Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети мавзу


Download 384.5 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi384.5 Kb.
#1482174
  1   2   3
Bog'liq
12 мавзу Ёмғир сувлари ҳисобига ҳосил

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Мавзу: Ёмғир сувлари ҳисобига ҳосил бўлган тошқинларни прогнозлаш Маърузачи: проф. Рахмонов К.Р. Тошкент

РЕЖА:

  • 1. Ёмғир сувлари ҳисобига ҳосил бўладиган тошқинлар – ёмғир тошқинлари, уларнинг шаклланиш механизми ва белгиловчи омиллар;
  • 2. Мамлакатимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатиладиган ёмғир тошқинлари ҳақида;
  • 3. Ёмғир тошқинларини прогнозлаш усули ва уни ишлаб чиқиш тартиби;
  • 4. Дарё ҳавзасида ҳосил бўладиган юза оқимни элементар тошқин усули билан прогнозлаш;
  • 5. Ёмғир тошқинларини прогнозлашнинг аниқлиги ва унинг сифатини баҳолаш.

Ер юзидаги дарёларнинг учдан икки қисмида максимал сув сарфлари ёмғир сувлари ҳисобига ҳосил бўлади.

  • Ер юзидаги дарёларнинг учдан икки қисмида максимал сув сарфлари ёмғир сувлари ҳисобига ҳосил бўлади.
  • Шунинг учун ҳам кейинги йилларда ёмғир тошқинларини прогнозлаш усулларини такомиллаштиришга катта аҳамият берилмоқда.
  • Мамалакатимизда ва умуман Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида ёмғир тошқинлари тез-тез такрорланиб туради.
  • Улар жуда қисқа муддат ичида рўй бериши билан бошқа табиий офатлардан ажралиб туради.

Ёмғир тошқинларини прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишда ёмғир сувлари ҳисобига оқим ҳосил бўлиш жараёнини ўрганиш лозим. Бу илмий муаммоларнинг эчими М.А.Великанов, Ф.Бефани, Г.А.Алексеев ва бошқа олимларнинг тадқиқотларида ёритилган.

  • Ёмғир тошқинларини прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишда ёмғир сувлари ҳисобига оқим ҳосил бўлиш жараёнини ўрганиш лозим. Бу илмий муаммоларнинг эчими М.А.Великанов, Ф.Бефани, Г.А.Алексеев ва бошқа олимларнинг тадқиқотларида ёритилган.
  • Ёмғир тошқинларининг ҳосил бўлиш жараёни тоғли ва текислик ҳудудларида бир-биридан кескин фарқ қилади. Умуман олганда, уларнинг ҳосил бўлиши қуйидаги омиллар билан аниқланади:
  • 1) дарё ҳавзасига ёғадиган ёмғирнинг ёғиш жадаллиги, давом этиш вақти ва умумий миқдори билан;
  • 2) дарё ҳавзаси юзасининг релефи билан;
  • 3) дарё ўзани ва ҳавзасининг нишаблиги билан;
  • 4) дарё ҳавзасидаги тупроқ-грунтларнинг сув шимиш хусусиятлари билан;
  • 5) дарё ҳавзасида ер ости сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлиги билан ва бошқалар.

Download 384.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling