Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаргона политехника институти 13-мавзу


Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, моҳияти ва таркиби


Download 0.52 Mb.
bet2/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1525074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
13-мавзу. Молиявий Ҳисобот

1. Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, моҳияти ва таркиби
Молиявий ҳисобот – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот (иш ва хизмат) лар сотиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, у субъектнинг молиявий -хўжалик фаолиятининг ҳолатини маълум давр (чорак, йиллик) га қиймат кўринишида акс этишидир.
Молиявий ҳисобот- ЎзР. АВ томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатга олинган ЎзР. Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги “Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларни тасдиқлаш тўрисида”ги 140-сонли буйруғи билан тартибга солинади .
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш пайтида, раҳбарият тадбиркорлик субъекти фаолиятини узлуксиз давом этиши қобилиятини баҳолаши лозим. Қачонки раҳбарият тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатишни ёки савдони тўхтатишни мўлжаллаётган бўлмаса ёки бундай чораларни амалга оширишдан бошқа амалий муқобил чоралар мавжуд бўлмаган ҳолат юзага келмаса, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларни фаолиятнинг узлуксизлиги асосида тайёрлаши лозим. Агар раҳбарият, баҳолашни амалга ошираётганда, тадбиркорлик субъекти фаолиятини узлуксиз давом этиши қобилияти тўғрисида аҳамиятли шубҳа тўғдириши мумкин бўлган ҳодисалар ёки шароитларга тегишли муҳим ноаниқликлардан хабардор бўлса, тадбиркорлик субъекти ушбу ноаниқликларни очиб бериши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларни фаолиятнинг узлуксизлиги асосида тайёрламаса, у ушбу фактни, молиявий ҳисоботлар қайси асосда тайёрланганлигини ҳамда тадбиркорлик субъекти фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлай олмайди деб ҳисобланишининг сабаби билан бирга, очиб бериши лозим.
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш
Молиявий натижалар
Молиявий натижалар- бу хўжалик юрутувчи субектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Фойдани бозор муносабатларининг ўта муҳим тоифаси сифатида талқин этиш мумкин.
Фойда турли даражадаги бюджетларни рағбатлантириш манбалалридан бири бўлиб ҳисобланади. У солиқлар кўринишида бюджетларга келиб тушади ва бошқа даромад тушумлари билан бир қаторда ижтимоий эхтиёжларни қондиришни молиялаштириш, давлат томонидан ўз фаолиятини бажаришни таъминлаш, давлатнинг инвеститсия, ишлаб чиқариш, илмий техник ва ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун ишлатилади. Молиявий натижаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғри эканлигини ўрганиш;
Олинган фойда миқдорини ҳар ойда ҳамда йил бошидан ўз вақтида ва тўғри ҳисоб- китоб қилиш ; Молиявий натижалар билан боғлиқ операцияларни ва уларнинг тақсимланишини бухгалтерия ҳисоби ҳисоб варақларида ва тегишли регистрларида тўғри акс эттириш.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат бухгалтерия баланси — 1-сон шакл ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этади.
Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади.
Агар баланс йил бошида ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабабларига изоҳ берилади. Унда кейинги йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади.
Агар асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига ўтказилса, қайта баҳолаш натижалари ҳисобот йилининг бошидаги молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришда қабул қилинади. Бунда ўтган йилнинг охиридаги ва ҳисобот йилининг бошидаги кўрсаткичларнинг мос келмаслиги, ҳисобот йилининг биринчи санасига ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботига тузилган тушунтириш хатида баён этилади.
Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва белгиланган кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Агар корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатр, устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) бўшлиғи чизиб қўйилади.

___________________20___ йилга на________________ 20___год

Кодлар Коды

Корхона, ташкилот Предпритие, организация _________________

КТУТ бўйича по ОКПО

Фаолият тури Вид деятельности________________________________

ИФУТ бўйича по ОКЭД

Ташкилий-ҳуқуқий шакли Организационно-правовая форма __________

ТҲШТ бўйича по КОПФ

Мулкчилик шакли Форма собственности_____________________

МШТ бўйича по КФС

Вазирлик, идора ва бошқалар Министерства, ведомства и другие _________

ДБИБТ бўйича по СООГУ

____________

Солиқ тўловчининг идентификацион рақами Идентификационный номер налогоплательщика

СТИР ИНН

Ҳудуд Территория

МҲОБТ СОАТО

Манзил Адрес __________________________________

Жўнатилган сана Дата высылки

Ўлчов бирлиги, минг сўм Единица измерения, тыс. сум.

Қабул қилинган сана Дата получения

Тақдим қилиш муддати Срок представления


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling