Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet1/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


В.М. МаҲмудов


«ГЕОБОТАНИКА»
ФАНИДАН


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


В.5420100 «Биология» ҳамда В.5850200 «Экология ва табиатдан фойдаланиш» йўналиши учун
ФАРҒОНА – 2013 й.

Ўқув-услубий қўлланма В.5420100 «Биология» ҳамда В.5850200 «Экология ва табиатдан фойдаланиш» йўналишилари учун ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.




Тақризчилар:
биология фанлари доктори, профессор Ғ. Ҳамидов
қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент С. Усмонов
Кириш

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга оширилиши муносабати билан олимларимизга жаҳон мос келадиган дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратишдек масъулиятли андозалари талабларига вазифалар юклатилган. Табиий фанларни ўқитишда умумбашарий таълимотларни миллий ўзликни англаш талаби билан бирга олиб бориш учун ўқув дарсликларидаги бу умуммиллий ғоя ва атамаларни она тилимизда талқин этиш долзарб масалалардан биридир.


Биология бакалаврияти мутахассислиги ўқув режасида Геоботаника асослари фанидан 28 соат ҳажмда маъруза берилган бўлиб, бунда талабалар геоботаниканинг асл моҳиятини белгиловчи ўсимликлар қоплами ва унинг тур таркибининг ҳосил бўлиш жараёнини ўрганади. Геобатаника ботаника фанининг асосий принциплари асосида иш олиб боради.
Геоботаника – ер юзида ўсимлик жамоаларини муҳит билан боғлиқ холда жойланишини, таркибини ва тақсимланиш қонуниятларини ўрганадиган фан. Шунинг учун бу фани биология ва экология йўналишини бакалаврларига ўқитилиши кун тартибидаги асосий масалалардан бири ҳисобланади. Геоботаника фани кенг маънода фитоценология, экология ва ўсимликлар географияси каби бўлимларни қамраб олади. Фитоценология тарихий тарққиёт жараёнида муайян ташқи муҳитда ўсимликлар тўпламини ўзаро ва муҳит билан чамбарчас боғланган ҳолда ўрганади. Бу жойда ташқи муҳит ўсимлик жамоасига ва ўз навбатида, ўсимлик жамоаси ташқи муҳитга таъсир кўрсатади. Ўсимликлар тупроқдан озуқа модалари ва сув олиб ўсиш ва ривожланишга сарфлайди. Ўсимликларнинг қуруб қолган қолдиқлари тупроққа тушиб уни органик моддаларга ёки хар хил тузларга бойитади.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling