Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-расм. Инновацион менежмент тизимидаги кириш ва чиқиш параметрлари


Download 5.49 Mb.
bet19/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

3-расм. Инновацион менежмент тизимидаги кириш ва чиқиш параметрлари
Бошқарувчи тизимга инновацион менежмент катта тизими иэрархик тузилмасининг учинчи ва энг юқори босқичи бўлади. У кичик тизимчалардан ташкил топган, бошқарувнинг мақсадлари, вазифалари, усуллари ва тузилмалари тизимидан иборат бўлган иэрархиянинг иккинчи босқичи ҳар хил тизимчалари операцион бошқарув тизимидан иборатдир. Ниҳоят, иэрархиянинг биринчи, пастки босқичида бошқарувнинг типик маҳаллий тизимлари турадилар. Масалан, бошқарув вазифалари тизимчаси режалаштириш, ташкил қилиш, раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, ундовчи сабабларни бошқариш, ўзаро ҳамкорлик ва назорат қилиш жараёнларини ташкил қилишнинг типик жараёнлари ўзаро боғланган йиғиндисидан иборатдир. Ҳар бир типик жараён якка ҳаракатлар тизим элементларидан ташкил топади. Бунда барча элементлар, жараёнлар, тизичалар ҳар хил турдаги ва кўп сонли алоқалар ва ўзаро ҳамкорликларга эга.

Масалан, назоратнинг типик жараёни фаолият натижавийлиги кўрсаткичлари шаклидаги стандартларни белгилаш, дастлабки назора, фаолият юритиш кўрсаткичларини берилган стандартлар билан солиштиришни ўз ичига олувчи жорий назорат ва натижаларни ўлчашдан ташкил топади. Якуний назорат навбатдаги босқичлар ёки умуман бутун иш тугагандан кейин амалга оширилади.
Назоратнинг типик жараёнларида алоқаларнинг биринчи босқичидаги таҳлили анча мураккаблилиги билан таърифланади. масалан, жорий ва якуний назорат тескари алоқаларга асосланади, шунинг бир вақтда раҳбарнинг ходим ҳаракатининг характери, ишнинг мақсадларини ўзлаштириш, таъсир кўрсатишни, қўллаш бўйича ҳаракати бошқарувчи тизимни кўпгина ораси очиқ тескари алоқага эга қилади.
Бошқариладиган тизимга ҳам иэрархиянинг бир неча босқичларидан ташкил топади. Бошқариладиган тизимчанинг биринчи босқичидаги асосий вазифа унинг тизимчалари (ишлаб чиқариш, ходимлар, молия ва маркетинг)ни мувофиқ фаолият юритишдир. ишлаб чиқариш тизимчаси энергетик, моддий ва ахборот оқимлари ва таъсир кўрсатишнинг техник-технологик омилларига асосланган уларни ишлаб чиқиш усулларининг мураккаб бириктирилиши билан таърифланади.
Иэрархия иккинчи босқичи ишлаб чиқариш тизимчасининг ажралиб турувчи хусусияти оқимларни мувофиқлаштириш ва мувофиқ тақсимлаш вазифасидан, шу жумладан иэрархиянинг биринчи, пастки босқичи типик технологик жараёнларини декомпозиялаш ва агрегациялаш (бириктириш) дан иборатдир. Бунда ҳар бир типик жараён киришлар, чиқишлар, ҳолатнинг ҳар хил параметрлари, бошқарув ва берилган мақсаддан четга чиқишларга эга кичик тизим бўлади13.
Кўпгина типик жараёнлар иэрархиянинг пастки даражасидаёқ детерминацияланганлик (асосланганлик)нинг пастки даражаси билан таърифланади. Айниқса бу “инсоний ресурслар” тизимчасига тегишлидир. тушунарлики, иэрархиянинг юқорироқ даражаларида тизимнинг ноаниқлиги ўсади. Шунинг учун тизимларнинг ноаниқлигини бартараф қилиш учун иэрархиянинг барча босқичларида жараёнларни маҳаллий барқарорлаштириш, эгилувчан, мослашувчан жараёнлар ва бошқарув тизимларини, ҳамда ўз ичига башоратли устунни таҳлил қилиш, бошқарув қарорларининг дарахтини яратиш, яшаш даврили ва эҳтимолли ёндашишларни қўллаш, эконометрик, статистик, имитацион ва вазиятли моделлаштиришдан фойдаланишни олувчи менежментнинг янги усуллари каби тизимчаларни бошқариш вазифаларини алоҳида ажратиш зарур.
Мураккаб тизимчаларни бошқаришда эвристик моделлаштириш, кўп босқичли мувофиқлаштириш асосий усуллар бўлишлари мумкин. Эвристик моделлар ходимларни бошқариш тизимларига нисбатан кўпроқ қўлланадилар, кўп босқичли мувофиқлаштириш эса, ишлаб чиқариш ва маркетингни бошқариш тизимларига нисбатан қўлланилади.
Кўриб чиқилган бошқарувчи ва бошқариладиган тизимчалар таъминлаш тизимчаси, илмий тизимга, фирма микромуҳити каби асосий тизим ягона бир бутун сифатидаги ташкилотнинг ташкил қилувчилари бўладилар.
Ташкилот “очиқ тизим” сифатида фаолиятнинг турли туман шакллари, жиҳатлари ташкилий тузилмаларнинг бирлиги билан таърифланади, фалсафа вазифасига эга.
Ташкилотни фаолият юритишининг мувофиқ шартларини аниқлаш учун тизимчалар, типик жараёнлар ва барча даражадаги элементларни ташкил қилувчи катта, мураккаб тизимларнинг кўрсаткичлари ва хусусиятларини умумлаштириш зарур. Очиқ тизим сифатидаги ташкилот инновацион фаолиятини қуришнинг умумлаштирилган тамойиллари 3-жадвалда берилган.



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling