Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги
Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Download 22.12 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳ-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: Криптографиянинг математик асоси. Бир қийматли ўрнига қўйишга асосланган шифрлар таҳлили. Классик шифрларни дастурий кўринишда амалга ошириш. N битли скремблерни қуриш ва такрорланиш даврини ҳисоблаш. OpenSSL кутубхонасидан фойдаланган ҳолда блокли шифрлар ёрдамида маълумотларни шифрлаш. Псевдотасодифий сонлар генераторини ва унинг дастурий таъминотини яратиш. RC4 шифрлаш алгоритми асосида маълумотни шифрлаш ва дешифрлаш дастурини яратиш. Кетма-кетликларни тасодифийликка текширишда NIST статистик тестлар тўпламидан фойдаланиш. OpenSSL кутубхонасидан фойдаланган ҳолда маълумотларни хэш қийматини ҳисоблаш. Хэш қийматларни калитларни тўлиқ танлаш усули бўйича аниқлаш. Амалий машғулотларда талабалар криптографик алгоритмларни яратиш, уларни дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, криптографик алгоритмларнинг хавфсизлигини таҳлиллаш каби амалий кўникмаларга эга бўладилар. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Мустақил иш учун тавсия этиладиган фаоллик: 1. Баҳоланмайдиган: Маърузага конспект тайёрлаш. Қўшимча ўқиш. 2. Баҳоланадиган: Амалий машғулот. Умумий хусусиятга эга эссе. Таҳлилий хусусиятга эга эссе. Мустақил ишларнинг бажарилиши календар вақти бўйича қуйидагиларга бўлинади: Уй вазифаси (2 хафтагача). Кичик – лойиҳа (2-4 хафтагача). Лойиҳа иши (4 хафтадан ортиқ). Талабаларни мустақил ишларини бажариши ўқитиш натижаларига йўналтирилган бўлиши керак. Шу билан бирга, мустақил иш элементлари ёзма нутқ, адабиётлар билан ишлаш ва шунга ўхшаш, умумий топшириқларни бажариш кўникмаларини риволантириши керак. Мустақил иш учун топшириқлар ҳажми ва мураккаблиги ўқув режасида мустақил иш учун ажратилган вақтда мўлжалланиши керак. Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: Тармоқда узатилаётган ахборот конфиденциаллигини таъминлашда криптографик алгоритмлардан фойдаланиш ҳолати. Тармоқда узатилаётган ахборот яхлитлигини таъминлашда криптографик алгоритмлардан фойдаланиш ҳолати. Поллибия квадрати ва аффин тизимидаги Цезар усулининг криптотаҳлили. Сигаба (SIGABA) шифрлаш машинаси ва унинг криптотаҳлили. Криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар (Philips ва Siemens мисолида). Twofish блокли шифрлаш алгоритми ва унинг криптотаҳлили. Camellia блокли шифрлаш алгоритми ва унинг криптотаҳлили. IDEA блокли шифрлаш алгоритми ва унинг криптотаҳлили. ГОСТ Р 28147-89 блокли шифрлаш алгоритми ва унинг криптотаҳлили. Salsa20 оқимли шифрлаш алгоритми ва унинг криптотаҳлили. SHA2 оиласи хэш функциялари ва уларнинг таҳлили. Блокчейн технологиясининг криптографик асоси. Талабага берилган мустақил ишнинг асосий мақсади – ўқутувчи раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: Дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш. Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш. Автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш. Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ва мавзулари устида ишлаш. Янги жараёнлар ва технологияларни ўрганиш. Талабанинг ўқув – илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш. Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланилдиган ўқув машғулотлари. Масофасий таълим технологиясига асосланган семинарлар. Download 22.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling