ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАР ВА СОХАЛАР КАФЕДРАСИ
АРТИКОВ ХАЁТЖОН БАХРОМЖОН ЎҒЛИ
РАКАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА КОРХОНАЛАРДА СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЁНАЛИШЛАРИ
70110103-Таълим муассасаларининг бошқаруви
Магистр академик даражасини олиш учун тақдим этилган
ДИССЕРТАЦИЯ АСОСНОМАСИ
Илмий раҳбар: и.ф.ф.д., доцент в.б. Н.Қ.Жўраева
Кафедра мудири: п.ф.н .Устаджалилова
Фарғона – 2022
Мавзуни долзарблиги. Ракамлаштириш шароитида корхоналарда стратегик режалаштиришни такомиллаштириш ёналишлари мавзуси – Бугунги кунда жaҳoнда таълим хизматлари соҳаси фаолияти функционал самарадорлигини ички имкониятлардан фойдаланиш асосида, хусусан, таълим хизматлари кўрсатиш жараёнига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларини киритиш, профессионал ва сифат жиҳатдан юқори таълим хизматларини кўрсатиш орқали миллий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлаш асосида соҳани ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш борасида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жaҳoнда таълим хизматлари соҳасини рақамлаштириш, хизматлар умумий таркибида улушини ошириш, замонавий таълим хизматларини яратиш орқали миллий иқтисодий тармоқларига юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, таълим хизматларининг янги технологик турларини яратиш орқали таълим қамрови ва сифатини ошириш каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш устувор йўналишлардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда миллий иқтисодиёт тармоқлари талаби асосидаги малакали ва сифатли кадрларни етказиб берувчи таълим тизими қамрови ва сифатини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида таълим хизматлари соҳасини ДХШ механизми асосида ривожлантиришга катта этибор берилмоқда. Шу боисдан, 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ”Таълим тўғрисида“ги қонунида таълим соҳасидаги ДХШнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги эканлиги, нодавлат таълим ташкилотлари таълим соҳасидаги ДХШ асосида ташкил этилиши мумкинлиги ҳамда таълим соҳасидаги ДХШ «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни принциплари, нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган1. Миллий таълим тизимининг ДХШ тамойиллари асосида ташкил этилиши таълим хизматлари соҳасида хизматлар сифатини оширишни таъминлаш, таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш каби чора-тадбирларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Юқоридаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда “Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик механизмини такомиллаштириш” мавзу илмий изланиш мавзуси сифатида киритилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |