Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-Мавзу: Корхонадаги инновацион стратегияни танлаш


Download 5.49 Mb.
bet27/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

6-Мавзу: Корхонадаги инновацион стратегияни танлаш
Режа:

  1. Корхоналардаги инновацион фаолиятнинг зарурлиги.

  2. Инновацион стратегиянинг моҳияти, унинг корхонанинг умумий стратегияси билан алоқаси.

  3. Корхонанинг инновацион стратегиясини шакллантириш.

  4. Инновацион стратегияларнинг турлари ва кўринишлари.

Таянч сўз ва иборалар: стратегик режалаштириш, инновацион стратегия, ички стратегия, ташқи муҳитга мослашиш, сифатни бошқариш, иқтисодиёт, сиёсат, бозор, технология, рақобат, бозор улуши, сотишлар ҳажми, ҳужумлар стратегия, мудофаа стратегияси, харажатлар бўйича афзалликлар.

  1. Корхоналардаги инновацион фаолиятнинг зарурлиги

Мамлакатимиз корхоналаридаги кўп йиллар давомида мавжуд бўлган режалаштириш амалиётининг таҳлили уни корхона режасини ишлаб чиқишга эмас, балки шакллантириб бўлинган режавий вазифани бажаришга қаратилганлигини кўрсатади. Бу авваллари саноат корхоналари фаолият юритган объектив сабаблар, ҳамда иқтисодиётни ривожланишининг олдинги босқичида корхоналар олдида турган вазифалар билан изоҳланади. Чамаси бундай амалиёт хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитларига мос келмаса керак.16
Ҳозирги пайтдаги корхона иқтисодиёти учун хос бўлган мураккаб ҳолат аввал амалда бўлган бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик тизими билан боғлиқдир. У ресурсларни ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан марказлаштирилган ҳолда режалаштириш ва тақсимлаш, давлат бюджети ҳисобидан ишлаб чиқариш инвестицияларини текинга молиялаштириш, ишлаб чиқарувчиларнинг якка ҳокимлиги, мулкчиликнинг давлат шаклидан фарқланувчисининг йўқлиги ва хўжалик юритишнинг бир турдаги шакларини кўзда тутади. Яна қуйидагилар мавжуд бўлган: бошқарувнинг кўп босқичи тузилмаси ва фаолиятнинг якуний натижаларидан олинган даромадлар ва инвестициялар боғлиқлигини йўқлигидан келиб чиққан муассасавий узилиш ва ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг ажралиб қолиши.
Юқорида санаб ўтилган сабаблар, ҳамда хўжалик алоқаларининг уйғунлигини бузилиши билан боғлиқ бир қатор бошқалар қайта ишлаб чиқаришнинг ҳар хил соҳалари ва хўжалик соҳаларида мутаносибсизликни келтириб чиқарган, дефицитни чуқурлашуви ва ишлаб чиқариш интизомини пасайиши мамлакатдаги иқтисодий таназзул ва истеъмол бозори ва пул муомаласидаги ҳолатни кескинлашувига сабаб бўлган инновацион соҳада таназзул пайдо бўлишига кўмаклашганлар.
Кўрсатиб ўтилган муаммолар ва мураккабликлар вужудга келган шароитларга адекват стартегияни, корхонани ривожланишини шакллантиришга имкон берувчи ҳақиқий режалаштиришга эҳтиёжни кучайтиради.
Стратегик инновацион режалаштириш бозор туридаги иқтисодиёт шароитида корхонадаги режалаштиришнинг умумий тизимидаги тизимга бўлади. Корхонадаги стратегик инновацион режалаштиришнинг объекти инновацион фаолиятдан иборат бўлади, уни кўриб чиқа туриб, қуйидагиларни айтиш мумкин:

  • Ҳозирги шароитларда корхонадаги инновацион фаолият стратегияси инновацион стратегияларни корхонани ривожланишининг асосий мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Ресурсли таъминлаш ва хатар омилини ҳисобга олиш, Ташқи муҳитнинг ҳолати ва шахсий инновацион имкониятларни олдиндан башоратлаш ва мустақил ишлаб чиқишнинг объектив зарурияти пишиб етилган;

  • эҳтимол бўлган катта фойдани олиш мақсадларида янги рақобатбардош маҳсулотни яратиш ва уни техника ва технологияларнинг замонавий даражасида ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий-техник сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш инновацион фаолиятнинг асосий мазмуни бўлиб қолган;

  • инновацион стратегияни амалга оширишда ИТТКИ нинг стратегик аҳамияти ўсади, ва шунинг билан бир вақтда уларни амалга оширишдаги хатар даражаси ошади;

  • инновацион фаолият корхонадаги фаолиятнинг қолган барча турлари ва ҳаммадан аввал, ишлаб чиқариш ва маркетинг билан биргаликда амалга оширилади.


  1. Download 5.49 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling