Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Arc Map дастурий таъминотида белги(символ)лар устида ишлаш
Download 109.43 Kb.
|
маъруза матни
Arc Map дастурий таъминотида белги(символ)лар устида ишлаш
Символлар харитадаги графика, матн ва географик объектларни тасвирлаш учун қўлланилади. Символлар тўртта асосий гуруҳга бўлинади. Маркерли, чизиқли, қамраб олинадиган ва матнли символлар гуруҳи. Символларнинг қўлланилиши геометрик объект турига боғлиқ. Одатда символлар қатламлар даражасидаги объектлар гуруҳи учун қўлланилади, матн ва графика эса харита саҳифасини тузишда символлар ёрдамида яратилади. Символлар объектлар ва графикага нисбатан қўлланилади, уларни сақлаш, аралаштириш ҳамда стиллар деб номланадиган тўпламларга жўнатиш мумкин. Стиллар кўп маротаба фойдаланиш учун мўлжалланган символлар ва хаританинг бошқа элементлари тўпламидир. Менеджер стилей (Style Manager) мулоқот ойнаси ёрдамида стилларни кўздан кечиришимиз, уларни яратишимиз ва таркибини ўзгартиришимиз мумкин. Керакли символни танлаш эса Выбор символа (Symbol Selector) мулоқот ойнасини фаоллаштириш билан амалга оширилади. Ҳар бир, яъни маркерли, чизиқли, қамраб олинадиган ва матнли символлар гуруҳи учун алоҳида мулоқот ойнаси мавжуд. Выбор символа (Symbol Selector) мулоқот ойнасини фаоллаштириш қатламлар қаторидан керакли қатлам танланиб, унинг устига сичқончанинг ўнг тугмаси босилади. Properties-Свойства слоя (Layer Properties)-Symbology бандига кириш билан фаоллаштирилади. Выбор символа (Symbol Selector) мулоқот ойнасида барча стилларга тегишли символлар палитраси келтирилган. Ҳохлаган стиллардан символларни танлаб олишимиз ва керакли объекталар учун қўллашимиз мумкин. Агарда биз учун керакли символларни танлай олмасак, у ҳолда символнинг, теги категорияси ва ранггига кўра қидириб топишимиз мумкин. Символларни ўз ҳоҳишимизга кўра ўлчамини, рангини Выбор символа (Symbol Selector) мулоқот ойнасида ўзгартиришимиз мумкин. Қуйидаги айрим символларни яратиш хақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Маркерли символ. Маркерли символлар хариталар аннотацияси, белгилар ва нуқтали объектларни тасвирлаш учун қўлланилади. Бу символларни чизиқли символлар ва матн фонини яратишда биргаликда қўлланилиши мумкин. Графика сифатида эса улар махсус картографик элементларни тўлдириши мумкин. Маркерли символлар қуйидаги асосий гуруҳга бўлинади. 1. Оддий 2. Шрифтли 3. Стрелкали. Бу символни яратиш қуйидагича амалга оширилади. Symbol property editor мулоқот ойнасида символ тури бандидан шрифтли маркер танланади. Бу символнинг коди 99. Ўлчов бирликлари қаторига нуқтали қиймати киритилади. Маска ва Гало баандлари белгиланади. Гало учун 2мм ўлчам белиланади ва ОК тугмаси босилади. Матнли символлар. Матнли символларни хариталардаги ёзувлар ва аннотацияларни тасвирлайди. Матнли символлар битта қатламдан иборат бўлиб, уларни ўз хохишимизга кўра ўзгартиришимиз мумкин. Матнли символлар сарлавхада, масштабли линейка, изоҳ ва х.золарда қўлланилади.1 Download 109.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling