Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти


Download 3.56 Mb.
bet3/23
Sana28.10.2023
Hajmi3.56 Mb.
#1731956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
лабор.иш бажар. хисобт АЙ

III.Ишнинг тартиби

  1. Ўлчаш натижаларини қайта ишлаш усуллари билан танишиш.

  2. Тасодифий ва систематик хатоликлар, уларнинг ҳосил бўлиши, йўкотиш усуллари билан танишиш.

  3. Ўртача арифметик, ўртача квадратик хатолик, ишончли интервал, ишончли эхтимоллик тушунчалари билан танишиш.

  4. Ишга оид асбоблар, импульслар генератори (ИГ), рақамли частотометрларнинг тузилиши, ишлаш принципи ва уларнинг техник маълумотлари билан танишиш.

  5. Ўлчаш натижаларини Гаусс қонуни бўйича қайта ишлаш.

  6. Хатоликнинг Гаусс қонуни бўйича ўзгариш эгри чизиғини чизинг.



IY.Иш бўйича кўрсатмалар

  1. Ўлчаш натижаларини юқорида, ишнинг назарий қисмида, берилган усули ёрдамида қайта ишланади.

  2. Нормал қонун бўйича тасодифий хатоликнинг ўзгариш эгри чизиғини қуриш учун Х ўкига ΔХ, яъни ўлчанадиган катталикни унинг ўртача қийматидан қанчага фарк килишини; у ўкига эса у(δ) қўйилади.

1-жадвал. Стьюдент коэффициентлари.















P










n



0,6

0,7

0,8

0.9

0,95

0,98

0,99

2
5
10
20
40
60
120

1,38
0,94
0.88
0,86
0,85
0,85
0,85

2,0
1,2
1,2
1,1
1,2
1,0
1,0

3,1
1,5
1,4
1,3
1,3
1,3
1,3

8,3
2,1
1,8
1,7
1,7
1,7
1,7

17,7
2,8
2,3
2,1
2,0
2,0
2,0

31,8
3,7
2,8
2,5
2,4
2,4
2,4

63,7
4,8
3,3
2,9
2,7
2,7
2,6



2-жадвал. ўлчаш натижаларининг таҳлили.





хi



- xi

( - хi)2





n

X

y

































Жадвалдаги топшириқни бажаринг !


Т.т



Хатолик турларини келтиринг

Формула ёки изоҳ

Маъносини тушинтиринг

Қўшимча маълумот







2- ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ




МАВЗУ: Катталиклар тўғрисида. ХБТ ва қадимги ўлчов бирликлари.
I. ИШНИНГ МАҚСАДИ:
Ишнинг мақсади катталиклар тўғрисида, ХБТ ва қадимги ўлчов бирликлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш ва уларни текширишдан иборат.
II. НАЗАРИЙ ҚИСМ:
Катталик-сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор жиҳатидан аниқланиши мумкин бўлган ҳодисалар, моддий тизим, модданинг хоссасидир.
Физик объектнинг (физик тизим, ҳодиса ёки жараённинг) физик хоссаси бўлган катталик ҳақида гапирилган ҳолларда "физикавий катталик" атамаси қўлланилади.
Катталикнинг қиймати - катталик учун қабул қилинган бирликларнинг маълум бир сони билан катталикнинг ўлчамини ифодалаш.
Катталикнинг сонли қиймати- катталикнинг қийматига ки-рувчи номсиз сон.
Чин қиймат-маълум катталикни сифат ва миқдор жиҳатдан идеал тавсифлай оладиган катталик қиймати.
Катталикнинг чин қиймати абсолют чин тушунчасига мос келтирилиши мумкин. Чин қиймат ўлчаш усуллари ва воситаларини тўхтовсиз такомиллаштириб, чексиз ўлчашлар жараёни натижасида олиниши мумкин.
Ҳақиқий қиймат- тажриба орқали топилган қиймат чин қийматга шу дара-жада яқинки, берилган масала-да бунинг ўрнида фойдалани-лиши мумкин.
Катталиклар тизими- катталикларнинг бирлари мустақил, бошқалари эса мус-тақил катталикларнинг функцияси деб қабул қилинадиган принципларга мувофиқ ташкил этилган катталиклар тўплами.
Катталиклар тизими номида асосий деб қабул қилинган катта ликларнинг символлари қўлланилади, масалан, механикавий катталиклар тизими, бунда асосий катталиклар сифатида йўл L, масса М ва вақт Т қабул қилинган бўлиб, LMT тизими деб аталиши лозим. Ҳозир кучга эга бўлган Халқаро бирликлар тизими (СИ) га мос асосий катталиклар тизими LMTI  NJ символлари билан белгиланиши лозим, булар мос ҳолда асосий катталиклар - L йўл, М мас-са, Т вақт, I электр токи,  температура, N модда миқдори ва J ёруғлик кучининг символларини ифодалайди.
1960 йили ўлчов ва тарозиларнинг XI Бош конференцияси Халқаро бирликлар тизимини қабул қилган бўлиб, мамлакатимизда буни SI (SI - Systeme international) халқаро тизими деб юритилади. Кейинги Бош конференцияларда SI тизимига бир қатор ўзгартиришлар киритилган бўлиб, ҳозирги ҳолати ва бирликларга қўшимчалар ва кўпайтиргичлар ҳақидаги маълумотлар 1- ва 2-жадвалларда келтирилган.
2004 йилда ЎзР “Стандартлаштириш” агентлиги томонидан ўлчаш бирликларини таъминлаш ва катталиклар тўғрисида номли қўлланма расмий нашрдан чиқарилган.

Download 3.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling