнатилаяпти; келган(кетган) вақти; нусхалар сони; ҳужжатдаги қаторлар сони; барча реквизитлар рўйхати ва ўлчами.
Агар корхонада ҳужжатлар кодидан фойдаланилмаса, уларга код сифатида идентификацияли рақам қўйиб, у ёрдамида ҳужжат турини аниқлаш мумкин.

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling