Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55
Силлогизм қоидалари. Хулоса асосларининг чин бўлиши 
хулосанинг чин бўлиши учун етарли эмас. Хулоса чин бўлиши учун яна 
маълум қоидаларга амал қилиш ҳам зарур. Бу силлогизмнинг умумий 
қоидалари деб аталади. Улар силлогизмнинг терминлари ва асосларига 
тааллуқли бўлган қоидалар бўлиб, қуйидагилардан иборат: 
1. Силлогизмда учта термин: катта, кичик ва ўрта терминлар 
бўлиши керак. Маълумки, силлогизмнинг хулосаси катта ва кичик 
терминларнинг ўрта терминга бўлган муносабатига асосланади; шу 
сабабдан ҳам терминлар сони учтадан кам ѐки ортиқ бўлмаслиги 
талаб қилинади.
Масалан: Ҳамма нотиқлар сўз санъатини чуқур эгаллагандир. 
Сўз санъатини чуқур эгаллаганлар орасида нотиқлар ҳам бор. 
Бу икки ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки терминлар сони 
иккита. Терминлар сонининг учтадан ортиб кетиши айният қонуни 
талабларининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, терминларнинг 
тўртланиши (quarternio termunorum), деб аталувчи хатога олиб келади: 
Давлат – иқтисодий муносабатларининг сиѐсий ифодасидир. 
Ҳар бир инсон учун сиҳат – саломатлик энг катта давлатдир. 
Бу ҳукмларда “давлат” тушунчасининг икки хил маънода 
қўлланилиши айният қонунининг бузилиши бўлиб, у четки 
терминларнинг ўзаро мантиқий боғланишига имкон бермайди. 
Терминларнинг учтадан ортиқ бўлиши асослар ўртасидаги мантиқий 
алоқадорликнинг узилишига ҳам сабаб бўлади: 
Юнон файласуфлари фалсафа тараққиѐтига катта ҳисса қўшганлар. 
Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси. 
А 
В 
С 
А 
В 
С 
ѐки 


46 
Бу икки ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки бу ҳукмлар 
ўзаро мантиқий боғланмаган. 
2. Ўрта термин ҳеч бўлмаганда асослардан бирида тўла ҳажмда 
олиниши керак. Агар ўрта термин ҳеч бир асосда тўлиқ ҳажмда 
олинмаса, четки терминларнинг боғланиши ноаниқ бўлади ва 
хулосанинг чин ѐки хатолигини аниқлаб бўлмайди. 
Баъзи талабалар нотиқдир. 
Гуруҳимизнинг ҳамма аъзолари талабалардир. 
Демак, нотиқлар гуруҳимиз аъзоларидир. Бу хулоса нотўғри. 
Чунки, бу силлогизмда ўрта термин катта асосда жузъий ҳукмнинг 
субекти, кичик асосда умумий тасдиқ ҳукмнинг предикати 
бўлганлиги учун тўлиқ ҳажмда олинмаган. Маълумки, ҳукмларнинг 
термини, яъни субъекти умумий ѐки предикати инкор бўлгандагина 
тўлиқ олинган бўлади. Шунинг учун бу силлогизмда четки терминлар 
ўртасидаги боғлиқлик аниқланмаган.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling