Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технология институти


Download 261 Kb.
bet8/10
Sana05.04.2023
Hajmi261 Kb.
#1277003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Амалиёт услубий кулланма

Фаннинг ўқув-методик таъминоти:


Адабиётлар
Асосий

  1. Бройдо В. Л. Офис техникаси: Бошқариш ва иш юритиш учун. Т.: «Мехнат», 2001.

  2. Гуломов С.С., Шермуҳамедов А.Т., Бегалов Б.А. Иқтисодий информатика «Ўзбекистон», 1999.

  3. Арипов М., Ҳайдаров А. Информатика асослари. Т.: «Укитувчи» 2002.

  4. Макарова Н.В. и др. Информатика. Учебник. Финансы и статистика. М.: 1997.

Қўшимча


  1. Скот Мюллер «Модернизация и ремонт ПК» Изд-вo «Питер», 2001.

  2. А. Левин, «Самоучитель работы на компьютере», М. 1997 год.

  3. В.Э. Фигурнов, «IBM PC для пользователя», М. 1996 год.



Интернет манзиллари
http://thl.narod.ru/tehnologia/informatika/lecture7.htm
http://iu6x3.narod.ru/index5.htm
http://archive.williamspublishing.com/cgi-bin/materials.cgi?isbn=5-8459-0286-X


Фаннинг моддий техник таъминоти:
Дастурий таъминот

  1. Windows операцион тизими.

  2. Microsoft Office амалий пакети.

  3. Internet Explorer браузери.

  4. Microsoft Outlook Express электрон почта дастури.

Аппаратли таъминот
Амалиётни ўтиш учун қуйидаги минимал таснифномаларга эга бўлган компьютерлар бўлиши зарур:

  • Процессор 1,7 Ггц ёки ундан юқориси;

  • Тезкор хотираси ҳажми - 256 Mб ёки ундан юқориси;

  • Қаттиқ диск ҳажми – 40 Гб ёки ундан юқориси;

  • Видеоадаптер - SVGA;

  • Монитор – 15 ёки 17;

1.4. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


«Ахборотлар ва ахборотлар технологиялари» йуналиши учун малакавий амалиётни (1-қисм) ихтисослик кафедраси ташкил этади. Кафедра ўқитувчилари бириктирилган талабаларги ажратиладиган соатлар ҳажмида рахбарлик қилади. Талабаларни амалиёт жойига тақсимлаш ва рахбарини тасдиклаш факультет бўйича бериладиган билдирги асосида институт бўйича буйрук асосида тасдикланади.


Амалиётга чиқишдан олдин факультет талабалари билан малакавий амалиёт (1-қисм) рахбарлари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилади. Унда барча ташкилий масалалар ҳал этилади. Амалиётни утиш учун талабаларни қабул қилишга рози бўлган корхонада талабалар корхона директории буйруғи бўйича корхонадан амалиётга рахбарларга бириктирилади. Талабаларни малкавий амалиёт (1-қисм) ўтиш учун қабул қилишга рози бўлган ташкилотнинг кафолат хати намунаси 8-иловада келтиритлган.
Малакавий амалиётнинг охирги хафтасида талабалар амалиёт натижалари бўйича ҳисоботни расмийлаштиради ва тақдим этилган ҳужжат асосида амалиёт рахбарига синов топширади.
Ахборот технологиялари кафедрасидан малакавий амалиёт рахбари:

  • талабаларни ташкилий йиғилишида иштирок этади;

  • рахбарлик қиладиган талабалар билан амалиёт дастурини, кундалик юритиш ва ҳисоботни расмийлаштиришга талабларни ишлаб чиқади, амалиёт мобайнида тартибни сақлаш кераклигини эслатамиз;

  • факультетнинг малакавий амалиёт рахбаридан тегишли ҳужжатларни олади ва талабаларга беради.

  • талаба – амалиётчиларга ўқув-услубий ёрдам кўрсатади;

  • амалиёт бўйича ҳисобот ҳужжатларини текширади;

  • малакавий амалиётни биринчи қисми натижасиларига бағишланган йиғилишда катнашади;

  • амалиёт бўйича хисобот синовини қабул қилади ва умумий бахо қўяди.

Деканат ёки амалиёт бўлими карорига кура малакавий амалиётнинг биринчи кисми натижаларига багишланган анжуман ўтказилиши мумкин.

1.5. АМАЛИЁТЧИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


Малакавий амалиёт даврида талаба амалиёт базаси бўлган корхона жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ҳар қандай масала бўйича ахборот технологиялари кафедрасидан бўлган рахбарга, корхонадан бўлган рахбарга ёки корхона маъмуриятига мурожаат қилиш мумкин.


Талаба – амалиётчи амлиёт даврида фақат корхона маъмурияти унга ишлаш учун ажратган моддий – техник базадан фойдаланиш мумкин.
Талаба –амалиётчи корхона ички коидаларига ва маъмурият кўрсатмаларига буйсунади. Корхона маъмурияти талабларини бажармаганда ёки бошка қоидабузарчилик қилганда талаба амалиёт ўтишдан четлаштирилиши мумкин. Малакавий амалиётга қатнашмаган ёки иши қониқарсиз деб ҳисобланган талабаларга факультет деканати қарорига биноан институтдаги ўқув жараёнидан ажралмаган ҳолда қайта амалиёт ўтишга қарор чиқарилади.
Амалиёт даврида талаба корхонадан бириктирилган рахбар бошчилигида шахсий иш режасини тузади, у институт томонидан бириктирилган рахбар ўқитувчи томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган режаси бўлмаган талаба кейинги ишга қўйилмайди.
Талаба амалиётчи амалиёт базаси бўлган корхонага ҳар куни келиши шарт. Амалиёт даврида талаба хар куни малакавий амалиёт кундалигига ёзувлар киритади. Кундалик амалиётчининг фаолиятини шахсий режасига мос равишда акс эттирувчи асосий ишчи ҳужжат ҳисобланади



Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling