Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 0.94 Mb.
bet5/92
Sana26.01.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1124401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Биринчи давр - маркетинг концепцияси «ишлаб чиқаришни такомиллаштириш концепцияси» - «маҳсулот устунлиги» тарзида белгиланади, бунда энг муҳим масала яхши товар ишлаб чиқариш ва уни харидорга арзон нархларда сотиш деб ҳисобланади. Концепция шиори - «имкони борича кўпроқ товар ишлаб чиқар, чунки бозор талаби чексиз».
Товарни такомиллаштириш концепцияси истеъмолчи эътиборини товарга, унинг сифатига ва нархига қаратишни талаб этади. Истеъмолчилар ўхшаш товарларни сифатларини бошқа фирмани шундай товарлари билан солиштириб кўрадилар. Бу концепцияни кўпинча компания, фирма, ташкилотлар, шунингдек, нотижорат ташкилотлар ҳам ушлаб турадилар. Бироқ товар концепцияси муваффақият келтиравермайди.
Кейинги давр «сотишни (тижоратни) фаоллаштириш концепцияси» номини олди. Бунда фирманинг маҳсулотини «мана товар тайёр, келаверинг ва савдолашинг» шиори билан сотишни мўлжаллаш биринчи ўринга чиқади. Товар ва савдо маркетингги концепциялари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳали серияли, яъни ялпи тус олмаган даврда майдонга келган эди. Товарларнинг янги турлари ва хиллари ҳисобига юқори даражада фойда қўлга киритилар эди, сабаби моҳият эътибори билан чексиз талабга эга бўлган бозорда бу товарларга нисбатан талаб бениҳоя катта эди.
ХХ – асрнинг 50 - йилларида бошқариш концепциясининг илк асосини сотиш ҳажми, ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари даражаси, даромад, фойда ва бошқа кўрсаткичларни узоқ муддатли ўзгаришларини аниқлаш таҳлил қилинди. Шунга кўра бозордаги иш фаолиятини бир йилдан беш йилгача мослаштириш кўзда тутилган.
Маркетинг ривожи тарихида ўтган асрнинг 50-йиллари муҳим босқич бўлди. Ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш танглиги кўриниб қолди. Маркетинг - ишлаб чиқаришни бозор талабига мослаштириш концепцияси, унинг асосини истеъмолчига - «бозор устунлиги»га мўлжал олиш ташкил этди. Маркетинг бошқарувининг бозор концепцияси янада ривожланди.
Қуйидаги 1.4-расмда сотиш ва маркетинг концепцияси берилган.
Сотишни (тижоратни) фаоллаштириш концепцияси


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling