Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат Архитектура-Қурилиш институти
Download 1.24 Mb.
|
2-ЛАБАРАТОРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчилар: Н.М. Мелиқулов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси доценти C.C.Аманов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
- Ш.Р.Яхшибоев «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси таянч докторанти Тақризчилар
- 2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Пўлат учун эластиклик модули Е ва кўндаланг деформация коэффициенти ни аниқлаш. Ишдан кўзда тутилган мақсад.
- Тажрибани ўтказиш учун назарий асослар.
С А М А Р Қ А Н Д – 2019 й.
Ушбу услубий кўрсатмаларда лаборатория ишлари мавзуси бўйича муҳокама учун саволлар, назарий маълумотлар қисқача берилган бўлиб бу эса талабаларга кам вақт сарф қилиб маърузада ўтган материалларни тезда ўзлаштириб олишига ёрдам беради. Услубий кўрсатмаларнинг асосий қисми лаборатория ишларини бажаришга ажратилган ва батафсил баён қилинган, ҳамда ҳар бир аволда мустақил ишлаш учун келтирилган ишлар талабага фаннинг шу мавзу бўйича масалалар ечиш усулларини қанчалик ўзлаштириб олганликларини текшириб кўришга имкон беради. Тузувчилар: Н.М. Мелиқулов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси доценти C.C.Аманов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси ассистенти Ш.Р.Яхшибоев «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси таянч докторанти Тақризчилар: Саидов Х.Р. «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси доценти Бердиев Ш.Д. Сам ДУ «Назарий ва амалий механика» кафедраси доценти Услубий кўрсатма кўрсатма “Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги” кафедраси (баённома № __, ____________ 20__ йил) мажлисида ва “Қурилиш” факультетининг (баённома №__, ___________ 20__ йил) илмий-услубий кенгшида кўриб чиқилди ва маъқулланди. Нашр белгилари СамДАҚИ коғоз босими А-5, Буюртма, №___ Нусхаси 50, ҳажми __ босма табоқ 2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Пўлат учун эластиклик модули Е ва кўндаланг деформация коэффициенти ни аниқлаш. Ишдан кўзда тутилган мақсад. Пўлат учун эластиклик модули Е ва кўндаланг деформация коэффициенти нинг қийматини тажриба йўли билан аниқлаш. Тажрибани ўтказиш учун назарий асослар. Пластик материалларнинг эластиклик чегарасидаги деформацияси учун Гук қонуни қуйидагига тенг: (1) бу ерда -кучланиш; -нисбий деформация; Е-эластиклик модули; эканлигини ҳисобга олиб, (1) формуладан эластиклик модули Е ни топиш мумкин, (2) Чўзилиш ёки сиқилишда бўйлама ва кўндаланг деформациялар орасидаги боғланиш Пуассон коэффициенти орқали қуйидагича ифодаланади: (3) бу ерда нисбий кўндаланг деформация; нисбий бўйлама деформация. Бу қийматларни (3) га қўйсак, (4) бўлади. Пуассон коэффициенти эластиклик чегарасида фақат материалга боғлиқ ва унинг константасидир. Д е ф о р м а ц и я н и ў л ч а ш д а ф о й д а л а н а д и г а н а с б о б л а р. (2) ва (4) формулалар бўйича Е ва ларни ҳисоблаш учун миқдор жиҳатидан кичик бўлган эластик деформацияни ўлчаш керак бўлади. Кичик деформацияни ўлчаш асбоблари тензометр дейилади. Улар ишлаш принципига кўра механик усулда, оптик-механик ёки электрик усулда ишлайдиган бўлиши мумкин. Механик усулда ишлайдиган тензометрлар кичик деформацияларни ричаги система ёрдамида катталаштиради. Улардан учтасини-МИЛ, Гугенбергер ва Кўзгули Мартнес тензометрларини кўриб чиқамиз. МИЛ т е н з о м е т р и. Бу тензометр чизиқли деформацияни ўлчайди. Деформацияни ўлчаш жараёнида ҳосил бўладиган хатоликларни камайтириш мақсадида бу асбоб иккита тензометрдан иборат бўлади. Бу икки тензометр махсус мослама ёрдамида намунанинг икки томонига ўрнатилади. Бу тензометрни Ю.Н. Морозов билан А.П. Ильина лойиҳалаган. Намунани чўзишда чўзувчи куч намунанинг ўқи бўйлаб йўналмаслиги ҳам мумкин, бунинг оқибатида вужудга келадиган хатони йўқотиш учун иккала томондаги шкала кўрсатишининг ўртача қиймати олинади. Тензометрнинг намунага тегиб турган иккита призмаси оралиғи база дейилади. Тензометрнинг базаси га тенг. Тензометрнинг кўпайтириш коэффициенти тахминан 500 га баробар, 1-шакл, да тензометрнинг намунага ўрнатилган ҳолати кўрсатилган. Шкалаларнинг кўрсатишини тўғри аниқлаш учун уларга кўзгу ўрнатилган. МИЛ маркали тензометрнинг асосий стержени (5) нинг пастки учига стрелка (7) ни юргизувчи тортқи (6) шарнир (4) воситасида уланган; стержень (5) нинг пастки учи оралиққа кўчганда тортқи (6) шарнир (4) га ўрнатилган стрелка (7) ни ҳаракатга келтиради, стрелканинг учи эса шкала (8) бўйлаб оралиққа, яъни нуқтадан нуқтага кўчади (67-шакл, б). Бунда деформация қуйидаги боғланишдан топилади: кўчиш кўчишдан марта катта бўлади. Тензометрнинг деформацияни катталаштириш коэффициентини қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин: Тажриба бошлаш олдидан, намунанинг чўзилиш ёки қараб винт (9) ёрдамида стрелка (7) шкаланинг керакли бўлинмасига тўғриланади. Бундай асбоб узунлиги 150 дан ортиқ бўлган намуналарнинг чўзилишдаги деформацияларини ўлчашга имкон беради, чунки унинг базаси 100 га тенг. Намуна машина қисқичларига маҳкамлаб қўйилгач, унга тензометр ўрнатилади, сўнгра куч аста-секин ошира борилади, бунда куч пропорционаллик чегарасидан ошмаслиги шарт. 1-шакл
(5) Заводда тайёрланадиган барча тензометрлар учун m бир хил бўлиши жуда қийин. Шунинг учун тайёрланган ҳар бир тензометр учун m нинг қиймати аниқланиб, паспортига ёзиб қўйилади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling