Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти кимё – технология факультети «озиқ-овқат технологияси»


Download 408.5 Kb.
bet3/17
Sana01.03.2023
Hajmi408.5 Kb.
#1242347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
курс лойихаси методичка

Курс лойиҳаси топшириғи

Курс лойиҳаси топшириғи лойиҳа раҳбари томонидан ишлаб чиқилади ва талабага ишлаб чиқариш амалиётидан олдин берилади. Топшириқда лойиҳа мавзуси, ҳисоб учун маълумотлар, қисқача режа тартиби ва лойиҳанинг график қисмини бажариш учун талаблар берилган бўлиши керак.





  1. Курс лойиҳасининг таркиби

Курс лойиҳаси тушунтириш ҳисобот хати ва график қисмдан иборат бўлади.


Тушунтириш ҳисобот хати қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

  • титул варағи

  • лойиҳанинг топшириқ вазифаси

  • мундарижа

  • кириш (1-2 бет)

  • ҳом-ашё ва тайёр маҳсулотлар тавсифи (3 - 4 бет)

  • технологик схема баёни (4 - 5 бет)

  • моддий ҳисоб (15 - 20 бет)

  • ускуналарни танлаш ва хисоблаш

  • механик ҳисоби (1 -бет)

  • гидравлик ҳисоби (2 - 3 бет)

  • асосий ускунанинг тузилиши ва иш принципи (2 - 3 бет)

  • технологик жараённи автоматлаштириш (2 - 3 бет)

  • ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги (2 - 3 бет)

  • хулоса (1 бет)

  • адабиётлар (1 -2 бет)

Лойиҳанинг топшириқ вазифаси. Курс лойиҳасига раҳбар томонидан ушбу вазифа бланкаси тўлдирилган ва тасдиқланган ҳолда ҳар бир талабага берилади. Ушбу вазифа бланкасини тўлдириш намунаси иловада кўрсатилган.
Кириш. Бу бўлимда озиқ-овқат саноати ва машинасозликни ривожланиши, лойиҳа топшириғига биноан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ривожланиши ҳақида ёритилиши керак. Мамлакат қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган технологик жараёнда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг аҳамияти ҳақида қисқача маълумот берилади.
Хом-ашё маҳсулотлар тавсифи. Бу бўлимда ҳом-ашё маҳсулотларни физик-кимёвий хоссаларини, олиниши ва ишлатилишини ўз ичига олади.

Download 408.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling