Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти “Автотранспор” факультети
Download 330 Kb.
|
222хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер усти транспорт тизимлари”
- Хисобот дафтари Жиззах-2018 КИРИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ “Автотранспор” факультети “Ер усти транспорт тизимлари” кафедраси “Қурилиш машиналари”фанидан _____________________гуруҳи талабаси _________________________________________нинг Хисобот дафтари Жиззах-2018 КИРИШ Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Ушбу тармоқнинг чиқараётган маҳсулотлари фуқаролик, индустриал, йўл ва қурилишлар технологиясини роботлаштириш, автоматлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялашнинг асосини ташкил этади. Мамлакатимиз халқ хўжалигининг ривожланиши қурилишларнинг кенгайиши, уларни сақлаш ва таъмирлаш бўйича иш ҳажмини кенгайиб бориши, бино ва иншоотларни, йўлларни қайта қуриш, янгилаш, билан узвий боғлиқдир. Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлигида асосий диққатни биринчи навбатда ишлаб чикарилаётган машина, механизм ва жихозларнинг сифатини яхшилашга, қўл меҳнатини камайтириб, ишлаш жараёнини, техник даражасини кўтаришга каратиш зарур. Қурилиш жараёнларини ташкиллаштиришини юқори механизациялашган ва автоматлаштирилган машиналар ва жихозлар комплексларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарур. Тайёрланаётган машина ва жихозларнинг сифатини яхшилаш, давр талабига жавоб берадиган, дунё бозорида рақобат-бардош бўла олишини, илмий изланиш натижаларини чуқур ўрганиб ишлаб-чиқаришга қўллаш масалаларини илгари сурмоқ зарур. Қурилиш машиналари ва жихозларининг асосий техникавий иқтислдий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: - иш унумдорлиги, манёврчанлиги, қўзғалувчанлиги, устиворлигидир. Фойдаланишдаги иш унумдорлиги асосий иш параметри ҳисобланади, шу кўрсаткич бўйича қурилишдаги ўзаро боғланган сермеҳнат жараёнларни комплекс механизациялаштириш учун машиналар комплекти танлаб олинади. Иқтисодий самарадорлик қурилишда янги машиналарни ишлатишдан келадиган фойдадан иборат, у солиштириб кўрилаётган наъмуна машиналар ва қабул қилинган вариантларга нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бирлиги учун келтирилган сарфлар айирмасига тенг бўлади. Қурилиш технологияси, уни қайта қуриш, тиклаш, таъмирлаш ва ишлатиш турли мақсаддаги машиналар тизимини қўллашни талаб қилади. Машиналарнинг иш жараёни қонуниятлари, лойиҳалаш улар ҳисоби ушбу услубий кўрсатмада кўрилади. Услубий кўрсатманинг асосини лойиҳалаш, машина ва комплексларнинг асосий системалари, ишчи қисми ва ҳисобий назарияси ташкил қилади. Download 330 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling