13. Халқ дeпутатлари, рeспублика, вилoят, шаҳар ва туман Кeнгаши дeпутатими ёки бoшқа сайланадиган oрганларнинг азoсими(тўлиқ кўрсатилиши лoзим): йўқ.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2016-2020 й. Бухоро муҳандислик технология институти бакалавр талабаси
Кириш
Олимова Мухтарама Дилшод қизининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2-мартдаги "Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 36-сонли Қарори билан тасдиқланган "Магистратура тўғрисида"ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9-августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида”ги Низом, 2018 йил 10-сентябрдаги 20-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ҳамда “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари” талаблари асосида ишлаб чиқилди.
“Талабанинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, диссертацияни тайёрлаш, педагогик ва малакавий амалиёт фаолияти бўйича календарь иш режаси” магистратура талабасининг бутун магистратурада ўқиши давомидаги фаолиятини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, у магистратура талабасини қуйидаги йўналишлар бўйича мажбурий фаолияти ва уларни бажарилиш муддатларини белгилаб беради:
ўқув ва ўқув-услубий ишлар;
илмий-тадқиқот ишлари;
илмий-педагогик ишлар;
илмий семинар ишлари;
илмий амалиёт (стажировка) фаолияти.
“Магистрлик диссертациясини бажаришнинг календарь режаси” магистрлик диссертациясини магистратурада ўқиш давомида тайёрлашга мўлжалланган ишлар кетма-кетлиги ва уларнинг таркибини белгилайди. Режада қайт этиладиган ишларни талаба илмий раҳбар билан келишган ҳолда тайёрлаши ва баён этиши керак бўлади.
1. М7-20 ТЖБАКТ талабаси Олимова Мухтарама Дилшод қизининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, илмий-педагогик иши, илмий семинар ва илмий амалиёт (стажировка) бўйича календарь иш режаси
1.1. Ўқув ва ўқув-услубий ишлар
Do'stlaringiz bilan baham: |