Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми


Download 5.49 Mb.
bet105/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми (Ҳисоб график ишлари)



Ишчи ўқув дастурининг мустақил таълимга оид бўлим ва мавзулари

Мустақил таълимга оид топшириқ ва тавсиялар



Бажариш муддати

Ҳажм (соат)

“Инновациянинг инсон ва жамият ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида тезис тайёрлаш.
“Инновацион иқтисодий ўсиш омиллари” мавзусида маълумот тайёрлаш.
“Илмий ташкилотларда персоналдан самарали фойдаланиш” мавзусида маълумот тайёрлаш.
Ўзбекистонда инновацион фаолиятнинг шаклланиш босқичлари хақида ижодий иш тайёрлаш

Талабалар ушбу мустақил ишни бажаришда қиёсий таққослаш усулидан фойдаланиб, инсониятнинг иқтисодий ривожланиш даврларини таҳлил қилишлари лозим. Бу даврдаги иннновациянинг ўзига хос ва фарқли хусусиятлари, иқтисодий тараққиётга таъсири ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинади. Чиқарилган хулосалар тезис шаклида баён этилади.
Талабалар танланган мавзу юзасидан таклиф этилган Интернет сайтларидан зарур маълумотларни йиғишлари, уларни таҳлил қилишлари, тўпланган материаллар асосида «Повер Пойнт» дастурида тақдимот тайёрлашлари керак. Бунда талабаларнинг ўзлари нинг мустақил, ижодий фикрлари баён этилиши лозим.
Талабалар ўзлари танлаган бирон-бир илмий ташкилот персонали ҳақида қуйидаги маълумотларни тўплашлари ва шу асосда ижодий иш тайёрлашлари зарур: персонал таркиби, оптимал иш режими турлари, уларнинг хусусиятлари, мотивация даражаси ва уни ошириш омиллари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хақида маълумотларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлашлари керак.
Талабалар Ўзбекистонда инновацион жараён ва фаолиятнинг шаклланишида қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим: инновацион фаолият босқичлари, унинг сабаблари, омиллари, шарт-шароитлари, ташкилий-иқтисодий ва хуқуқий асослари, уни ривожлантиришга хисса қўшган олимлар ҳақида маълумот ларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлаш лари керак.

4-хафта

30

“Технологиялар бозорига кириш йўллари” бўйича маълумот тўплаш ва у ҳақида ижодий иш тайёрлаш.
Илмий-тадқиқот ишлари нинг устувор йўналишлари ва сохаларини аниқлаш (Сирдарё вилояти мисолида)
Навоий махсус индустриал эркин иқтисодий зонаси хақида ижодий иш тайёрлаш.
Илмий ташкилотларда иш ҳақининг функциялари ва уни ошириш омиллари

Талабалар жахон технологиялар бозори ҳақида маълумот тўплашда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: минтақаларнинг технологиялар бозорини ривожланиш холати, тармоқлараро таркиби, экспорт ва импорт таркибидаги янги технологиялар улуши, технологиялар бозорига чиқиш йўллари ва воситалари. Талабалар ўзлари танлаган технологиялар бозори сегменти ҳақида маълумотларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлашлари керак.
Талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ишланмалар сохасида эришилаётган натижалар ҳамда уларнинг самарадорли гини ўзаро таққослаган холда уларнинг устувор сохаларини вилоят мисолида аниқлашлари лозим ва бунда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: вилоят илмий потенциали, илмий изланиш олиб борилаётган соха ва тармоқлар, юқори харидоргир маҳсулот (хизматлар) турлари, янги ишлаб чиқариш, ИТИни молиялаштириш манба лари ва қиймати. Талабалар ўзлари тўпла ган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлашлари керак.
Талабалар эркин иқтисодий зоналар ҳақида маълумот тўплашда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: Навоий МИЭИЗни мақсади, вази фалари, хамкорлик шартномалари, эришилган натижалар. Талабалар ўзлари тўплаган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлашлари керак.
Талабалар илмий ташкилотларда иш ҳақининг моҳияти, шаклланиши, тариф тизими ҳақида маълумот тўплашда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: асосий ва қўшимча иш ҳақи, уни ошириш омиллари, номинал ва реал иш ҳақи. Талабалар ўзлари тўплаган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлашлари керак.

4-хафта

30

Меҳнат унумдорлигини ошириш нинг заҳираларини излаш бўйича маълумот тўплаш
Инновацион лойихалар тайёрлаш жараёни.
Ангрен махсус индустриал эркин иқтисодий зонаси хақида ижодий иш тайёрлаш.
Технопарклар ва технополислар, илмий - ишлаб чиқариш марказлари

Талабалар мехнат унумдорлигини оширишнинг ва ўзгаришининг омиллари ва шарт–шароитларини таҳлил қилишда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: меҳнат унумдорлиги моҳияти, мехнат самарадорлиги, рентабеллик. Талабалар ўзлари тўплаган маълумот ларни умумлаштирган ҳолда мустақил иш тайёрлашлари керак.
Талабалар инновацион лойихалар тайёрлаш жараёнида қуйидаги жиҳат ларга аҳамият беришлари лозим: лойиха мақсади, вазифалари, сохаси, молиялаш тириш суммаси ва манбалари, эришилиши режалаштирилаётган натижалар, амалга ошириш вақти, иштирокчи лари ва тугаш вақти. Талабалар ўзлари тўплаган маълумотларни умумлаштирган ҳолда мустақил иш тайёрлашлари керак.
Талабалар эркин иқтисодий зоналар ҳақида маълумот тўплашда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: Ангрен МИЭИЗни мақсади, вази фалари, хамкорлик шартномалари, эришилган натижалар. Талабалар ўзлари тўплаган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ижодий иш тайёрлашлари керак.
Талабалар технопарклар, технополислар ва илмий - ишлаб чиқариш марказлари фаолияти хакида маълумот тўплашда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: технопарк, технополисларнинг мақсади, вазифалари, молиялаштириш манбалари, ташкилий иқтисодий асослари ва таркиби, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг тавсифи. Талабалар ўзлари тўплаган маълумотларни умумлаштирган ҳолда мустақил иш тайёрлашлари керак.

4-хафта

30

Ўзбекистонда “билимлар” иқтисодиётини шаклланиши бўйича маълумот тўплаш
Кичик инновацион бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиш бўйича маълумот тўплаш ва у ҳақида мустақил иш тайёрлаш.
Рақобатбардошлик ва уни ошириш омилларини таҳлил этиш.
Инновацион лойихаларни экспертиза қилиш жараёни бўйича маълумот тўплаш
Ишлаб чиқариш технологиялари ва уларнинг самарадорлигини ошириш мавзусида маълумот тайёрлаш.

талабалар “билимлар” иқтисодиётини шаклланиши хақида маълумотлар тўплашда қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: билим иқтисодий ўсишнинг омили сифатида, билимларни тарқалиши, мослашувчанлиги ва амалиёт га жорий этилиши, инсон капитали сифати, информацион техноло гиялар сохасининг ривожланиши, инновацияни жорий этиш имкониятлари ва талаб омиллари, инновацион фаолиятни молиялаштириш жараёни.


Талабалар кичик инновацион бизнес ва хусусий тадбиркорлик бўйича қуйидаги ларга аҳамият бериш зарур: инновацион тадбиркорлик мохияти, турлари ва хусусиятлари, миллий иқтисодиётдаги ўрни. Талабалар тўплан ган маълумотлар асосида умум лаштирган ҳолда мустақил иш тайёр лашлари керак. Талабалар рақобатбардошлик ва уни ошириш омиллари ҳақида маълумот тўплашда қуйидагиларга аҳамият беришлари лозим: субъектларнинг рақобатбардошлиги, уни ошириш омиллари ва воситалари, маҳсулот сифати. Талабалар тўпланган маълу мотларни умумлаштирган ҳолда мустақил иш тайёрлашлари керак. Талабалар инновацион лойихаларни экспертиза қилиш бўйича маълумот тўплашда қуйидагиларга аҳамият беришлари лозим: экспертиза мақса ди, усуллари, шарт-шароитлари, тамойил лари, буюртмачи, оптимал лойиха хусусиятлари атрофлича таҳлил қилиниб, талабалар ўзлари тўплаган маълумот ларни умумлаштирган ҳолда мустақил иш тайёрлашлари керак.
Талабалар ишлаб чиқариш технология ларига оид қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: технологиянинг хусусиятлари, тежам корлик, чиқитсизлик, мехнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш интенсивлиги. Тўпланган маълумотларни талабалар ўзлари умумлаштирган ҳолда мустақил иш тайёрлашлари керак.

5-хафта



34

Жами







124




Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling