Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус та’лим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Карталарда ракамли малумот тупланиши
Download 151.04 Kb.
|
Фанидан Мустақил иш Мавзу-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Карталарда ракамли малумот тупланиши
Ҳақиқатнинг мураккаблигини эътиборга олсак, барча мавжуд ахборотни сақлаш муаммоси юзага чиқади. Геоахборот тизимлари ҳудудий ёки фазовий маълумотлар орқали дунёни ўрганишга ёрдам беради. Демак, геоахборот тизимидан фойдаланувчида маълумотлар базаси асосида Дунё тўғрисида тасаввур ҳосил қилинади. улчаш натижалари ва маълумотлар базасидаги ахборот иложи борича тўлиқ ва аниқ булиш шарт. Маълумотлар базасидаги ахборот шундай талабларга жавоб бериши керак. - тасвирланган ҳодиса ва жараёнлар мазмуни ва кўрсаткичларини батафсил ёритиб бериш; вақт бўйича аниқ маълумотга эга болиши; - ўрганаиладиган жойга мос келиши. Геоахборотнинг кўриниши қандай? Маълумотлар базаси дискретли (қисмларга боиинган) объектларнинг рақамли кўринишидан иборат. Хаританмг элементлари (масалан, коилар, чегаралар) дискретли объектлардир. Маълумотлар базасидаги объектлар эса хаританинг мазмунини ташкил қилади. Бу объектлардан айримлари ҳақиқатда йўқ (масалан. чегаралар, горизонталлар, ер ости тоғ жинслари, сувлар) ва айримлари ҳақиқий объектлар (масалан, уйлар, кўллар). Маълумотлар базасидаги ҳудудий ахборот шундай хусусиятларга эга: 1. У ҳақиқий объектламинг рақамли тасвири. 2. У сунъий объектламинг рақамли тасвири. 3. Маълумотлар базаси мақсади учим яратилган сунъий объектлар (пикселлар)дан иборат. Узлуксиз ҳодисалами (масалан, ҳаво ҳарорати, баландликлар, геология қатламлари, тупроқлар ва х.к.) маълумотлар базасида сақлаш учун оичаш ишлари бажарилади ва шундай саволлар текширилади: 1. Нуқтада (гидро-, метео- постларда) маълумот кузатилганда нуқталар орасида нима бор ва уни қандай қилиб ҳисобласа бўлади? 2. Чизиқ бўйича маълумот кузатилса, унинг орасида нима бор ва бу маълумот қандай ҳисобланади? Жойни қисмларга бўлиб, ҳар бир қисмдаги ҳодиса ўзгармас деб ҳисобланадими ва у чегарада нима бор? Мисол учун тупроқлар харитаси тузилганда шундай саволламинг кўтарилиши табиий. Чегараларни ўтказиш натижасида дискретли объектлар яратилади ва улар нуқта, чизиқ, ареал сифатида қабул қилинади. Ушбу усуллар икки хил бўлади: а. растрли ёки текис жойлашган нуқталардан иборат; б. бир хил катталикдаги зоналардан иборат. Бу усуллар - аппроксимация ва ҳақиқатнинг фақат айрим томонини билдиради. Ҳудудий ахборот 3 ўлчовли, яъни: - фазони билдиради ва бу ахборот нуқтадан нуқтагача ўзгаради; - вақтни билдиради ва бу ахборот вақт мобайнида ўзгаради; - мавзуни билдиради ва турли кўрсаткичлар алоҳида сақланиб, турли қатламлами юзага келтиради. Ҳодисани ўрганишда эса бирорта ўлчов ўзгармас деб фараз қилинади ва бошқа 2 ўлчов текширилади: мисол учун, аҳолини рўйхатга олишда айрим йил учун у ўзгармайдиган деб ҳисобланади ва ареаллар учун бирорта кўрсаткич (масалан, даромад, ишсизлик) аниқланади. Бундай хусусиятлами эътиборга олган ҳолда маълумотлар базаси яратилишида икки ёндашувдан фойдаланилади: 1. Географик жойлашуви ўзгармайдиган деб қабул қилинади, вақт эса узгарувчан деб фараз қилинади. 2. Вақт ўзгармайди, жойлашуви эса ўзгаради. Маълумотлар базасидаги атрибутлар нима? Уламинг изоҳи қуйидагича: • мавзули ўлчови - харитада кўрсатилган объектламинг турли кўрсаткичлари; • улар атрибутлар жадвалида сақланади; • ҳар бир объект тўғрисидаги маълумот жадвалнинг қаторидир; ҳар бир кўрсаткич эса жадвалнинг устунида берилади; жадвалда мавзули ва фазовий оичовлар сақланади. Геоахборот тизимида вақт оичовини қандай қилиб сақлаш мумкин? Унинг бир неча усули мавжуд: 1. Айрим муддат ичида кузатишлар олиб борилади (мисол учун, ҳар бир соатда, ҳар бир кунда). 2. Бирорта белгиланган соатда оичашлар олиб борилади (мисол учун, ҳаво ҳарорати соат 14 да оичанади). 3. Тезлик аниқланади. 4. Маълумотлар битта ёки бир нечта жадвалда сақланади. Маълумотлами саралаш вазифаси ечилганда ахборотнинг бундай хусусиятларига эътибор бериш керак, чунки сонли миқдорлар математик қайта ишлаш услубига таъсир қилади: 1. Номли (масалан, телефон рақами, машинанинг номери бирорта қўшимча маълумот билдирмайди). 2. Тартиб рақами - кетма-кет келишини билдиради. 3. Интервалли — саналар орасидаги фарқ, 0 дан бошланмаслиги мумкин (20° C ҳарорат 10® C ҳароратдан илиқ, лекин 2 марта кам эмас). 4. Припорционал (мутаносиб равишда) - улчашлар айрим бошлангич нуқтага нисбатан олиб борилади ва улар орасидаги фарқ бирорта мазмунга эга (50 кг ва 100 кг солиштиринг). Ҳудудий маиумотлар геоахборот тизимларида номли ва тартибли саналар тарзида сақланади ва асосан, объектнинг тоифа тартибини ёки муайян миқдорини билдиради. Шу сабабли сиз қуйидагилами қила олмайсиз: 5. 2-класс тупроқни 3-класс тупроққа кўпайтириш орқали 6-класс тупроқни топиш нотўғри; • шаҳар майдонини унинг муҳимлигига кўра, қисмларга боииб, бирорта мантиққа эга сон топа ололмайсиз; • жойнинг маъқуллигини аниқлаш мақсадида 4-тоифадан 1-тоифани айириб, 3-тоифани аниқлаб ололмайсиз. Қуйидаги вазифалами эса бажаришингиз мумкин: • аҳоли сонини майдонга болиб, аҳоли зичлигини ҳисоблай оласиз; • А ва Б нуқталар баландлигини айириб, баландликлар фарқини топа оласиз. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, мантиққа тўғри келадиган вазифа осон ечилади ва рақамли маълумотлами қайта ишлашда нуқтаи назаридан саволлар аниқ ва тўғри қўйилиши керак. Хулоса Геоахборот тизимига киритиладиган ахборот сифати, тартиби кейинчалик ушбу ахборот билан ишлаш унумдорлигига таъсир кўрсатади. Маълумотлами компьютер хотирасига киритиш учун саралаб олишда бир нечта масалани ечишга тўғри келади ва улардан, мисол учун, айрим маълумотлами далада аниқлаш масаласи. Шунга эътибор бериш керакки, саралаб олиш тартиби ечимлигига таъсир кўрсатади. Мисол учун, ҳар бир соатда ҳарорат ўлчанса, маълумот ушбу қаторда фақат муаяйн соатга боғлиқ ҳолда сақланади ва оичанмаган соатда маълумот йўқ деб ҳисобланади. Саралаб олиш мавжуд вазиятни эътиборга олган ҳолда бажарилиши лозим ва шунга богииқ саралаб олиш ёндашувларидан фойдаланилади: 1. Тасодифий усулда жой ва вақт бир хил эҳтимолликка эга деб қабул қилинади. 2. Бирор тартибда саралаб олишда маълумотлар тўпланади, айтайлик, нуқталар орасидаги масофанинг ҳар бири 1 км деб қабул қилинади. Асосий манбалардан олинган маълумотлар қатори қўшимча манбалардан ҳам фойдаланилади ва ушбу вазиятда улами текширишга тўғри келади ва шундай саволларга жавоб олиш керак: 1. Саралаб олиш ва тузилишининг тартиби ҳамда қоидалари қандай? 2. Қайси кодлаш схемаларидан фойдаланилган ва қоиланилганда асбобнинг аниқлиги қандай? Агар шундай саволларга жавоб топа олмасангиз, бундай манбаларга ишонч йўқ. Маълумотлами тўплаш ва сақлашда бир хилликни таъминлаш мақсадида стандартлар қабул қилинган ва улар маълумотларни бирорта қатор ичида ҳамда турли хил маълумотлар қаторини таққослашда қоиланилади. Мисол учун, бир хилликка эга боиган қишлоқ хўжалик экинларининг касаллиги тури тўғрисида маълумот боиса, тегишли чора топиш осон. Маълумотлар стандартларга риоя қилган ҳолда тўпланган боиса, улардан фойдаланиш унумли боиади ва улами турли мақсад ва вазифалами ечиш учун ишлатиш имконияти ошади. Фойдаланилган адабиётлар Геоахборот тизимлари ва технологиялари - Гулямова Л.X Э.Ю.Сафаров- Географик ахборот тизимлари арcгис дастурида амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш бўйича ўқув-услубий қўлланма Интернет сайтлари – https://uz.wikipedia.org/wiki/Geografik_axborot_tizimi Интернет сайтлари – https://uz.mgwiki.top/wiki/Geographic_information_system Интернет сайтлари – https://uz.cmcollections.com.ng/geologorazvedochnyie-rabotyi-etapyi-i-stadii-11488d http://fayllar.org Download 151.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling