Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 109.43 Kb.
|
маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- ArcMap
ARC GIS дастури
ArcGIS for Desktop дастури ва унинг таркибий қисмлари Картографик махсулотларни компьютер воситасида турли усуллар билан яратиш мумкин. CorelDraw, Adobe illustrator, Adobe Indesign каби турли графика дастурлари мавжуд бўлиб, улар ёрдамида юқори сифатли турли мураккаб мазмундаги хариталарни яратиш имконияти мавжуд. Бироқ бундай графика муҳаррирлари ёрдамида яратилган юқори аниқликдаги хариталарни географик ахборот тизими соҳасидаги маҳсулотлар қаторига кирита олмаймиз. Бунга сабаб сифатида уларда маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, объектларнинг координаталар тизимига боғланмаганлиги ва бошқаларни келтириб ўтишимиз мумкин. Географик ахборот тизими соҳасидаги дастурлар воситасида яратилган картографик маҳсулотлар рақамли хариталар деб юритилади. Айрим мутаҳассислар томонидан рақамли хариталар ва компьютер хариталари тушунчаларини чалкаштириш холатини кузатамиз. Географик ахборот тизими соҳасидаги дастурлар воситасида яратилган рақамли хариталар ўзининг бир нечта хусусиятларига кўра содда графика дастурлари ёрдамида яратилган хариталардан фарқ қилади. Географик ахборот тизими соҳасидаги дастурлар воситасида яратилган рақамли хариталарнинг энг муҳим хусусиятларидан бири ундаги объектларнинг маълум бир координаталар тизимига боғланганлиги. Бу эса ўз навбатида ягона координата соҳасидан фойдаланиш имкониятини беради. Бундан ташқари рақамли хариталар координаталар тизимини геграфик ахборот тизими дастурлари ёрдамида ўзгартириш имконияти ҳам мавжуд. Хариталардаги объектларнинг координаталар тизимига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, қатламлар ёки турли тип ва масштабдаги объектларни бошқариш, керакли қатламлар ҳамда объектларни намойиш этиш, фаол ёки нофаол ҳолатга ҳам келтириш мумкин. Шунинг рақамли хариталарда унга тегишли объектларнинг яратилган маълумотлар базасини ўрганиб чиқишимиз, тўлдиришимиз, таҳлил ва таҳрир этишимиз мумкин. ArcGIS for Desktop дастури учта асосий таркибий қисмдан иборат. Ушбу учта асосий дастурлар турли мавзудаги хариталар, шу жумладан археологик ёдгорликлар хариталарини ҳам яратиш ва намойиш этишда қўлланилади. ArcMap- ArcGIS for Desktop дастурининг асосий қисми бўлиб, хариталар яратиш, тахрирлаш, маълумотларни тахлил этиш ва бошқариш имкониятини беради. Ушбу дастур асосан икки ўлчамли объектлар учун қўлланилади. ArcGlobe- глобус шаклида ArcGIS for Desktop дастурида яратилган геомаълумотларни уч ўлчамли кўринишда намойиш этиш функциясини бажаради. Ушбу дастур батафсил тасвирлаш учун яратилган маълумотлар тўплами билан ишлашга мўлжалланган бўлиб, ArcGIS 3D Analyst қўшимча модули таркибига киритилган. ArcScene-ArcGIS for Desktop дастурида уч ўлчамли кўринишда яратилган объектлар ва уларнинг қисмларини тасвирлаш фнукциясини бажариш учун мўлжалланган. Ушбу дастур ёрдамида уч ўлчамли кўринишда яратилган объектлар ва уларнинг маълум бир қисмларига йўналишларни амалга ошириш мумкин. ArcScene ArcGIS 3D Analyst қўшимча модули таркибига киритилган. ArcGIS for Desktop дастурининг асосий қисми бўлган ArcMapда маълум бир объектга оид геомаълумотларни ўрганиш ва намойиш этиш билан бир вақтда яратилган хариталарни чоп этиш имконияти ҳам мавжуддир. ArcMap харитадаги элементларни қатламлар сифатида тасвирлайди. Шунингдек, дастурда маълумотлар фрейми мавжуд бўлиб, унда харитадаги элементлардан иборат қатламлар жойлаштирилган бўлади. ArcMap ArcGIS for Desktop дастурининг асосий қисми бўлиб, умумий ва тор доирадаги мутахасисликларда географик ахборот тизимига оид муаммоларни ечиш қўлланилади. Биз ушбу дастур ёрдамида қуйидаги асосий масалаларни ечиш имкониятига эга бўлмиз: Download 109.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling