Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet23/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

7-расм. Ташкилотнинг яшаш давраси.
Ташкилотларнинг уларнинг рақобати курашида мавжуд бўлишилари нуқтаи назаридан яшаш давралари назарияси И. Адизес томонидан кўриб чиқилган. И. Адизес концепцияси 1990 йилларнинг ўрталарида Ҳарбий иқтисодиётда кенг тарқалган эди. Вазиятли таҳлилга асосланган И. Адизес концепцияси ташкилотни яратилиши, тез ўсиши, этуклиги, барқарорлиги ва таназзули босқичларини батафсил тадқиқот қилади. Муаллиф фирмани ўсиши касаллиги унинг ташқи ва ички муҳитдаги вазиятларга боғлиқ ҳулқининг хусусиятларини кўрсатади, уларнинг сабабларини тадқиқот қилади, “ташҳис” қўяди ва “башорати”ни беради: “соғломлаштириш” ёки “ўлимга олиб борадиган” имкониятлари ва йўлларини кўрсатади. И. Адизес биринчи марта фирманинг яшаш давраси босқичларини “касалликнинг оғирлиги” билан, яъни давра фазаларини мувофиқ ўтишидан четга чиқишлар билан боғлайди.
У менежментнинг хатоларини ва уларни тузатиш бўйича тўғри харакатларни кўрсатади, шунинг билан бир вақтда чорасиз вазиятлар ва менежер ҳаракатларнинг фойдасизлигини ажратади. Фирманинг ўсиш назарияси фирманинг кўпгина “касалликлари” ни олдини олишни намойиш қила туриб, тадқиқотчилар эътиборини эскириш сабабларига жамлайди. Масалан, тараққий қилиш ва эскириш ва таназзулни келишидан узоқлашиш омиллари орасида фирманинг инновацион фаоллиги ва устувор рақобатли афзалликларни шакллантириш ажратади.
Ташкилотни ташкил қилиш босқичида ижодий жараён эркин ўтади, у ташқи муҳит вазиятларини таҳлил қилиш ва айниқса рақобат механизмларини ўрганишга асосланади. Фирмани ташқи муҳитга вазиятли ёндашиши ўсиш имкониятларини ҳис қилиш ва керакли ресурсларни олинишини таъминлашдан иборат бўлади, улар орасида янги билимлар ва технологиялар, ноу-хаулар алоҳида рол ўйнайди.
Биринчи босқич учун ташқи ва ички муҳит омилларининг юқори ноаниқлиги хосдир. Адизес рационал кутишлар гипотезасини таҳлилнинг қуроллари кўринишида таклиф қилади. Бозорлар, рақиблар ва истеъмолчиларни товарга жавоблари ҳақидаги менежер олиш мумкин бўлган барча ахборотлардан фойдаланган ҳолда, талабнинг ўртача кутилган даражаси, нархларнинг динамикаси, рақиблар билан курашиш натижасининг эҳтимолини белгилаш мумкин.
Рационал кутишлар гипотезаси объектив ва субъектив эҳтимоллар нисбати муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қилади, яъни мослаштирилган кутишлар ва кутилган фойдаликнинг эртароқ назариясига катта улуш қўшади.
Ташкилот яшаш даврасининг иккинчи босқичида инновацион бизнес кенгаяди, яъни самарали яратиш ва янгиликларни тадбиқ этиш фирмани иқтисодий ўсишига асос бўлиб хизмат қилади. Худди янгиликлар рақобат афзалликларини ички ресурслар (малакали ходимлар, янги техника ва технология, инвестициялар)дан мувофиқ фойдаланиш имкониятини яратадилар.
Ушбу босқичда бошқарувнинг адекват ташкилий тузилмалари ва усулларини танлаш муҳим вазифа бўлади. Фирмани ўсиш босқичи Адизес тахминларига асосланади, тўлиқ бўлмаган ахборотлар шароитида кутилган фойдаликни кўпайтириш гипотезаси танловни таҳлил қилишнинг дастлабки жойи бўлиши мумкин. Худди шу эрга ташкилотнинг узоқ муддатли ютуқни кўпайтириш мумкин бўлган стратегик ҳулқини моделлаштириш имконияти қўйилган, қисқа муддатли даврда барча янгиликлар ҳам фойдани катталишишини намойиш қилмайдилар.
Молиявий барқарорлик ва ўсишнинг динамиклигини таъминловчи жараёнларнинг мувофиқ нисбати ушбу босқичда ташкилот соғломлигининг ўлчами бўлади. “Касалликларни олдини олиш” ақлий активларни шакллантириш, мустаҳкам илмий-техник базани яратиш, бошқарувнинг норасмий психологик усулларидан фойдаланишга тўғри ёндашишдан иборат бўлади.
Етуклик босқичи барқарор ва унумдор технологияларнинг пойдеворига, инновацияларнинг самарадорлигини ошишига асосланади. Бу эрда фирма фаолиятнинг турли туманлигини кенгайтириш, сотишлар ҳажмини анча кўпайтириш, янги тузилмалар ва бўлинмаларни пайдо бўлишини мўлжаллайди. Кўпинча фирма йирик, иэрархик мураккаб ташкилотга айланади, унда бозор иштирокчиларининг сони нисбатан катта эмас ва улар фаолиятнинг кўламлари, рақобат афзалликлари ва иқтисодий натижалар бўйича солиштириш мумкин. Битта иштирокчининг ҳулқи умуман бозорнинг ҳолатига ва демак, рақибларнинг ҳолати ва ҳулқига албатта таъсир кўрсатади.
Агар инновацион бизнесни яратилиши босқичида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳаракатлари муҳитнинг ҳолатига ҳеч қандай сезиларли таъсир кўрсатмаса, чунки мукаммал рақобат сифатида бозорнинг бошқа иштирокчиларининг хулқи ҳам бойликлар нархига ғоятда кам таъсир кўрсатади, унда бу эрда кутишлар назарияларининг қуроллари кенг қўлланилади. Этук йирик фирма олдини олиш учун на мукаммал олдиндан кўришга ва на рационал танловга эга. Барқарорлашиш босқичида рақобат курашидаги таназзул ва мағлубиятдан қочиш учун ривожланишнинг янги вариантларини қидириб топиш, марказлаштириш жараёнларини ваколатларни бошқача топшириш билан мувофиқ бирлаштириш зарур.
Юқори инновацион фаолликка эга энг муваффақиятли фирмалар ишлаб чиқаришни ҳар томонлама ривожлантиришлари, шунинг асосида бундан кейинги янгиланиш стратегиясини қуришлари ва янги бозорларга бостириб киришлари керак.
Аммо кўпгина йирик фирмаларни ривожланишида ҳамма вақт ҳам ҳар томонлама ривожланиш ва инновацион ривожланишнинг афзалликларидан фойдаланиб бўлмайди. Қўлдан чиқарилган имкониятлар, товарлар ва технологияларни эскириши фирмани оғир “касалликлар”га олиб келади. Аввалги рақобат афзалликларини “суғуриб олиш”, янгилаш ва қайтаришга катта меҳнат билан эришилади. Кўпгина фирмалар, самарали йўлни топа олмай, қайта ташкил қилишлар, бирлашишлар ва ютиб юборилишларга мурожаат қилишга мажбурлар. Қўлланган ҳаракатларнинг самарасизлигида фирманинг “касаллиги” зўраяди ва банкротлик эҳтимоли ўсади. Адизес назарияси ҳозирча бизнинг шароитимизда камроқ қўлланилади, аммо катта имкониятлар ва истиқболларга эга.
Ташкилотнинг яшаш даври концепция асосий дастлабки тамойилларининг алоҳидаги аҳамиятини намойиш қилади, улар иқтисодий объектлар ва тизимларни уларнинг ўзини ўзи ривожлантириш ва такомиллаштириш нуқтаи назаридан ўрганишни талаб қилади. Давравий ёндашишларнинг тизимли таҳлил билан яқин алоқаси шунинг билан изоҳланади, бунинг асосида инновацион фаолиятни бошқариш жараёнига тизимлилик, бутлик ва якунланганликни киритиш мумкин бўлади.
Инновацион фаолиятда корхона, ташкилот, техника ва технология, товарлар ва хизматлар каби иқтисодий объектлар ва тизимлар узлуксиз янгиланишга йўналтирилган воситалар ва усулларнинг яхлит йиғиндиси сифатидаги иэрархик бирга тобе бўлиш ва ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар хил кўлам ва даражадаги инновацион жараёнлар иқтисодий тизимларни ривожланишининг асосини ташкил қиладилар.
Ҳар хил ишлаб чиқариш, илмий-техник, ташкилий, креатив ва социал тизимларда ўтувчи инновацион жараёнларнинг хусусиятларни тадқиқот қилиш инновацион менежментнинг натижавийлигини оширишнинг асосида ётади.
Инновацион жараёнда динамик тизим сифатида нафақат янги ғоялар, янги билимларни яратиш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тизимчасини, балки ғояни тажрибали намунада ишлаб чиқаришли рўёбга чиқариш учун янги ускуна, янги технология, янги материалларни қўллашни ҳам ажратиш керак. Янгилик киритиш илмий-техник гавдалантириш босқичини ўтади, у муҳандислик таклифлари, лаборатория синовлари, конструкторлик ҳужжатларини яратилиши, тажриба намуналарини яратилиши ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг натижаси бўлади. Янгилик киритишдан ҳақиқий самара фақат унинг бозор шароитларидаги тарқатилиши, диффузияси ва тижоратлаштирилиши натижасида намоён бўлади.
И нновацион менежментдаги бошқарув жараёнларини батафсил таҳлил қилиниши ва такомиллаштирилиши тизимли ёндашишда тўлиқроқ очиб берилади. Тизимли таҳлилнинг марказий тушунчаси тизимдан, яъни мураккаб ички қурилишга, бир бирлари ва атроф муҳит билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи таркибий қисмлар ва элементларнинг катта сонига эга объектдан иборатдир.
Инновацион менежмент учун ташкилотни очиқ тизим сифатида тушуниш асосий далил бўлади. Ташқи муҳит билан яқиндан ўзаро ҳамкорликка эга бўлган ҳолда, у ташқи муҳит томонидан ҳам тўғридан тўғри ва ҳам воситали кўп сонли таъсирларга дуч келади. Бир вақтда ташкилот ички микромуҳитга эга, унинг элементлари ҳам ташқи муҳит омилларига ўзаро боғлиқликда бўладилар.
Тизимнинг элементлари мустақил ва шартли бўлинмайдиган бирлиқдир. Ҳар бир типик жараён ягона ҳаракатлар тизим элементларидан ташкил топади.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling