Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети қўлёзма ҳуқуқида
Download 147.23 Kb.
|
Азамат дес я охигиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- III.БОБ. ГЛОБАЛ АХБОРОТЛАШУВ ШАРОИТИДА ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТАМОЙИЛЛАРИ ЙЎНАЛИШЛАРИ.
II Бобга хулоса
Шу билан бирга, замонавий ахборотни жорий етиш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида технология жамиятнинг, ҳар бир ўзига хосликнинг қарамлигини сезиларли даражада оширди шахснинг ахборот фаолиятининг ишончлилигидан инфраструктура, фойдаланиладиган маълумотларнинг ишончлилиги, унинг рухсациз модификациядан ҳимоя қилиш, шунингдек унга ноқонуний кириш. Замонавий инсон, унинг кундалик ҳаёти оммавий мулоқотга тобора кўпроқ боғлиқ. Ахборот технологиялари инсонни ҳаётга мослашнинг ҳақиқий ижтимоий манбаи сифатида онгни манипуляция қилиш учун фаол равишда қўлланила бошланди. Одамларни ахборот билан бошқариш усуллари кенг тарқалган. Қачон бу шахснинг мулоқотга бўлган асосий еҳтиёжларива бундай мақсадларни амалга ошириш учун доимий ахборот оқими, замонавий вазият ва ижтимоий муҳитда йўналиш сифатида, умумий дунёқарашни ривожлантириш ва кундалик амалий муаммоларни ҳал қилиш 70% га ихтисослаштирилган ҳолда амалга оширилади оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар. СМК жамиятда "иккинчи", "субъектив" ни яратди ҳақиқат". Ҳатто инсоннинг ташқи кўриниши, танаси ва ички дунёси ижтимоий меъёрлар билан емас, балки тартибга солинадитарғибот ва мажбурий стандартлар. Бу содир бўлади СМК томонидан тарғиб қилинган ғояларга онгни "бўйсундириш" ни шакллантириш инсонни очиқ ва ҳимоясиз қиладиманипулятив технологиялар. III.БОБ. ГЛОБАЛ АХБОРОТЛАШУВ ШАРОИТИДА ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТАМОЙИЛЛАРИ ЙЎНАЛИШЛАРИ. 3.1. Ўзини-ўзи бошқарув органларининг ахборот хавфсизилигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш истиқиболлари Бугунги глобал ахборотлашув шароитида информацион-коммуникатив воситалар орқали давлат ва жамият аъзолари манфаатларига хизмат қилмайдиган турфа маълумотларнинг ҳам тарқалаётганлиги шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-сиёсий тараққиётида муҳим омил ҳисобланади. Бу борада мамлакат Президенти Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларини айтиб ўтиш зарур: “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин, таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”14. Мафкуравий хуружларнинг мавжудлиги шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш объектив зарурият сифатида майдонга чиқиб, ахборот хавфсизлиги жамиятнинг маънавий-ахлоқий, қолаверса, интеллектуал салоҳиятини таъминлашга хизмат қилувчи омилдир. Инсоният ахборотлашган жамият сари қадам ташлаётган экан, айни пайтда ахборот омили етакчи ўринга чиқаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ижтимоий-сиёсий фаолият ҳамда кундалик ҳаётда ахборот асосий ўрин тутаётган экан, ахборот ишлаб чиқариш билан бир қаторда ахборотни оқилона бошқариш ҳам муайян мақсадлар реализациясини таъминлашда муҳим. «Ахборотлашган жамиятда жамиятни бошқаришда тижорат ва давлат ташкилотлари билан бир қаторда ахборот менежменти ҳам етакчи роль ўйнаб, бунда ахборот ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан бир қаторда ахборотни бошқара билиш жамият фаолиятининг асосий жиҳатига айланади».15 Э.Тоффлер «Учинчи тўлқин» ҳақидаги концепциясида ахборот ролининг ортиб боришини бугунги воқеликнинг асосий хусусияти сифатида баҳолайди. У ўз концепциясида аграр инқилоби16, саноат инқилоби билан бир қаторда ахборот инқилоби содир бўлаётганини уқтиради17. Бу борада А.Мўминовнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Агар давлатларнинг қудрати биринчи саноат инқилобига қадар аҳолининг сони ва ҳудудларнинг катта-кичиклигига қараб, биринчи ва иккинчи саноат инқилоблари ўртасида давлат тасарруфидаги энергия турлари ва уларнинг миқдорига қараб белгиланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб давлатнинг қудрати , энг аввало ахборот ресурсларига, яъни давлат эга бўлган билимларга ва улардан ишлаб чиқаришда қай даражада фойдаланилишига қараб белгиланади”18. Шунингдек, А.Мўминов “эркин ахборот алмашуви” назариясининг асосчиларидан бири бўлган МРБ собиқ директори А.Даллеснинг 1946 йилдаги баёнотини келтириб ўтади. “Агар менга, - деб ёзади А.Даллес, - ташқи сиёсатнинг фақатгина битта тамойилини танлаб олиш ҳуқуқи берилганда, мен ахборотнинг эркин оқими принципини танлаган бўлар эдим” деган фикрини таҳлил қиларкан муаллиф ғарбда “ахборотнинг эркин оқими” дейилганда чексиз миқдордаги чексиз миқдордаги ахборотни бир тарафлама узатиш, бунда ахборот мазмунининг ҳеч қанда меъёрлар билан чекланмаслиги ва мазкур ахборот у етказиб берилаётган ҳудуддаги давлат томонидан назорат қилинмаслиги тушунилади”19 дея фикрини давом эттиради. Ахборотлаштириш жараёни жаҳон миқёсида кенг кўламли ахборот тизимини яратиш каби ижобий жиҳатлари билан бирга ахборот соҳасидаги ютуқлардан ғаразли ниятларда фойдаланиш хавфи ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ахборот маконининг глобаллашуви шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоси ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этади. Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунида: “Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат” - дейилади.20 Ҳозирги глобал ахборотлашув шароитида ахборот сиёсий партияларнинг ҳокимият учун, ҳамда жамиятда ўз таъсир доирасини кенгайтириш учун курашида асосий қуролга айланиб бормоқда. Демак, ахборот сиёсий жараёнларда таъсир этишнинг энг қудратли ресурсларидан бирига айланаётган экан, уни ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, жамият хавфсизлигини таъминлаш билан тенг. Маълумки, ахборот хавфсизлиги давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот соҳасидаги ҳимояланганлиги даражаси билан белгиланади. Демак, ахборот хавфсизлиги миллий хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида эътиборлидир. Шу билан бир қаторда ахборот хавфсизлиги миллий давлатчилик, мамлакат мустақиллиги, давлатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиёти, жамият аъзолари маънавиятига таъсир кўрсатувчи омил ҳам ҳисобланади. Ҳар қандай, аввало, фикрий қарамлик, яъни ғоявий-мафкуравий таъсир этишдан бошланишини эътиборга оладиган бўлсак, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий хавфсизликни таъминлаш билан ахборот хавфсизлигини таъминлаш ўртасида узвий алоқадорлик яққол намоён бўлади. Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати” деб номланган 12-моддасида: “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди” - дейилади.21 Демак, мазкур қонундан кўзланган асосий мақсад ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бир қаторда жамият аъзолари онгида миллий ўзликни англаб, Ватан ва халқ келажаги учун масъуллик ҳиссини ривожлантиришга қаратилган. Мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъминлаш қатор ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишни, шунингдек, сиёсий ва тарбиявий чоралар кўришни тақозо қилади. Ахборот хавфсизлиги фуқароларнинг кундалик ҳаётда ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун шарт-шароит яратиб, уларни турфа ахборот таҳдидларидан ҳимоя этишнинг ҳуқуқий-сиёсий кўринишидир. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг яна бир муҳим усули – фуқароларнинг ахборот маданиятини юксалтириш, яъни уларда қабул қилган ахборотларни саралай билиш ва уларнинг умумманфаат учун хизмат қилувчи жиҳатларидан онгли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш, унинг самарадорлигини ошириш соҳасида ҳар бир шахс маълум ахборотнинг фойдали ёки зарарли томонларини чуқур идрок этиб, уларни қай даражада қабул қилиш мезонларини ишлаб чиқиши, маълум ахборотнинг ўз профессионал-касбий фаолияти ҳамда кундалик ҳаёти учун нечоғлик керак ёки керак эмаслигини тушуниш ва баҳолаш кўникмасига эга бўлиши зарур. Бошқача айтганда, кишилар тафаккурида ахборотларнинг керагини-керакка, сарагини-саракка, пучагини-пучакка ажратадиган “фильтр” ва кўникмалар бўлиши ахборот хавфсизлигини кафолатловчи муҳим омил ҳисобланади. Глобал ахборотлашув жамиятимиз аъзолари ижтимоий ҳаёти соҳаларига, шунингдек дунёқараши, тафаккурига, миллий-маданий қадриятларга ҳам турли хил йўллар билан таъсир кўрсатишга интилаётганлиги ижобий моҳият касб этиши билан бирга, салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқариш эҳтимоли намоён бўлмоқда. Ушбу жараённинг бундай таъсирини кишилар ҳаётидаги позитив ўзгаришларга мос “меъёр” даражаси билан таққослаб олиб бориш, аксинча, унинг бузилиши ҳолатини фарқлаш ва ҳисобга олиш муҳим. Айниқса, ахборот кўлами тез суръатлар билан ортиб, мустақиллик туфайли жамиятимиз аъзолари янги-янги ахборот майдонларига кириш имкониятига эга бўлган даврда, муайян миллат ёки халққа хос бўлган фикрлар, қарашлар ахборот тизими орқали бутун дунёга тарқатилмоқда. Ахборотнинг таъсир кучини бугун ер куррасининг барча минтақасида сезиш мумкин. Буни айниқса XXI асрнинг бошларида жуда кўп мамлакатлар ўз тажрибаларидан ўтказиб кўришди. Ахборотнинг салбий таъсири доирасига тушиб қолган айрим мамлакатлар эса ўз бошларидан оғир жараёнларни ўтказишди. Асримизнинг илк йилларида ривожланаётган айрим МДҲ мамлакатлари (Қирғизистон, Грузия, Украина) ёки Шимолий Африка мамлакатлари (Миср, Ливия, Тунис) каби давлатлар тарихда “рангли инқилоблар” номи билан тарихда қолаётган “акция”нинг қурбонига айланишганини бутун дунё кўрди. Ушбу давлатлардаги содир бўлган жараёнларга баҳо бераётган экспертлар ҳокимият алмашуви рўй берди дейишадими, ёки ҳукумат тепасида ноқонуний раҳбар ўрнига легитим ҳукумат келди дейишадими фарқи йўқ. Энг асосийси мазкур ҳодисалар оқибатида мамлакат иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа жиҳатлардан катта зарар кўргани шубҳасиз. Юқорида номлари келтирилган мамлакатларда амалга оширилган “рангли инқилоблар”нинг катта кўламда авж олиб кетишига ташқаридан кўрсатилган таъсир асосий сабаб сифатида эътироф этилади. Бу таъсирнинг ахборот омилига таянишини эътиборга олсак, бундай таҳдидлардан ҳимояланишнинг асосий шарти сифатида зарарли ахборот муҳитидан ҳимояланиш зарурлиги аён бўлади. Шубҳасиз яқин ўтмишда жаҳода содир бўлган воқеаларни кузатиб, у “араб баҳори” бўладими, турли ранг номлари билан аталадиган “рангли инқилоблар” бўладими ҳаммасининг бошланиши ташқаридан тиқиштирилган ахборот таъсирида амалга оширилгани маълум бўлмоқда. Бу эса ўзининг ёрқин келажагини таъминлашга интилаётган жамиятлардан янада ҳушёрроқ бўлишни тақозо этади. Бугунги кунда умумий барқарорликни таъминлашда ахборот хавфсизлиги омили етакчи ўринга чиқаётган экан, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, дунёнинг барча етакчи мамлакатлари ўз тараққиётида индустриал босқичдан информацион технологиялар ва ахборот ишлаб чиқариш, қайта ишлаб чиқариш, уни манфаатли мақсадлар йўлида тарқата билиш маҳорати устунлик қиладиган индустриал-ахборот босқичига ўтиш даврига яқин турибди. Ушбу ўтиш даврининг тугалланиши асримизнинг иккинчи ўн йиллигида рўй бериши кутилмоқда. Бироқ бугунги кунга келиб шахс, жамият ва давлатнинг ижтимоий-маданий ҳаёт фаолиятининг барча соҳалари ахборотга боғлиқ. Мисол сифатида шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, бирор-бир ривожланган давлатнинг давлат бошқаруви ёки банк тизимида фойдаланилаётган компьютерлар ва бошқа телекоммуникацион воситаларининг ишдан чиқиши ва ундаги маълумотларнинг йўқолиши мамлакатга ҳарбий тазйиққа нисбатан кўпроқ зарар келтиради. АҚШ ҳарбий маъмурияти томонидан 2010 йилгача қуруқликдаги қўшинларни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган эди. Унга мувофиқ ҳарбий кучлар асосий фаолияти ахборот устунлигига эришиш ҳисобланади. Америкалик экспертлар фикрича, ахборот устунлигини қўлга киритиш ёки унга эришиш ахборот оқимини тўхтовсиз йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш имконини беради. Бундай имкониятга эга бўлиш бир вақтнинг ўзида қарама-қарши томоннинг имкониятларини бутунлай йўққа чиқариши мумкин. Ушбу концепцияга биноан ахборот устунлигига эришиш учун ҳозирданоқ ахборот операциялари ўтказилган эди.22 Бугунги кунда турли ишлаб чиқариш соҳалари орасида ахборот соҳаси алоҳида ўринга эга бўлиб улгурди. Уни инсониятга таъсир ўтказишнинг асосий воситасига айлангани сабаб унинг ресурсларини ўрганиш вақти етиб келди ва ўз олдига улкан тараққиёт мақсадларини қўйган мамлакатнинг миллий хавфсизлиги учун катта таъсир кучга эга бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. “АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг асосий мақсади америкача яшаш тарзининг ҳимоясига қаратилгани билан алоҳида диққатга сазовор. “Менинг маъмуриятим учун энг муҳим вазифа ва конституциявий бурч – халқ, мамлакат ҳудуди ва яшаш тарзининг миллий хавфсизлигини таъминлаш бўлди” деган эди АҚШ Президенти Билл Клинтон”23. Ахборот хавфсизлиги муаммоси устида тадқиқот олиб борган жуда кўп назариётчиларнинг фикрича маълумотларни жамлаш, уларни муайян тартибга солиш ва фойдаланиш орқали давлатнинг геосиёсий имкониятлари ошиб бориши айни ҳақиқатдир. “Иқтисод, илм-фан, сиёсатнинг барча жабҳаларида ахборот технологиялари ва ахборий ресурсларнинг геосиёсий аҳамияти кўтарилади чунки, мамлакатнинг геосиёсиёсий салоҳияти ва унинг сиёсий имкониятлари глобал миқёсда мамлакатнинг ҳудудий жойлашуви, катталиги, аҳолиси кўплиги билангина эмас, балки иқтисодий, илм-фан, ҳарбий ҳамда коммуникацион имкониятлари билан намоён бўлади”24. Дарҳақиқат, илгари мамлакатнинг куч-қудрати унинг иқтисодий ривожланганлиги, территориал имкониятлари, стратегик жойлашуви, ундаги фойдали қазилмалари ва бошқа имкониятлари орқали баҳоланган бўлса, бугунги кунда асосий стратегик ресурс сифатида ахборот қайта-қайта эътироф этилмоқда. Демак, дунё миқёсида ахборот хавфсизлиги омили етакчи мавқе эгаллаб, миллий тараққиётнинг келажаги ана шу омилнинг нақадар таъминланганлиги даражаси билан ўлчанар экан, давлат ҳокимияти органлари ушбу масала ечимида муҳим ўрин тутишлари лозим. Учинчи минг йиллик бошига келиб жаҳон ҳамжамияти тараққиёти ахборотлашувнинг фаол ривожланаётган жараёнлари билан узвий боғлиқ ҳолда ўсиб бормоқда. Бугунги фан-техника тараққиётининг ҳосиласи сифатида ахборот кўламининг кенгайиб бориши глобаллашувнинг таркибий қисми сифатида глобаллашаётган дунёда тафаккур глобаллашувини белгилаб бермоқда. Ушбу жиҳат ахборот омили билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, табиий равишда маълумот алмашинувнинг глобаллашувини таъминламоқда. Маълумот алмашинув, айирбошлаш каби ахборот соҳасидаги устуворликни таъминлайдиган бу омиллар жамият аъзолари онгига кучли таъсир ўтказиш ва уни бошқара олиш имкониятларини кенгайтирди. Хусусан, жаҳон медиа-холдинглари эгалари воқеа-ҳодисаларни ёритишда муайян гуруҳ, сиёсий ташкилот ёки муайян давлат мафаатларини таъминлаш мақсадида урғуларни ўзгартириш йўли билан ҳам томошабин ёки эшитувчида рўй берган воқеликка нисбатан ўзлари истаган муносабатни шакллантириш қудратига эга. Жамият аъзолари маънавиятига кучли таъсир кўрсатадиган ғарб турмуш тарзини тарғиб этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган айрим ташкилот, кўрсатув ва эшиттиришлар ахборот тизими воситасида кишилар онгига истаган фикрлар, қадриятлар, кўрсатмаларни сингдиришга интилади. Интернет эса виртуал воқеликни шакллантириб, ундан фойдаланувчиларда маданиятнинг янги кўриниши – кибермаданиятни қарор топтирмоқда. Ф.Мадраҳимова мазкур масалага қуйидагича ёндашади: “Ахборот орқали шакллантирилаётган ғоявий таъсир, ошкора мафкуравий тазйиқ олдида ҳатто қудратли давлатлар ҳам қийин аҳволга тушиб қолмоқда. Ахборотлашган таъсир анъанавий хавф-хатарлар – террорчилик, ядровий қуролларнинг ишлатилиши, экологик муаммо ва бошқа муаммолардан фарқли ўлароқ кўзга кўринмайди, чегара билмайди, узоқ вақт мобайнида сингиб боради. Бугунги кунда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ахборотлар таъсири туфайли турли давлатлар аҳолиси кайфияти, руҳияти, дунёқараши ва ҳатти-ҳаракатларида туб ўзгаришлар юз берганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин”25. Ш.Муродова ўзининг “Медиавирус: муаммоларнинг қўйилиши” номли мақоласида америкалик олим Дуглас Рашкоффнинг “Медиавирус. Поп-маданиятни сизнинг онгингизга қандай кўринмас таъсири бор” деб номланган иборасини таҳлил қилади. Унга кўра муаллиф, “биологик вируслар инсон организмини қандай заҳарласа, медиавируслар ҳам инсон тафаккурини шундай заҳарлайди”26 дея фикр билдиради. Глобал ахборотлашув боис бугунги воқеликнинг шиддатли тус олаётганлиги табиий равишда ҳар қандай давлат олдида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласини қўймоқда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи дунё миқёсида глобал жараёнларнинг ривожланиб бораётганлиги шароитида ўзлиги, миллийлиги, давлатчилик анъаналарини сақлаб, ривожлантириб боришдан манфаатдор тараққийпарвар мамлакатлар орасида қизғин муҳокама қилинаётгани ҳам бежиз эмас. Бундай муҳокамаларда ахборотнинг жамият аъзолари маънавий тараққиётидаги ижобий ролини таъкидлаш билан бирга унинг жамият ахлоқий баркамоллигига салбий таъсири кузатилаётганлиги ҳам таъкидланмоқда. Инсоният учун бундай таҳдидли ҳолатлар кучаяётганлиги шароитда зиёлилар билан бирга қаторда давлат ҳокимияти органлари олдида жамиятимиз аъзолари онги ва қалбида миллий ғояга содиқлик ҳисларини ривожлантириш талаб этилиб, ушбу жиҳатлар мустақилликни мустаҳкамлаш, миллий ўзликни ҳимоя қилиш, маданий ўзига хосликни асраш ва ахборот хуружларидан ҳимояланиш воситаси сифатида ҳам муҳим. Фикримизча, қонунчилигимизда оммавий маданиятни, зўравонликни тарғиб қилувчи субъектлардан ҳимояланишни белгилаб берадиган қонунчилик базасини такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш шароитида жамият аъзолари маънавиятини оширишда давлат ҳокимияти органлари олдида қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш талаб этилади: Жамият аъзолари маънавияти бугунги ахборот хавфсизлигини таъминлаш шароитида кучли ғоявий иммунитет ривожини талаб этиб, жамиятнинг маданий-маънавий соҳалари учун масъул давлат ташкилотлари ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратмоғи лозим; Ғоявий-информацион таҳдидлар мавжудлиги, шунингдек жамият аъзолари маънавий ривожига хизмат қилувчи ахборот танқислиги шароитида жамият аъзолари онгида ахборот вакууми пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Бунда давлат ҳокимияти органлари ОАВ орқали 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантирининг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар Стратегияси” да белгилаб берилган давлат ахборот сиёсатининг мақсади, вазифалари ижросини таъминлаш муҳим; Бугунги глобал ахборотлашув шароитида жамиятнинг ахборот хавфсизлиги миллий хавфсизликнинг ажралмас қисми сифатида намоён бўлаётганида, ушбу жиҳат давлат ҳокимияти органларининг доимий назоратида бўлиши лозим. Бу борада жамият аъзоларининг фаолиятида миллий давлатчиликни сақлаб, ривожлантириш анъаналарига содиқлик хусусиятларини ўстириш лозим; Демократик-ҳуқуқий давлат шароитида жамият аъзолари дунёнинг барча информацион оқимларидан ахборот олиш имконияти кенгаяди. Бунда миллий маънавиятни юксалтирувчи ахборотлар билан бирга, маънавият тубанлашувига олиб келадиган ахборот оқимлари кириб келиш эҳтимоли ҳам кучаяди. Бундай шароитда давлат ҳокимияти органлари давлатга қарашли ва нодавлат ОАВ фаолиятида ғоявий иммунитетни ривожлантиришга хизмат қилувчи кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар тарқалишини таъминлашлари шарт; Фуқаролик жамияти асослари мустаҳкамланаётган бугунги кунда аксарият давлат органларининг функцияси фуқаролар қўлига ўтади. Лекин, ўтиш даврининг айрим зиддиятлари ҳамда баъзи муаммолар мавжуд шароитда давлат ўзининг бош ислоҳотчилик мавқеидан келиб чиқиб, ҳокимият органлари ОАВ фаолиятини умуммақсад сари йўналтириши лозимки, бу жиҳат давлат ва фуқаролар ўртасидаги бирликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Юқорида таъкидланган жиҳатлар жамиятда умуммиллий тараққиётни таъминлашда ҳам муҳим омил бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлашга тўлиқ сафарбар этади. Ушбу бобга хулоса қилиб, мамлакатда миллий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг умумфуқаровий манфаатларни ифодаловчи ахборот сиёсати муҳим ўрин тутади деб айтиш мумкин. Айниқса, глобаллашувнинг шиддатли, миллий маданиятларга таъсир этиш имконияти янада кенгайиб бораётган, ушбу жиҳатлар аксарият ҳолатларда таҳдид сифатида намоён бўлаётган бугунги кунда ахборот соҳасида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳаётий заруратга айланди. Маълумки, миллий манфаатлар миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамловчи омил. Шахс, гуруҳ, сиёсий бирлик ҳамда давлат ўз мақсадини тўлиқ реализация қилиши учун унинг манфаатлари таъминланган бўлиши лозим. Бугунги глобаллашув геосиёсий рақобатни ҳам вужудга келтириб, бундай рақобат асосан ОАВ орқали олиб борилаётганлиги инобатга олинса, ушбу омил нақадар долзарблиги яққол намоён бўлади. Геосиёсий рақобат дунё миқёсида гегемонликка даъвогар қилувчи давлатларнинг ўзга давлатларга таъсирини ўтказишида намоён бўлиб, бугунги шароитда у ахборот воситалари орқали олиб борилаётганлиги барчага маълум. Бундай шароитда давлатнинг олиб бораётган ахборот сиёсатига турли омиллар таъсир этиб, булар ана шу борадаги сиёсатнинг манфаатдорлик характерини тақозо этади. Яъни, ахборот сиёсатида биринчи навбатда миллий манфаатлар етакчи ўрин эгалласа, шунингдек бундай сиёсатда давлат ва фуқаролар, шу билан бир қаторда минтақа халқлари, умуман инсоният манфаатлари уйғунлашади. “Ахборот уруши”, “Психологик уруш” тушунчаси остида турфа хуружлар мавжуд экан, ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоси долзарблигича қолаверади. Шундай экан, ушбу фаолиятни таъминлашда бугунги мураккаб, муаммоли ўтиш даври шароитида давлатнинг бош ислоҳотчилик мавқеидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги фаолияти йўналишларини таҳлил этиш зарурий омилдир. Шу билан бир қаторда ушбу усул давлат ва жамият орасидаги ўзаро уйғунлик, мақсадлар умумийлиги ҳамда Ватан равнақи йўлида бунёдкорлик фаолияти таъминланишида муҳим ўрин тутади. Ушбу жиҳатлар миллий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг самарали ахборот сиёсати зарурий омил эканлигини билдиради. Download 147.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling