Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «Иқтисодиёт назарияси»
Download 318.94 Kb.
|
7.Умумий назорат саволлари
1-Вариант
1.Қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислохотлар йўналишларини жумладан ер ислохоти қандай амалга оширилаётганлигини мазмунли ёзинг. Таянч иборалар:ташкилий,мулк,солиқ,сув. 2.Тармоқдаги сервис хақида тушунча,сервис субъектлари турлари,уларнинг фаолиятини самарадорлигини ифодаловчи кўрсатгичларни ва уларни қандай аниқлашни тушунарли қилиб ёритинг. Таянч иборалар:Муқобил МТП,СФУ,таннарх,махсулдорлик. 3.Қуйидаги рақамлардан фойдаланиб: -ер фондидан фойдаланиш коефсиентини; -хўжалик экин майдонларини салмоғини; -фондлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини; -ялпи ва соф фойда суммаларини йиллар бўйича аниқлаб уларни тахлил қилиб хулоса ёзинг.
2-Вариант 1.Ўсимликчилик тармоғи,унинг таркиби,унинг инқироз давридаги аҳамияти ва ҳолатини рақамлар ёрдамида кўрсатиб,уни ривожлантириш борасида қандай тадбирлар амалга оширилаётганлигини мазмунли ёзинг. Таянч иборалар:Ғаллачилик,қўйчилик,мелиорация,селекция 2.Мехнат ресурслари ҳақида тушунча,уни таркиби,республика Президентининг 2010 йил нутқларидан келиб чиққан ҳолда улардан тўлиқ фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни “Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги йили” Давлат дастури асосида ёритинг.Таянч иборалар:Ишлайдиган,50 ёш,иш билан таъминлаш. 3.Қуйидаги рақамлардан фойдаланиб: -сувдан фойдаланиш самарадорлиги; -айланма фондларнинг айланиш коефциенти; -иш вақти фондидан фойдаланиш коефциентини; -рентабеллик даражасини йиллар бўйича аниқлаб уларни тахлил қилиб хулоса ёзинг.
3-вариант 1. Қишлоқ хўжалигининг ялпи даромади,пул тушуми,ялпи ва соф фойдаси хақида тушунча,уларн и аниқлаш услубини яхшилаб ёзинг. Таянч иборалар: етиштирилган,сотилган махсуллотлар,харажат. 2.Қишлоқ хўжалигининг айланма воситалари хақида тушунча,уларнинг таркиби хамда самарали фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсатгичлар ва уларни аниқлаш тартибини мазмунли ёритинг.Таянч иборалар: минерал ўғит,иш хақи.айланиш коефсиенти. 3.Қуйидаги рақамлардан фойдалланиб ирригатция,мелиорацияга сарфланган инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаб хулосангизни ёзинг: -ишларнинг механизациялаштирилган даражасини; -маҳсулотнинг товарлилик даражасини; -инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаб,уларни тахлил этиб хулоса ёзинг.
4-вариант 1. Бахо,унинг функсиялари,қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган бахо(нарх) турлари,уларнинг мазмунини тартибли ёзинг. Таянч иборалар: шартнома,харид,лоиха,рағбатлантириш. 2.Тармоқнинг асосий воситалари ҳақида тушунча,улардан фойдаланиш даражасини ҳамда самарадорлигини ифода этувчи кўрсатгичлар,уларни аниқлаш тартибини ёритинг. Таянч иборалар: ер,трактор,фойдаланиш %да ва сумда. 3.Қуйидаги рақамлардан фойдалланиб: -ишларнинг механизациялаштирилган даражасини; -маҳсулотнинг товарлилик даражасини; -инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаб,уларни тахлил этиб хулоса ёзинг.
5-вариант 1. Ер фонди,қишлоқ хўжалик ерлари,уларнинг таркибини рақамлар ёрдамида кўрсатинг.Ернинг хўсусиятларини ва тупроқ унумдорлиги турларини мазмунли ёритинг. Таянч иборалар: саноат,аҳоли яшайдиган,табиий иқтисодий. 2.Ялпи харажат,уни таркиби,махсулот таннархи,уни турлари хамда уларни аниқлаш тартибини мазмунли ёритинг. Таянч иборалар: давр,иш хақи,доимий,тўлиқ,тарифлар. 3.Қуйидаги рақамлардан фойдалланиб: -1 та сигирдан соғиб олинган ўртача сут миқдорини; -экин хосилдорлигини; -ялпи ва соф фойда суммаларини хамда рентабеллик даражасини йиллар бўйича аниқлаб,уларни тахлил этиб хулоса ёзинг.
6-вариант 1. Тармоқнинг ялпи махсулоти (натурал,қиймат холида) хақида тушунча, инқироз шароитида уни кўпайтириш масалалари,унинг таркиби хамда қандай тартибда тақсимланишини ёзинг. Таянч иборалар: тайёр махсулотлар,уруғлик,ғалла мустақиллиги сиёсати. 2.Инвестиция хақида тушунча уни иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсатгичлар ва уларни аниқлаш тартибини мазмунли ёритинг.Таянч иборалар: фойда олиш,харажатларни қоплаш. 3.Қуйидаги рақамлардан фойдалланиб: -Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини; -мехнатни,унумдорликни даражасини; -махсулотнинг таннархларини аниқлаб,уларни тахлил этиб хулоса ёзинг. Давлат мулки 400 млн эди,шундан 200 млн суми жамоа мулкига айлантирилди,700 млн сум ким ошди савдосига одамларга сотилди,50 млн суми хусусий корхоналарга сотилди
Download 318.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling