Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Худуднинг физик-геологик шароитлари


Download 0.77 Mb.
bet2/3
Sana18.11.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1784914
1   2   3
Bog'liq
1 (2)

Худуднинг физик-геологик шароитлари

Қуйи Кустау структураси маъмурий жихатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шахридан 60 км узоқликда шимоли-ғарбда жойлашган.


Тектоник жихатдан Шимолий Устюрт ботиқлиги, Судочий эгилмасининг шимол қисмида жойлашган.
Судочий эгилмасида жойлашган Урга, Дали, Арал ва Аралиқ юра даври конларида саноат миқиёсида газ оқимини олинганлиги билан исботланган.
Кустау структураси 1999 йили аниқланиб 2000 йили чуқур бурғилашга сейсмик қидирувнинг УЧН-2Д усули билан тайёрланиб топширилган.
Кустау 1-сонли излов қудиғи бурғилаш жараёнида юзага келган авария ҳолати туфайли лойиҳа 3009 м чуқурликда тухтатилган. Шундай қилиб, куйи юра ва палеозой қатламлари ўрганилмасдан қолган.
Кустау майдонидан 6 км шимоли-шарқда, 2008 йилда Камка структураси ўрта юра ва палеозой ётқизиқлари билан чегараланган қатламларни акс эттирувчи антиклинал бурма сифатида тайёрланган ва 4701м чуқурликда бурғиланган.
1-сонли Камка қудуғида ўрта ва қуйи юра ҳамда палеозой қатламлари ётқизиқларида умумий 9 та интервалда синов ишлари ўтказилди. Шундан 4032-4023 м, 3971-3969 м, 3966-3963 м, 3960-3956 м чуқурликдаги интервалларни синаш натижасида кучсиз газ оқими олинган факелнинг ўзинлиги 1 м ташкил этади. Палеозой қатламида 6 та интервалида синаш ишлари натижасида кучсиз газ оқими 0,5-1,0 м факелда олинди.
Структуравий хариталарда кўриниб турибдики, 1-сонли Камка қудуғи чуқур горизонтлар бўйлаб чуқурга тушади, Кустау эса гипсометрик баланд ҳудудда жойлашган.
Ҳамда оҳирги йилларда Устюрт худудида юра даврининг қуйи юра ётқизиқлари яъний 3100-5000 м чуқурлиқдаги қатламлар юқори истиқболли эканлиги исботланди. Бунга Қуйи Сургил, Қуйи Шарқий Бердах, Ғарбий Қуйи Сургил майдонларида олинган саноат миқиёсидаги (800-1250 минг м3/сут) газ оқимлари мисол бўла олади.
Иш олиб борилган маълумотлар
Чуқур бурғилашга қабул қилинган структура паспортига қуйидаги натижавий хариталари илова қилинган:
- Иш ҳудудининг тавсифий харитаси, масштаби 1:500 000
- Геофизик материаллар сифати ва геофизик ўрганилганлик харитаси, масштаби 1:50 000;
- Қўйи юра ётқизиқларининг юқори қисми билан чегараланган ТIVIII қайтарувчи горзонти бўйича (J1) тузилган структуравий харитаси, масштаби 1:50 000;
- Палеозой ётқизиқларининг юқори қисми билан чегараланган ТVI қайтарувчи горзонти бўйича (Pz) тузилган структуравий харитаси, масштаби 1:50 000;
- cейсмик қирқим ва профиллар бўйича УЧН-3Д вақтли кесимлар
9000 каналли G3i INOVA сейсмик қидирув комплексида ортогонал кузатув тизимли УЧН-3Д сейсмик қидирув ишлари, 96 -каррали, умумий қабул қилиш линиялари сони 20 (фаол 16), линиялар орасидаги масофа 450 м, умумий қабул қилиш қурулмалар сони 5520 (фаол 3072), қабул қилиш нуқтаси оралиги (ҚН) -50 м, тебратиш нуқтаси оралиғи (ПН) -50 м, сейсмик тебратиш линияси оралиқ масофаси 400 м, ёзиш давомийлиги 18 с (свип узунлиги 12 с), бин ўлчами 25 х 25 м, AHV-IV PLS 364 русумидаги сейсмик титратгичлар сони 4+1

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling