Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
3. Софистик қарашлар
3. Уларнинг ҳаммаси учун умумийлик шундаки, улар идеалист ёки материалист бўлишидан қатъий назар, космосни ўргандилар. Улар космос, табиатнинг яширин сирларини топишга ҳаракат қилдилар. Космосни 16 жонли мавжудотнинг, инсонларнинг ажралмас қисми деб қарадилар. Космизм инсон билан табиат ўртасидаги алоқадорликни, инсон масаласини ҳал қилишда фалсафада асосий йўналиш бўлиб келади. Секин- аста инсон ҳақида, унинг космосда, дунёда тутган ўрни ҳақида янги фикрлар пайдо бўла бошлади. Шундай қилиб, бир қатор файласуфлар инсон муаммоси билан шуўуллана бошлайди. Бунинг натижаси ўлароқ, инсон ва унинг онги масаласи билан шуўулланувчи алоҳида донолар мактаби пайдо бўлди. Уларнинг дастлабки асосчилари софистлар эди. Софистлар донолик ўқитувчилари сифатида фаолият кўрсатишди. (София- донолик демакдир). Протагор (мил.авв. 490-420 й). Георгий (мил. ав. 480- 380 й) уларнинг вакиллари ҳисобланади. Софистлар инсон ҳаёти, фикри, билими, бу билимларнинг ишончли бўлиши қоидалари ҳақида фикр юритдилар. Улар инсонлар ўртасида ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий муносабатларнинг шаклланиши ҳақида таълимот берадилар. Одамлар бир-бирига муносабатда тўғри сўзлаш, тўғри фикрлаш қоидаларини тадбиқ эта билиши кераклиги ҳақида ёшларга тарбия бердилар. Софистлар риторика (сўз санъати), граматика, стилистикадан дарс бердилар. Ёшларни бошқалар билан мулоқотда, суд ишларида, сиёсатда қандай муомалада бўлишда, ўз фикрини аниқ, тўғри, ишонарли қилиб ифодалашга ўргатдилар. Мактабларда ёшларга таълим ва тарбия беришар экан, ишонтириш санъати, фикрлаш усуллари, билим механизми билан шуўулланишни биринчи ўринга қўйдилар. Билиш назариясида инсон ҳис туйўуларининг роли, уларнинг билимлари, ҳақиқат нисбий эканлигини батафсил таҳлил қилдилар. Билишнинг соҳиби (субъекти) инсон эканлиги, инсон билимларининг роли, бунда инсон ақли ва иродасининг аҳамияти ҳақидаги ғояни майдонга ташладилар. Протагор бутун борлиқ, бутун нарсалар инсон кўзгусидан ўтиши кераклиги ҳақида гапирди. У инсон ҳамма нарсанинг меъёри дейди, инсон ва унинг онгини улуўлайди. Ҳар қандай нарса инсонни қониқтирсагина яхшилик, эзгуликдир. Инсонни қониқтирмаса унинг азобланишига олиб келса, бу ёмонликдир, деб кўрсатади. Софистлар яхши, ёмон, фойдали ёки фойдасиз тушунчаларнинг мезони алоҳида шахси ва унинг ҳиссий мойиллигидадир, деб тушунтирадилар. Билиш назариясида нисбийлик (релятивизм)ни олўа сурдилар. Ҳуқуқ меъёрлари, давлат сиёсати, адолат ёки адолатсизлик масалаларига ҳам нисбийлик нуқтаи назардан қарадилар. Инсон ҳамма нарсанинг меъёри экан, давлат масалалари ҳам инсонга бўлган адолатлилик ёки адолатсизлик меъёри билан белгиланиши зарурлигини айтдилар. Софистлар мактабида ўқиган, кейинчалик уларни кескин танқид қилган Сократ (тах. э.и. 470-399 й) фалсафада инсон муаммосига катта эътибор берди. Сократ фалсафасининг асосий мазмуни инсон, унинг онги масалаларига қаратилган. У инсон қадр-қиммати, маънавияти, ахлоқи, гўзаллигини таҳлил қилар экан, шахснинг онги, унинг билиши масаласига алоҳида эътибор беради. Сократ инсоннинг ўзини, ўзлигини билиши 17 фалсафада муҳим бўлиб, фалсафанинг ўрганиш объектини ташкил этади, деб таъкидлайди. Унинг «ўз-ўзингни бил» («познай самога себя») машҳур ҳикматли ибораси фалсафий тафаккур тараққиётида жуда катта аҳамиятга эга. Чунки ўзлигингни ерга уриш, тубанланиш нодонликдан бошқа нарса эмас, ўзлигини билиш, ўзини юқори тутиш донишмандликдир, деган эди. Сократ онгнинг субъектив томонинигина эмас, балки унинг объектив мазмунини ҳам кўрсатиб берди. Инсон ўз онгининг мазмунини, моҳиятини, ўзлигини билиш асосида бошқаларни, дунёнинг моҳиятини, яшашнинг маъносини билиб боради, дейди. Сократ ўз фикрий салоҳияти билан ҳақиқат, адолат ҳақидаги эски қарашларни янгича таҳлил қилди. Унингча адолат давлат тизими томонидан олиб бориладиган яхшиликдир. Сократ яхшилик, адолат каби тушунчаларнинг мазмунини очиб беришга ҳаракат қилди. Мутафаккир фалсафасининг асосида инсон, унинг ҳаёти, маҳсади, адолатли жамият ётади. У яхшилик ва ёмонликни одамлар билан мулоқот орқали, суҳбатлашиш орқали аниқлаш мумкин, дейди. Унинг фикрича, фалсафа билимларни севиш ҳақидаги таълимот экан, ана шу билимлар инсон ахлоқий фаолиятини яхшиликка қаратиш асосида намоён бўлади. Сократ фалсафасида ахлоқий рационализм асосий ўринни эгаллайди. Инсон ҳақиқатни қанча чуқурроқ билса, у ёмонликка қўл урмайди. Ёмонлик ҳақиқатни билмаслик натижасида пайдо бўлади, деб кўрсатди. Демак, аҳлоқий камолотнинг манбаи ҳам билим, ҳақиқатни билишдир. Яхши давлат арбоби, адолатпарвар ҳукмдор ҳам билимдон, донишманд бўлиши кераклигини айтади. Билим ва шу асосдаги яхшилик инсонни бахтли қилади, дейди донишманд. Мана шу руҳда бутун шогирдларига таълим ва тарбия беради. Уларни янгича фикрлашга, яхшилик қилишга, бахтли бўлиш учун курашишга ундайди. Бироқ унинг ҳаёти фожиали тугади. Афина давлати суди уни ёшларни янгича фикрлашга, эски анъаналарни бузишга, ўтмиш худоларига итоат этмай, янги худоларга ишонишга чақиришда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилади. У Афинадан чиқиб кетиб, ўлим жазосидан қутилиш имкониятига эга бўлса-да, ўз диёрини, дўстларини ташлаб кетмасдан ўлимни мардона кутиб олди. Ўлими олдидан ҳам ўзининг бахтиёр эканлигини бир неча бор таъкидлади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling