201
беш босқич ажратиб кўрсатилади: товарни ишлаб чиқиш (бозоргача) босқичи,
товарни бозорга олиб кириш (киритиш) босқичи, товарни сотиш ҳажмининг
ўсиш босқичи, етуклик (тўйинганлик) босқичи, товарнинг сусайиш босқичи
ёки товар элиминацияси.
Товарнинг рақобатбардошлиги - 1) аниқ эҳтиёжни қондиришда
бозордаги рақобатчилар товарлари олдида устунликни таъминловчи
товарнинг сифат ва
нарх тавсифномалари мажмуи; 2) товарнинг рақобатчи
товарлар бозорида биринчи бўлиб харид қилиш қобилияти; 3) товарни
истеъмол қилиш (фойдаланиш) самарасининг уни сотиб олиш ва эксплуатация
қилишга сарфланувчи харажатларга (истеъмол нархи) нисбати; 4)
корхонанинг миллий ва жаҳон товар бозорларига чиқиши мақсадга
мувофиқлигининг муҳим кўрсаткичи.
Фирманинг маркетинг муҳити - фирмадан ташқарида
фаолият
кўрсатувчи ҳамда маркетинг хизмати раҳбариятининг мақсадли мижозлар
(ҳамкорлар) билан муваффақиятли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш
имкониятларига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган кучлар ва фаол субъектлар
мажмуи. Маркетинг тизими макро ва микромуҳитдан таркиб топади.
Хизмат - 1) бозорга кириб келувчи, нарса кўринишига эга бўлмайдиган
истеъмол қийматлари; 2) бир томон иккинчисига кўрсатиши мумкин бўлган
фаолият ёки неъматлар тури.
Do'stlaringiz bilan baham: