Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 147.23 Kb.
bet12/15
Sana28.12.2022
Hajmi147.23 Kb.
#1014993
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Азамат дес я охигиси

III Бобга хулоса

Хуллас, бизнингча, ахборот жамияти энг муҳим аломатлардан бири мавжуд стивилизастиялар ягона тизимга, такрор айтаман, ягона стивилизастияга хос эмас, ягона тизимга айланиши ҳисобланади ва шу тизим ичида ҳар бир тамаддун бутун инсониятга асқотадиган афзал жиҳатларини сақлаб қолади. Зотан, ташқи қобиқ ички маънога путур этказмаслиги лозим.



Х У Л О С А
Умуммиллий тараққиётнинг ижобий жиҳатлари жамиятда ахборот хавфсизлигининг таъминланганлик даражаси билан белгиланади. Мустақил Ўзбекистон давлатининг ахборот сиёсати жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган экан, бу ҳолат Ватанимизнинг сиёсий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши табиий. Бу борада қабул қилинаётган қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари масаланинг ижобий ечим топишига ёрдам бериши шубҳасиз. Жумладан, сўнгги вақтларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар давлатнинг ахборот сиёсатида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори бугунги глобаллашув шароитида ахборот маконида мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий тафаккурини шакллантириш борасида асосий манбаа бўлиб хизмат қилади.
Глобаллашув ва ахборот сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муаммоларининг илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, ушбу жараёнларнинг сиёсий муносабатларга таъсирини ўрганиш бир қатор илмий асосланган хулосалар ва амалий таклиф-тавсияларни илгари суриш имконини беради.

  1. Глобаллашув шароитида кечаётган ғоявий кураш, шунингдек геосиёсий рақобат шароитида давлатнинг ахборот сиёсати миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, жамиятда миллий ўзига хосликни сақлашга хизмат қилмоғи лозим. Ахборот сиёсатини юритишда давлат ҳокимияти органлари фаолиятини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарур.

  2. Диссертацияда давлатнинг ахборот сиёсати, уни тартибга солиш, амалга оширишнинг дунё тажрибаси ўрганилиб қуйидаги хулосага келинди: тараққий этган мамлакатлардаги ахборот макони ва унда кечадиган жараёнлар давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқдир. Ушбу мамлакатларда давлат бошқаруви органлари ахборот маконидаги устувор мавқени сақлаб қолишда интернет, мобил алоқа, теле ва аудиовизуал тизимлардан ҳамда анъанавий босма нашрлардан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса айни вақтда глобаллашув шароитида миллий манфаатларини ҳимоялашнинг самарали воситаси эканлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, жамиятда ахборот хавфсизлигининг таъминланганлиги жамият аъзолари сиёсий билими даражасининг ортишида ҳамда зарарли ғояларга қарши иммунитет шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

  3. Глобаллашув шароитида давлат органларининг ахборот маконидаги фаолияти ахборот жараёнларини ташкил этиш, ахборот оқимлари устидан назорат, шунингдек, ҳокимиятни амалга оширишга хизмат қилувчи ахборот манбаларини яратишни шартлаб қўяди. Зеро, ҳар қандай замонавий жамиятда давлат ҳокимияти фуқаролик жамияти билан ўзаро муносабатларни ривожлантиришга мажбур. Демак ахборотлашган жамиятда давлат органлари халқ билан мулоқотнинг самарали воситаларини яратиши зарур.

Тадқиқот натижалари ўлароқ олинган назарий хулосаларни амалиётган татбиқ этиш эҳтиёжи бир қатор амалий таклиф-тавсияларни илгари суриш имконини беради:

  • ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришда жамият аъзоларинингахборот хавфсизлиги даражаси улар конституциявий ҳуқуқларининг таъминланганлигини ифодалаб, уларнинг умуминсоний цивилизация ривожини таъминлаш йўлидаги фаолиятини белгилайди. Ахборот сиёсати жамият аъзоларининг сиёсий-маънавий ривожини таъминлашга йўналтирилган экан, у миллий манфаатларнинг ифодачиси сифатида майдонга чиқади. Шу сабабдан “Ўзбекистон Республикаси ахборот сиёсатининг миллий Концепция”си ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши лозим;

  • глобал ахборотлашув шароитида ўзлигимизни сақлаб қолиш учун қадриятларимиз асосларига таянган ҳолда ОАВ орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини янада юксалтириш зарур. Бунда телевидение, радио, босма нашрлар ҳамда интернет каналлари орқали махсус материалларни ёритиб боришни тизимли йўлга қўйиш зарур. Ғарблаштириш жараёнлари кечаётган бугунги кунда миллий тараққиётимизнинг концептуал жиҳатларининг республика ОАВ орқали янада кенгроқ тарғиб этиш миллий манфаатларни таъминлашга хизмат қилади;

  • мамлакатимизда ахборот сиёсати ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, унинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш зарурати туфайли Ўзбекистон Республикасида соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириш талаб этилади. Шуниси этиборлики, мавжкуд қонунларимизда “Ахборот сиёсати” тушунчаси ўзининг тўлиқ юридик ифодасини топмаган. Ёки ахборот сиёсатига “ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати” сифатида қаралган. Холбуки, бу атамалар айнан бир маънони англатмайди. Масалан, 2003 йилда қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунда давлатнинг ахборотлаштириш сохасидаги сиёсати “ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган фаолият” сифатида таърифланган. Бироқ қонунилигимизда ахборот сиёсати нафақат ахборот ресурлари ва тизимларини ривожлантиришга, балки ахборот соҳасидаги миллий манфаатларни ҳимоялашга қаратилганлиги ўз ифодасини топмаган. Шундан келиб чикиб, Ўзбекистон Республикаси “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, бу қонунларда ахборот сиёсати тушунчасига аниқ таъриф бериш, масъул давлат органларининг ваколат ва вазифаларни ҳуқуқий тартибга солиш лозим.

  • Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” концепцияси шаклланиб, амалиётда ўз самарасини бермоқда. 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Президент виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Ўтган вақт мобайнида бу қабулхонага 1,6 миллиондан ортиқ мурожаатнинг келиб тушганлиги ҳам замонавий технологияларнинг бу соҳадаги аҳамиятини кўрсатади. Бироқ жамият аъзоларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, вужудга келган муаммоларни бартараф этишда фақат Президент қабулхонасигагина мурожаат қилиниши етарлича самара бермайди деб ҳисоблаймиз. Шундан келиб, барча маҳаллий ҳокимият органларининг, вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг виртуал қабулхоналарини шакллантириш ва уларнинг самарали ишлаши тизимини яратиш зарур. Бу ўринда Президентнинг виртуал қабулхонасига фақат энг муҳим масалалар, соҳа бошқаруви ва маҳаллий органлар ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳолатлардагина мурожаат этилиши мақсадга мувофиқ. Яъни давлат ҳамда фуқаролар ўртасидаги ахборот алмашинуви тизимий асосда йўлга қўйилиши зарур.



Download 147.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling