Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технология институти
Download 261 Kb.
|
Амалиёт услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотлар шакли бўйича жами: 4 Фан бўйича жами
- Корхонани функционал ва ташкилиш тизимини ўрганиш
1-бўлим. Корхонани иш юритиш ва ташкилий тизимини ўрганиш. Амалиётни ўтиш жойи ташкил этилиши билан танишиш ва амалиётни ўтиш режасини тузиш.ташкилотни вазифаси ва мақсади, бажарадиган ишлари. Штат жадвали ва вазифалари бўйича инструкциялар. Бўлимларнинг фаолият доираси ва бажарадиган ишлари бўйича алоқалари. Ташкилот хизмат доирасини акс эттирувчи техник – иқтисодий кўрсаткичлари. Ишлаб-чиқариш ва технологик жараёнлар. Моддий ва молиявий оқимлар. Корхонани (бўлимни) ташкилий ва функционал тизимлари звенолари бўйича вазифалари ёки ҳар бир ишни бажариш функциялари, таркиби ва даврийлиги. Вазифалар рўйхатини ва унга кирадиган процедуралар рўйхатини тузиш. Корхонани функционал ва ташкилиш тизимини ўрганиш Корхона ёки ташкилотнинг иш юритиш тизимини тадқиқот қилиш уларнинг функционал ва ташкилий тизимини таҳлил қилишдан бошланади. Бундан корхонанинг (ёки бўлимнинг) мақсади, бажарадиган функциялари ва олдида турган вазифалари ўрганилади. Бўлимларнинг штат жадвали ва амаллар бўйича йўриқномалар, уларнинг хизмат доиралари ва бажрадиган функциялари бўйича ўзаро ҳамкорлиги ўрганилади. Тадиқиқот қилаётган ташкилот спецификациясини акс эттирувчи техник иқтисодий кўрсаткичлари бахоланади. Масалан саноат корхонаси учун бу: ишлаб чиқарилаётган махсулот номенклатураси (махсулот турлари сони уларнинг рўйхати ва ишлаб чиқариш ҳажми); ишлаб чиқариш тури ва хусусияти (алохида кичик серияда массавой); корхона масштаби (кичик, ўрта, катта); ишловчилар сони касблар миқдори ва рўйхати; жихозлар сони гурихи ва миқдори; махсулот тайёрлаш технологик жараёнлари шакли сони; моддий ресурслар номенклатураси (шакллар сони моддий ресурсларни айланиши ва захираси ҳажми); ҳамкор ташкилотлар сони (моддий ресурслар етказиб берувчилар махсулот харидорлари ва бошқалар). Тадқиқот қилиш жараёнида ўрганилади: Амалдаги ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар моддий ва молиявий оқимлар, шунингдек ҳар бир функция ёки корхона (бўлим) вазифасини бажариш шарт, даврийлиги ва таркиби. Ташкилий тизим звенолари корхонанинг бўлимлари ҳисобланади: бўлимлар, ишлаб чиқариш, цехлар, участкалар, ишчи ўринлари. Функцияонал звенолар ҳисобланади: бўлимлар функциялари, функционал тизимлар, вазифа ва працедуралар. Тадкикот ўтказишда куйидаги услублар қўлланилади: кузатиш услуби; бажаручилардан сўров ўтказиш услуби; ҳужжатларни таҳлил қилиш услуби; шахсан иштирок этиш услуби (шахсан амалиётчи томонидан баъзи ишлаб чиқариш операцияларни бажариш кўзда тутилади). Бўлимлардан қуйидаги маълумотларга эга бўлган функционал вазифаларни ўрганувчи анкеталар тўлдирилади: бўлимлар номи, анкетада ўтувчи вазифаси уларнинг бажарадиган функция ва працедуралар, анкета ўтказувчи ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланадиган моддий ресурслар ва ҳужжатлар. Анкеталар сони барча бўлимлар функциялари ва хизматчи шахслар учун етарли бўлиши лозим. Тўлдирилган анкеталарни таҳлил этиш асосида функционал вазифалар ва унга кирадиган процедуралар рўйхати тузилади (1-жадвал). Бу хар бир вазифа рўйхатида кейинчалик иш юритиш тизимини ахборот моделини тузишда фойдаланадиган идиентификациялаш рақамини бериш лозим. 2-бўлим. Иш юритиш тизимини ўрганиш. Download 261 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling