Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги денов тaдбиркорлик вa педaгогикa институти


Download 341.04 Kb.
bet10/17
Sana13.04.2023
Hajmi341.04 Kb.
#1354811
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
kurs ishi 3kun tayyor

Ташқи омиллар.

МИЛ Ички омиллар
а) Пул билан боғлиқ бўлмаган омиллар:
1. Баҳолар ўсишининг циклик ва даврий омиллари;
2. Баҳоларни давлат томонидан мажбурий ўрнатилиши ва бошқарилиши;
3. Ошиб борувчи солиқлар;
4. Ишлаб чиқариш монополлашуви;
б) Пул билан боғлиқ бўлган омиллар:
1. Давлатнинг молиявий инқирозлари;
2. Бюджет дефицити;
3. Пул эмиссияси;
2. Ташқи омиллар:
а)Жаҳон инқирозлари (хом-ашёвий, энергетик, валютавий);
б)Валюта ва олтиннинг ноқонуний экспорти;
Инфлация оқибатлари уни нимага олиб келишини билдиради, буни инфлясион кутиш деб ҳам юритадилар. Кутишнинг ўзи икки хил бўлади. Биринчиси, олдиндан нималиги маҳлум бўлган нарсани кутиш. Бунда инфлация прогнозлаштирил-ган бўлади, нархларнинг қанчага ортиши олдиндан тахмин етилади, бундан халқ хабар топади. Иккинчиси, нима бериши олдиндан маҳлум бўлмаган инфлация, унинг оқибатлари аниқ бўлмайди, булар халқ учун тасодиф бўлади. Биринчи турдаги кутиш юз берганда хонадонлар ва фирмалар бунга мослашиш чораларини белгилаб оладилар. Улар товарларни ёки турли ресурсларни олдиндан сотиб олиб, уларнинг захираси-ни ҳосил етадилар. Иккинчи турдаги кутишда нархнинг ортиши номаҳлум бўлганидан унга хонадонлар ва фирмалар олдиндан тайёрланиб бормайдилар, захира ҳосил етмайдилар.
Фирмалар ва фуқаролар инфлация оқибати пул қадрининг пасайишидан иборат йўқотишларга дуч келади. Бироқ буни ҳар доим бирдек баҳолаб бўлмайди, чунки бу инфля-сиянинг қандайлигига богҳлиқ. Aгар гиперинфлация иқтисодий танглик ҳосил еса, ўрмаловчи инфлация шароитида иқтисодий фаоллик юз беради. Гап шундаки, инфлация суст кечганда инфлясион фойда олиш учун фирмалар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга интиладилар. Инфлация бир меҳёр-да кечганда (масалан, йилига 10—12% бўлганда) пул так-лифи меҳёрида бўлади, яҳни иқтисодиётга қўшимча пул инйексия (укол) қилинади. Бу талабни ошириб бозорни ке-нгайтиради, натижада ишлаб чиқариш ҳам ўсади, бандлик ортиб фуқароларнинг пул даромади ҳам кўпаяди. Иқтисодиёт учун енг маҳқули инфлациянинг бўлмаслиги деб айтиш мумкин, лекин амалиётда бу ҳар доим ҳам наф келтиравермайди, чунки пул инйексияси бўлмайди. Тажриба шуни кўрсатадики, инфлация евида бўлганда пул инйексияси иқтисодий ўсишга кўмак беради. СҲу сабабли инфля-сияни фақат салбий ҳодиса деб айтиб бўлмайди. Ундаги ижо-бийлик ва салбийлик инфлация сурҳатига богҳлиқдир. Инфлация қанчалик суст бўлса, шунчалик иқтисодий ўсишга қулай шароит ҳосил бўлади. Aксинча, инфлация қанчалик шид-датли бўлса, шунчалик иқтисодий қийинчиликлар юзага келади. Демак, гап инфлациянинг ўзида емас, балки унинг даражаси ва шиддатидадир.10
Евида бўладиган инфлацияда ютқазиш бўлмайди деб айтиш мумкин, чунки нархлар ўсган шароитда даромад-лар улардан тезроқ ўсади. Масалан, нархлар йилига 6% ошса, пул даромадлари 10% га ошади. Бунда реал даромад 4% кўпайган бўлади (10-6=4). Худди шунингдек фирмалар даромади ҳам ортади. Банкларда сақланадиган пул қадри ҳам пасаймайди, чунки бу пул учун бериладиган фоиз инфлацияни ҳисобга олиб оширилади. Масалан, ҳозир банк омонат учун йилига 4% тўласа, инфлация йилига 4% бўлса, банк шуни ҳисобга олиб омонат учун 8% тўлайди. Бу билан инфляцион солиқдан ҳам қутулиб қолинади.11
Инфлацияга мослашиш адаптация деб юритилади. Ёлланиб ишловчилар инфлацияни ҳисобга олиб иш ҳақини оширишга еришадилар. Хонадонлар нархи секин ўсаётган товарларга талаб билдиради, енг зарур товарларни кўпроқ харид етади. Aҳоли ўз пулига ликвидлиги юқори моддий активларни (қимматбаҳо металларни, жавоҳирот буюмларини, кўчмас мулкни ва ҳ.к.), қаттиқ валютани (доллар, фунт-стерлинг, йевро) сотиб олади, пулини кафоиатли даромад келтирувчи аксия ва облигацияга айлантиради, катта фоиз тўловчи банкларга қўяди.
Фирмаларнинг адаптациялашуви юз берганда, улар пулни ўзини тезда оқловчи, яҳни капитал обороти тез соҳаларга қўядилар. Масалан, пулни 2—3 йилда оқловчи соҳалардан олиб, 5—6 ой ичида пул қайтимини берадиган соҳаларга қўядилар. Капиталнинг қадрсизланиши уни кўпайтиришни талаб қилади. Бунинг учун фирмалар қўшим-ча аксия чиқариб сотадилар, қарз кўтарадилар, капитални камроқ сарфлаш учун машина-ускуналарни лизингга олади-лар, олинган фойдани капитални кўпайтириш учун инвестиция қиладилар.12
Давлат ҳам адаптация чораларини қўллайди:
1.Инфлацияни ҳисобга олиб учёт ставкасини (бу Марказий банк коммерсия банкларига берадиган қарз учун тўланадиган фоиздир) оширади.
2.Даромадламинг индексациясини ўтказади. Бунда даромадлар нархларнинг ўсишига қараб оширилади. Индексация 2 хил бўлади. Биринчиси тўла индексация, бунда истеҳмол товарлари нархи қанчага ошса аҳоли даро-мадлари ҳам шунчага оширилади. Тўла индексацияда аҳоли зарар кўрмайди. Иккинчиси қисман индексация. Бунда даромадлар нархларнинг ортишига нисбатан камроқ даражада оширилади (Масалан, нархлар 8% ошса, даромадлар 6% га ошади), бундан қатҳий даромад (белгиланган иш ҳақи, нафақа ва стипендия) олувчилар зарар кўради.
Инфлация сурати паст бўлган кезларда (ойига у 1% атрофида боиса) давлат адаптация чораларини қўллайди. Инфлация сурҳати юқори бўлганда (ойига 2—3% бўлганда) ва айниқса гиперинфлация юз берганда давлат фаол антиинфлясион сиёсат ўтказади, бу асосан муомаладаги ортиқча пулни олишдан, пул емиссиясини тўхтатишдан ибо-рат бўлади. Иқтисодиётда ортиқча пул ҳосил бўлганда пул массаси қисқартирилади. Нархлар пул миқдорига богииқ боиар екан, унинг қисқариши талабни камайтириб, нархларнинг ўсишини секинлаштиради ва ҳатто нархларнинг пасайишига ҳам олиб келади. Aммо пул массасининг қисқартирилиши меҳёрида бойиши керак, акс ҳолда пул дефицити ҳосил бойиб, пул оборотида узилишлар пайдо бўлади, ўзаро пул тоиаш-ларда қийинчилик юзага келади.
Aнтиинфлясион сиёсатнинг бошқа бир йўналиши иқти-содиёт реал секторини рагҳбатлантиришдан иборат бўлади. Бу ёи қоиланилганда товар-пул мувозанати (М-В=Қ-П) пул массасини қисқартириш ҳисобидан емас, балки товар массасини (Қ) кўпайтириш ҳисобидан бўлади, чунки бу билан пулнинг товарлар билан таҳминланиш даражаси оширилади. Натижада аwал пулнинг қадрсизланиши сўниб боради, сўнгра у тамомила тўхтайди.
Aдаптив ва антиинфлясион чора-тадбирлар иқтисодиётни соғломлаштириш, унинг барқарорлигини таҳминлаш воситаларидан бири ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти мавжуд екан уни пул бозорсиз тасаввур етиб бўлмай. Маолумки пул бор екан уни қарзга олиш ёки қарзга бериш табиий хол ҳисобланади, бундан ташқари фойда олиш мақсадида пулни валюта сифатида бошқа давлат пул бирлигига айрибошлаш кенг ривожланган бўлади. Демак, ҳозирги бозор иқтисодиётида қарзга пул олиш одатдаги иқтисодий вокеага айланган. Масалан: фирмалар ускуналар, машина, хом аше, екилги сотиб олиш, иш хаки тўлаш учун, фермерлар уруглик, угит ва техника сотиб олиш учун, давлат ўз сарфини коплаш учун, жисмоний шахслар қўшимча даромад олиш учун қарз оладилар ехуд пул сотиб оладилар. Бундан хулоса шуки пулга талаб бор

Республикамизда мавжуд ишсизлик ва унинг салбий оқибатлари қуйидаги расмда ўз ифодасини топган.



Download 341.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling